а
706.5
|
0.00°
|
667.8
|
0.20°
|
587.6
|
0.76°
|
501.6
|
1.73°
|
492.2
|
1.88°
|
471.3
|
2.23°
|
447.1
|
2.73°
|
Нуқталар: 1-жадвалдан олинган ўлчанган қийматлар Чизиқ: интерполяция қилинган эгрилик.
Қўшимча маълумотлар.
Спектрометр билан гониометр дифракцион спектрометр сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Бундай конфигурасияда тўлқин узунлигини аниқлаш учун калибрлаш эгрилиги қайта талаб қилинмайди Бироқ спектрларнинг интенсивлиги пастроқ, суст чизиқлар кўпинча кўринмайди. Бундан ташқари дифракциянинг кўп миқдордаги тартиблари юзага келиб, фойдалиналаётган панжарага қараб устма-уст тушиши мумкин ва шу билан белгиланган мақсадга халақит беради.
а
|
ҳисобланган
нм
|
адабиёт
нм
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| Дифракцион панжарадан фойдаланилганда спектрометрнинг ажрата олиши, одатда, призмали спектрометрникига нисбатан яхши. Масалан, тирқиши минимал кенгликка ўрнатилган спектрометрнинг призмасида икки На-Д чизиқлар аранг фарқланса, улар Роуланд панжарасидан фойдаланилган спектрометрда осонгина ажратилиши ва алоҳида ўлчаниш мумкин.
Номаълум ёруғлик манбаиларини идентификасиялаш учун спектрал чизиқларнинг тўлқин узунлиги қайд қилинади ва калибровка эгрилигидаги ўлчанган бурчаклар билан қиёсланади. Адабиётларда келтирилган қийматлар вакуумдаги тўлқин узунликларига тегишли. Ҳаводаги тўлқин узунлигига ўтиш зарурияти йўқ.
Ўзлаштриш саволлари.
Ёруғлик дисперсия хақида нималарни биласиз?
Чизиқли спектор хақида нималарни биласиз?
Нормал ва аномал дисперсияларнинг фарқи нимада?
ЛАБОРАТОРИЯ №12
ЧОРАК ТЎЛҚИН ВА ЯРИМ ТЎЛҚИН ПЛАСТИНКАДА ТАЖРИБАЛАР
I. Ишнинг мақсади
Ёруқлик интенсивлигини анализатор ўрнининг функсияси сифатида ўлчаш.
Чорак тўлқинли пластинкани ёруғликнинг доиравий қутбланишини олиш учун қўллаш.
II. Керакли асбоб ва жихозлар:
2 Чорак тўлқин пластинка, Ярим тўлқин пластинка, Поляризасион филтр, Сариқ ёруғлик филтри, Кремнийли фотоелемент STE 2/19, алмашинадиган элементлар учун тутқич, Мултиметр, Ярим шаффоф экран, Стандарт кесимли оптик курси 1 м, Оптик насадка 60/34, Галоген лампа 12 В, 50/90 Вт, Галоген лампа 12 В / 90 Вт, Тасвир учун ползунок, Айлантиргич 2 12 В, 120 Вт, Жуфт сим 100 см, қизил/кўк
III. Назарий қисм
Тўлқин пластинка ёки секинлаштиргич оптик қурилма бўлиб, у ундан ўтаётган ёруғлик нурининг қутбланиш турини ўзгартиради. Типик тўлқин пластинка оддий икки ёқлама синдирувчи кристалл ёки қалинлиги пухта танланган икки марта синдирувчи полимер плёнкадир.
2-Расм. Қурилманинг тузилиши
Агар параллел ёруғлик нури тўлқин пластинкага перпендикуляр тушса, икки марта синдирисҳ хоссаси туфайли ёруғлик нури иккита компонентга ажралади. Бу икки компонентанинг тебраниш текисликлари бир-бирига перпендикуляр ва уларнинг фазавий тезликлари бир-биридан бир оз фарқ қилади. Чорак тўлқин пластинка учун фолганинг қалинлиги шундай танланганки, ёруғлик электр майдони компонентининг вектори ёруғлик тарқалиши йўналиши атрофида ёруғлик частотасига тенг тарзда айланади ва бошқа перпендикуляр тебранаётган ёруғлик компонентидан L/4 фазага орқада қолади. Ярим тўлқин пластинка учун қалинлик шундай танланганки, юзага келадиган L/2 қийматга эга бўлади.
Бу тажрибада монохроматик ёруғлик чорак тўлқин ярим тўлқин Нур йўли бўйича зоҳлар:
Галоген лампадан (а) чиқаётган ёруғлик, конденсорда(b) консентрасияланади ва оптик компонентларни қизишдан сақлаш учун хизмат қиладиган иссикликка чидамли филтрдан ўтади.
Бундан ташқари фотоелементда намоён бўладиган катта фон нурланиши сигналини юзага келтирадиган инфрақизил нурланишни сусайтирувчи сув билан тўлдирилган (2-Расмда пунктир чизиқлар билан кўрсатилган) иссиқликдан сақловчи филтр қўлланилиши мумкин.
Оптик юстировка:
Лампа корпусига конденсор ва тасвир учун ползунокни маҳкамланг ва акслантирувчи кўзгули галоген лампани (а) ўрнатинг.
Тасвир учун ползунокдаги иссиқлик филтри олдига сариқ ёруғлик филтрини қўйинг.
Оптик курсига поляризатор, L/4- пластинкани ва анализаторни 2-Расмда келтирилганидек ўрнатинг. Поляризатор ва галоген лампа орасидаги масофа тахминан 20 дан 30 см гачани ташкил қилади.
Кремнийли фотоелементни анализатор орқасига ўрнатинг ва ёруғлик нури йўлини шундай созлангки, фотоелемент яхши ёритилсин.
Галоген лампани тутиб тургични айлантириш орқали ёруғлик созланиши мумкин. Кремнийли фотоелемент марказида жойлаштирилган кичик оқ варақда (г) лампа спиралининг ёрқин тасвирини ҳосил қилинг.
Изоҳ: 2-Расмда тасвирланган ярим шаффоф экран, тажрибани сифатли бажариш учун қўлланилади. 2-Расм: Чиқаётган ёруғликнинг қутбланиш турини ўрганиш учун тажриба қурилмаси (соддалаштирилган), галоген лампа (d) поляризатор (g) кремнийли фотоелемент тасвир учун ползунок филтр билан (e) L/4 ёки L/2 тўлқин пластинка (h) ярим шаффоф экран иссиқликдан ҳимояловчи филтр (f)
Do'stlaringiz bilan baham: |