Спектрометрни созлаш
Аниқ ўлчашларни амалга ошириш учун асбоб пухталик билан созланиши керак.
Тирқиш ва окуляр визири аниқ мос линза обективининг фокал текислигида ётиши керак. (телескопик нур йўли). Тирқиш ва призма сирти телескопнинг айланиш ўқига параллел қилиб тўғирланиши керак.
Баъзи созлаш босқичлари, ҳамда спектрлар чизиқларини ўлчашни амалга ошириш хона бир оз қоронғулаштирилганда осон кечади.
Дастлабки созлаш:
Призма столининг огиши фақат чегараланган даражада ўзгаради. Созлаш учун етарли бўлишига амин бўлиш учун столни дастлабки созлаш вақтида имкони борича (кўз билан чамалаб) горизонт бўйича тўғриланг.
Телескопни (а), призма столини (c), ва трубка тирқишини (коллиматор) (е) горизонтал йўналишда кўз билан чамалаб тўғриланг (Расм.2 га қаранг).
Телескоп ва коллиматорни ён томонга созлаш винтлари (б), (д), ёрдамида марказлаштиринг ва кейин винтларни қотиринг. Созлаш винтлариини жуда кўп очиб юборманг, чунки улар телескопни ва коллиматорни тутиб туради.
Телескопни чексизликка фокуслаш:
Изоҳ: Кўришида муаммоси бор экспериментаторлар, телескоп орқали узоқдаги обектларни яхши кўради; лекин бу ҳолат телескоп чексизликка аниқ ўматилганидан далолат бермайди.
Техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар
Ёритиш системасидаги Не-лампа учун рухсат этилган кучланишдан оширмаслик керак (Uмах = 8 В).
Иш вақтида спектрал лампа ва корпус ниҳоятда қизиб кетади.
■ Лампани алмаштиришдан олдин унинг совушини кутинг.Бунга қарамасдан, шу экспериментаторнинг ўзи коллиматор ва телескопни корректировка қилса, аниқ ўлчашларни амалга ошириши мумкин. Агар бошқа экспериментаторлар спектрларни кузатишни ҳоҳлашса, окулярни (а4) силжитиш йўли билан фокусировка бажарилиши мумкин.
Окулярни чиқариб олинг (а4), ёруғлик манбаини (а3) телескопга ўрнатинг ва ёруғлик манбаи учун тешигини пастга қаратиб окулярни қайта ўрнатинг. Трубкадаги окулярни силжитиш (а4) орқали визир кесишмага қаратинг ва зарур бўлса, уни тўғриланг.
Ёруғлик манбаи учун тешик (а5) ҳали ҳам пастга қараб турганига амин бўлинг. Горизонтал бўйича тўғриланган телескопни марказни корректировка қилиш дастаси (а1) билан узоқдаги обектга фокусланг (> 50.0 м)
Агар ўрнатиш тўғри бўлса, кузатилаётган обект тасвири ва визир кесишма иккаласи ҳам обективнинг фокал текислигида ётиши керак, мумкин бўлса, кузатилаётган обект билан визир кесишма ўртасида параллакс бўлмаслиги лозим.
Тажрибани ўтказиш тартиби.
а) Минимал оғиш бурчагини ўрнатиш:
Тирқиш кенглиги торайтирилса, ажрата олиш қобилияти ортади; Шу билан бирга спектр ёруғлик интенсивлиги эса мос равишда пасаяди:
Тирқиш (е1) кенглигини ўзгартирувчи микрометрик винт ёрдамида, муносиб тирқиш кенглигини ўрнатинг.
Секинлик билан призма столини буринг ва телескопда спектрал чизиқларнинг ўзгаришини спектр «марказ» чизиғи (масалан, сариқ А= 587,6 нм) реверсив нуқтадан (минимал қиймат) ўтгунча кузатинг.
Призма столини минимал ҳолатда, мос винтларни (ф1) ва (ф4) маҳкамлашдан фойдаланиб қотиринг.Телескопнинг тўр чизиғини вертикал бўйича, нозик созлаш (ф3) дастаси ёрдамида, кетма-кет ҳар бир спектрал чизиқ билан тўғриланг. Телескопнинг мос ҳолатини градуировка қилинган айланада (ф6) лупадан фойдаланиб қайд қилинг ва бу қийматларни тажриба журналига ёзиб олинг.
c) Бошқа ёруғлик манбаиларининг спектрал чизиқларини, масалан Cд спектрал лампанинг ўлчаш:
Не- лампа ва корпуснинг совушини кутинг, кейин лампани алмаштириб тирқишни ёритинг.
Юстировка қилинган тажриба қурилмаси
Т елескопнинг тўр чизиғини, юқорида баён қилинганидек, нозик созлаш (ф3) дастаси ёрдамида, кетма-кет ҳар бир спектрал чизиқ билан тўғриланг ва қайд қилинг ва бу қийматларни тажриба журналига ёзиб олинг.
б) Спектрометрни Не-спектрал лампа билан калибрлаш:
Изоҳ: спектрометр иккита қарама-қарши турган нониус билан жиҳозланган. Қайд қилиш хатолигини минималлаштириш ва айланиш ўқига нисбатан ҳар қандай экссентриситетни компесасиялаш учун иккита кўрсатишнинг ўртача қийматини олинг.
Телескопни шундай юстировка қилингки, вертикал чизиқ бирон-бир ташқи спектрал чизиқ билан мос келсин (мазкур ўлчаш намунасида қизил чизиқ).
Градуировка қилинган айланани (ф7) 0° ва 180° нониус чизиғига келтиринг(ф5) ва уни қотириш винтидан (ф2) фойдаланиб маҳкамланг. Л = 706,5 нм
Ўлчаш намунасида а° шундай танланганки, а° = 0.00° бурчакда тўлқин узунлиги
Ўлчаш намунаси ва ҳисоблашлар.
Изоҳ : спектрометр призмаси ёрдамида металл буғлари ёки инерт газ спектрига тегишли бўлмаган паст интенсивликли чизиқларни ҳам кўриш мумкин. Ишлаб чиқариш жараёни сабабли бошқа газлар ҳам лампага киритилиши мумкин. Металл буғларили лампаларда аргон (Ар) қўшимча асосий газ сифатида қўлланилади.
Жадвал 1: Не- спектрал лампадан фойдаланиб, спектрометрни калибрлаш учун ўлчанган қийматлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |