12-мавзу: Зарралар тўқнашиши назарияси
Тўқнашишлар назарияси классик механикада ва физиканинг бошқа бўлимларида ҳам муҳим рол ўйнайди. Тўқнашиш асосан уч жараён бўлиб. улар ютилиш, чиқариш ва сочилиш жараёнларига бўлинади. Тўқнаш жараёнида иккита зарра бир бирига чексизликдан ҳаракат қилиб келиши ва ўзаротаъсир бўлгандан сўнг улардан бир ютилиши, бошқа бир зарра чиқиши ёки сочилиб бир биридан узоқлашиши мумкин.
Тўқнашишда зарраларнинг ички энергиясини ўзгариш содир бўлмаса, бундай жараён эластик сочилиш дейилади. Демак тўқнашиш жараёни эластик бўлганда тўқнашаётган зарраларнинг энергияси ўзгармай қолади.
Тўқнашиш жараёнини масса маркази саноқ системасида караш катта афзалликларга эга .Шу боис барча коллайдер деб аталган тезлатгичларда зарралар энергияси масса маркази саноқсистемасида қаралади.
Шунинг учун ушбу маърузада масса маркази саноқ системасини назарияси қаралади ва нима учун лаборатория саноқ системасига нисбатан афзалликлари формулалар ёрдамида тушунтирилади. Сочилиш жараёни иккита зарра учун ва иккита зарра –ядро+альфа зарра масаласини Резерфорд модели орқали тушунтирилади.
13 мавзу: Релятивистик механикага кириш
Ушбу мавзуни классик механикага киритилишга сабаб талабани махсус нисбийлик назариясини чуқур эгаллашга замин тайёрлайди. Мазкур маърузада Галилей алмаштиришлари ва Лоренц алмаштиришлари ҳақида сўз боради ва бу алмаштиришларнинг туб фарқлари очилади. Принципларни физик маъноси тушунтирилиш билан , уларнинг физикадаги ўрни ҳақида маълумот берилади.
Эйнштейнинг икки постулати таърифланади. Лоренц алмаштиришларига оид конкрет масалалар ечилади.
“КЛАССИК МЕХАНИКА” ФАНИДАН
МАЪРУЗА ВА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИДА
ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
1- бўлим. Назарий физика ва классик механика
1-мавзу. Назарий физика ва олам манзараси.
1.1. Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси
Вақти – 3 соат
|
Талабалар сони: 25-30 нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Кириш, визуал маъруза
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
Назарий физика ва олам манзараси:
1 Физик назария ва олам
2. Эксперимент ва назария
3 назарий физика предмети ва методлари.
4 Математик моделлар ва физик назария
5Назарий физика методлари ва бўлимлари.
Қўшимча: Билиш цикли ва назария структураси
|
. Ўқув машғулотининг мақсади: “Назарий физика” фани ва хусусан «Классик механика»нинг предмети ва билиш усуллари, олам манзараси тавсифлаши орқали бошқа фанлар билан алоқаси тўғрисида билимларни ҳамда тўлиқ тасаввурни шакллантириш
|
Педагогик вазифалар:
- олам ва олам манзараси ўрганишда назарий физиканинг ўрни. Фанинг предмети ва мақсадини аниқлаш;
- Илмий билиш, кузатиш, эксперимент ва хулосалар қилиш;
Эксперимент ва назария орасидаги фарқларни кўрсатиш;
-Назарий физикада «структура ва модел» тушунчаларини ўрни;
-Назарий физиканинг таърифлаш;
-Назарий физика предметини аниқлаштириш;
-Назарий физика методини аниқлаштириш;
-Математик модел нима ва физик масалалар қандай ечилади?
-Назарий физика бўлимлар
билиш цикли ва назария структураси
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
- Классик механика назарий физиканинг биринчи босқичи бўлганлиги боис назарий физика нимани ўрганади деган саволга тўла жавоб олади ва у ҳақда тўла тасаввурга эга бўлади.физика ва астрономия тарихи фани билан танишади .
- Фаннинг предмети (мавзуси) ва методи ҳақида тўла таърифга эга бўлади ва Назарий физикани умумий физикадан фарқини билиб олади;
- Илмий билиш-бу шунчаки фактларни механик тўплаш ҳам назариялар ўйлаб топиши ҳам эмас балки илмий билиш-бу ижодий фаолият эканлигини билиб олади. Буюк илмий назарияларни адабиёт ёки санъатнинг буюк асарларига қиёс қилиш мумкин.. Лекин фандаги ижодий фаолият бошқа ижодий фаолиятлардан кескин фарқ қилади. Фан ўзи яратган тушунча ва назарияларни текширишни талаб қилади. Эксперимент назарияни тасдиқлаган тақдирдагина у яшаш ҳуқуқига эга бўлади. Оламнинг ташкил қилган моддий объектларнинг тузилиши, ҳаракати ва уларнинг ўзаро таъсирлари ҳақида маълумотлар олиш. Уларнинг таҳлил қилиш, қайта ишлаш, умумий ғоялар, принциплар ва қонгунлар очиш физик олимнинг асосий вазифасидир. Олинган натижаларни келажак авлодга етказиш ўқитувчи зиммаси
-ҳозирги пайтда табиатн ўрганувчи физиклар шартли равишда учта гуруҳга бўлиш мумкин_-физик-экспериметаторлар, физик-азариётчилар ва ва уларни бир бирига боғловчи физиклардир.
--назарий физика предмет ива методи билан танишидан олдин иккита тушунча-структура ва модел тушунчасини яхши билиш керак. Структура-реал мавжуд бўлган объект ёки стистеманинг фақат унгагина хос бўлган сифат борлигини англатади, яъни структура объектнинг ажралмас атрибутидир. – Материя кўп шаклли стуктуравий поГоналарга эга ва ҳар мода эса полиструктурга эга. Материянинг стандарт моделида олти поғона мавжуд:молекулалар, атомлар, ядроларнуклонлар, диронлар ва преонлар.-- -- Физика оддий моддий структураларни –элементар зарралар, атомлар, молекулалар ядролар, моддалар, жисмлар, майдонлар важисм ва майдонлардан ташкил топган системаларни,уларнинг тузилиши, ўзаротаъсири ва ҳаракатини ўрганадиган фандир. Бу таъриф бевосита назарий физикага ҳам тегишлидир.
- Реал физик объектларни ва ҳодисаларни математик моделга алмаштириш орқали шу объектлар ёки ҳодисаларни ўрганиш назарий физикани предмети яъни асосий мавзуси ҳисобланади. Назарий физиканинг методи эса –шу моделларни таҳлил қилиш орқалиреал объект хоссалари, боғланишлар, структураси ҳақида информация олиш ва қайта тахлил қилиш ва пировардида хулоса чиқаришдир.
-математик модел реал физик объектнинг энг муҳим аломатларини, боғланишларни акс эттиради. Назарий физиканинг математик модели математик белгилар,ва математик амалллар, дифференциал ва интеграл тенгламалардир. Физик информация математик кодларда шифрлангандир.
-Физик масаларни математик моделлар орқали ечиш уч босқичга эга: формаллаштириш, осил бўлган математик моделни ечиш ва интерпретациялаш:.
-Назарий физиканинг бўлимлари-классик механика,нисбийлик назарияси,электродинамика, квант механика,статистик физика ва термодинамика.
Билиш циклини уч босқичи асос,назария ядроси ва мантиқий фикрлаш ва ҳукм. Шунга қараб фаннинг назарий структураси тузилади.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Визуал маъруза, блиц-сўров, баён қилиш, кластер, “ҳа-йўқ”
техникаси
|
Ўқитиш воситалари
|
Маърузалар матни, проектор, тарқатма материаллар, график
органайзерлар.
|
Ўқитиш шакли
|
Жамоа, гуруҳ ва жуфтликда ишлаш.
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Проектор, компьютер билан жиҳозланган аудитория
|
Do'stlaringiz bilan baham: |