II. Керакли асбоб ва жихозлар:
2 шиша призма, электр лампа 6 В/30 Вт, Э14, 2 набор лампа корпуси кабел билан, асферик конденсор диафрагма тутқич, трансформатор 6/12 В, 2 призма столи стерженда, пружинали қисқичли тутқич, кичик оптик курси, 5 лейболд мулғтиқисқичлари, 2 айланадиган хомут, тўғри бурчакли стержен, В-шаклсимон штатив, катта
Тажриба қурилмаси кўриниши
III. Назарий қисм
Призма қурилмаси оқ ёруғликни асосий рангларга ажратиш учун қўлланилади; пировардида ёруғлик иккинчи бор ажралмайди, аммо у яна қайта оқ ёруғликга ўтиш учун бирикиши мумкин.
Дисперсияни хосил қилиш ва оқ ёруғлик рекомбинацияси
1666 йилда Исаак Ньютон 23 ёшида призмалар билан қилган тажрибалари, оптиканинг салмоқли таррақиётига олиб келди, чунки у аксарият яхши ўйланган тажрибалари ёрдамида шиша призмада ёруғлик синганда юзага келадиган ёруғликнинг дисперсиясини тажриба йўли билан тушунтириб берди. Ньютон ўз тажрибаларида қуёшни ёруғлик манбаси сифатида олганини ва проекцион обҳектив билан умуман ишламаганини эҳтиборга олиш керак. Қатор тажрибаларда ёруғлик манбаси сифатида чўғланма лампадан фойдаланилган. Чўғланма лампанинг экранга проекцияланган дисперсияланган “оқ” ёруғлигининг спектри камалакда юзага келадиган маҳлум ранглар кетма-кетлигидан иборат. Бундан ташқари, турли рангли ёруғлик филтрларидан фойдаланилганда, алоҳида рангларнинг оғишини намоён қилиш мумкин. Ҳатто филтрлардан фойдаланганигизда ҳам, ҳар бир ранг спектрдаги ўрнига мос тарзда оғади: спектрнинг турли соҳалари учун призманинг синдириш кўрсаткичи фарқ қилади. Ньютон спектрдаги алоҳида соҳалар мустақил тарзда яна рангларга ажралмаслигини кўрсатди. Унинг қурилмасида тирқиш спектр кўринадиган экранга йўналган. Тирқишдан ўтган ёруғлик монохроматик ва у бошқа экранга тушишдан олдин минимал оғишли иккинчи призмадан ўтади. Ушбу экранда гарчи тасвир бир оз кенгайса ҳам, фақат тирқишдан ўтган ранг кузатилади. Аммо, бошқа ранглар кўринмайди.
Ньютон худди шундай натижани кесишган призмалар билан олган. Мазкур тажриба учун иккинчи призма горизонтал жойлаштирилган синдирувчи қирраси билан биринчисининг ортига ўрнатилган. Бунда ёруғлик дастаси иккала призма билан шундай оғадики, оғган спектр экранга тушади. Ёруғликнинг рангли спектрал соҳалари иккинчи призмада ҳам худди биринчи призмадагидек оғади. Рангли спектрал соҳаларнинг рекомбинацияси оқ рангнинг шаклланишига олиб келиши назорат тажрибаларининг асосини ифодалайди. Спектрал ранглар призма воситасида оқ рангдан ҳосил қилинганидек, спектрнинг ҳамма соҳасини устма-уст тушушидан оқ ёруғлик олиниши мумкин. Бу мақсадда линза дисперсияланган ёруғлик йўлига жойлаштирилади, линза призма сиртдидан нурларни экранга йиғади. Экрандаги тасвир оқ ва шу линза учун мос катталашган бўлади. Спектр линза ортидаги фокал текисликда яхши фокусланади. Призма сиртидан аксланиш, бунга қарамасдан, рангсиз ва фақат шу спектрнинг 11 та ранги экранда тасвирга рекомбинацияланганда оқ бўлади. Агар мазкур спектрнинг бир ёки бошқа қисми жуда кичик линза ёки экран билан тўсиб қўйилса, унда тасвир тўлиқ оқ ранг бўлмайди, аммо, бўялган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |