Ўзлаштириш саволлари
Ёруғлик дисперсияси деб нимага айтилади?
Рекомбинация ходисасини тушинтиринг.
Ёруғлик спектрларини тўлқин узунлиги бўйича жойлаштиринг.
Ёруғлик спектрида қайси ранг камроқ қайси ранг кўпроқ синади?
ЛАБОРАТОРИЯ №11
ИНЕРТ ГАЗ ВА МЕТАЛЛ БУҒЛАРИНИНГ ЧИЗИҚЛИ СПЕКТРЛАРИНИ ПРИЗМАЛИ СПЕКТРОМЕТР ЁРДАМИДА ЎЛЧАШ
I.Тажрибанинг мақсади
Спектрометр призмасини созлаш.
Hе-лампа билан спектрометр призмасини калибрлаш.
“Номаълум” чизиқли спектрни ўлчаш.
«Номаълум» ёруғлик манбаини аниқлаш.
II.Керакли жихозлар.
Спектрометр ва гониометр, Спектрал He-лампа, пинконтакт, Спектрал лампа Cd, пинконтакт, Корпус пинконтакт билан Спектрал лампа учун универсал дрослер 230 V, 50 Hz, Трансформатор, 6 В, 12 В, кичик V-симон таглик.
Қўшимча: Спектрал лампа Ne, пинконтакт. Спектрал лампа Hg/Cd, пинконтакт. Спектрал лампа Ti, пинконтакт. Спектрал лампа Na, пинконтакт.
III.Назарий қисм.
Ёруғлик билан уйғотилган инерт газлар ва металл буғлари спектрал чизиқлар, яъни мос элемент учун характерли бўлган конкрет тўлқин узунликлар тўпламини чиқаради. Бу тўлқин узунликларни аниқ ўлчаш орқали, биз ёруғлик манбаининг характери ҳақида асосли хулосалар қилишимиз мумкин. Бу спектрал чизиқларни ажратиш учун биз призмадан фойдаланишимиз мумкин. Бу ишда синдириш кўрсатгичи н призма материалига боғлиқлигидан фойдаланилади (мазкур ҳолда рангсиз шиша).
Ёруғлик нурлари призмада синиб, тўлқин узунликларига боғлиқ равишда призмада турли даражада оғади. Спектрнинг кўриниш диапазонидаги қисқа тўлқинли ёруғлик узун тўлқинлиги ёруғликга қараганда кўпроқ оғади.
Призмали спектрометрда кенглиги ва баландлигини ўзгатириш мумкин бўлган вертикал тирқишдан С чиққан ёруғлик сочилган ҳолда тарқалади ва О1 обективнинг линзасига тушади: тирқишдан унгача бўлган масофа унинг фокус масофасига эквивалент (Расм.1 га қаранг). Тирқиш ва линза биргаликда коллиматорни ташкил қилади. Обективдан кейин, ёруғлик параллел даста сифатида Р призмага тушади, яъни призмага барча нурлар битта бурчак остида тушади. Призма ёруғликни синдиради ва ҳар бир тўлқин узунликли нур турли бурчакка оғади. Ва ниҳоят, иккинчи О2 обективнинг линзасида маълум тўлқин узунликли барча параллел нурлар фокусланиб, обективнинг фокал текилигида С тирқишнинг образини ҳосил қилади.Шундай қилиб, тоза спектр фокал текисликда шаклланади ва биз уни Ў окуляр ёрдамида кузатишимиз мумкин. О2 обектив линза ва O’ окуляр биргаликда фокусланиши чексиз бўлган астрономик телескопни ташкил қилади.
Призма шундай ўрнатиладики, спектрнинг ўртача тўлқин узунликлари (500 - 600 нм га яқин) учун нурнинг йўли симметрик ва оғиш минимал бўлсин. Бу ўз навбатида спектрал ажрата олишни оширади.
Телескоп оғиш бурчагини ўлчаш мумкин бўладиган қилиб айланма ричагга ўрнатилган. Телескоп бурилганда, окуляр фокал текислигида жойлашган окуляр кесишма визири алоҳида спектрал чизиқларда бўлади. Бурчакни ва шу билан чизиқларнинг нисбатан ўрнини ўлчаш учун, телескоп градуировка айланаси билан биргаликда(диск шкаласи ярим градус бўлинмалари билан) гониометр билан таъминланган. Нониус чизиқлар ўрнини бурчак минути даражаси аниқлигида ўлчашга имкон беради.
Синдириш кўрсатгичи н билан тўлқин узунлиги L орасидаги боғланиш чизиқли эмас. Агар номаълум ёруғлик манбаининг тўлқин узунлигини призмадан ўтишдаги оғиш билан аниқланса, спектрометрни олдин калибрлаш керак. Бунга спектрал чизиқлари спектрнинг тўлиқ кўринувчан соҳасида тақсимланган ва маълум бўлган лампа ёрдамида эришилади. Олинган калибрлаш эгрилигидан фойдаланиб, номаълум ёруғлик манбаининг мос тўлқин узунликларига тегишли спектрал чизиқларни аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |