Дарснинг бориши: Маъруза
Дарснинг методи: Оғзаки баён усули, Ақлий ҳужум ва Чархпалак технологияси.
Дарснинг жиҳози: Слайдлар, чизма
I. Ташкилий қисм: 1. Саломлашиш, давомат.
2. Уйга вазифа бўйича саволлар:
II. Янги мавзу баёни. Пробиркага озгина сув куйиб оғзини маҳкам тиқин билан ёпайлик. Сўнгра пробиркани сув қайнагунча қиздирайлик, Шунда ҳосил бўлган буғ босими ортиб тиқинни отиб юборганини кўриш мумкин. Бу жараёнда ёқилғининг энергияси буғнинг ички энергиясига айланади, сўнгра буғ кенгайиб тиққинни кўтариб иш бажаради.
Агар пробирка ўрнига силиндр, тиқин ўрнига поршен олинса оддий иссиқлик двигателига эга бўламиз.
Иссиқлик энергиясини механик энергига айлантириб берадиган қурилмага иссиқлик двигатели дейилади.
Иссиқлик двигателининг кўпгина турлари мавжуд: буғ машинаси, ички ёнув двигатели, буғ ёки газ турбинаси, реактив двигател. Буғнинг кенгайишида иш бажара олиши архимед замонасиданоқ маълум бўлсада, ишлайдиган дастлабки иссиқлик двигателлари 18 аср охирларида қурилиб буғ машинаси деб аталган. Унда алоҳида буғ қозони бўлиб, юқори температурали буғ силиндр ичига киритиб, поршенни харакатга келтирган. Биринчи буғ машинаси инглиз ихтирочиси Жеймс Уатт томонидан 1768 йилда қурилади. Сўнгра унинг бошчилигида 10 йил давомида 119 машинани ишга туширишган. Дастлабки буғ автомобилини 1970 йилда француз мухандиси Кюно қурган эди. Биринчи парравоз эса 1803 йилда инглиз ихтирочиси Ричард Тревитик томонидан қурилади. 1823 йилдан бошлаб Жорж Стефенсон паравозлар ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширади. Юз йиллар давомида буғ машинаси тесмир йўл транспортининг асосий воситаси бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги даврда улар теплавоз ва электровозлар билан алмаштирилмоқда.
Ички ёнув двигатели 1860 йилда француз механиги Ленуар томонидан ихтиро қилинган. Буғ машинасида буғ ташқарида ҳосил қилиниб сўнгра силиндр ичига юборилса, ичики ёнув двигателида ёқилги бевосита ёқилиб юқори температурали газ ҳосил қилинади. Бензин билан ишлайдиган двигателни 1885 йилда немис ихтирочиси Даймлер яратади.
Ҳозирги замон ички ёнув двигателари икки силиндрли, тўрт силиндрли, олти силиндрли ва ҳ.к. бўлади. Расмда тўрт силиндрли двигател келтирилган. Силиндрлар ичига жойлашган поршенлар 1 тирсакли валга ўрнатилган. Шу валга айланиш даврида ҳосил бўладиган силкинишларни камайтирадиган катта массали 2 маховик махкамланган. Ҳар бир силиндрнинг юқори қисмида иккитадан клапани бор. Улардан бирида ёнувчи аралашма (бензиннинг ҳаво билан аралашмаси) киритилса, иккинчисидан ёниб бўлган газ қолдиқлари чиқиб кетади. Бир силиндрли ичики ёнув двигателининг ишлаш принсипи 2 расмда келтирилган.
I такт. Сўриш. 1 клапан очилади 2 клапан ёпиқ. Пастга томон харакатланувчи поршен силинд ичига ёнувчи аралашмани сўриб олади.
II такт. Сиқиш. Ҳар иккала клапан ёпиқ. Юқорига томон харакатланган поршен ёнувчи аралашмани сиқади. Аралашма сиқилганда қизийди.
III такт. Ишчи йўли. Ҳар иккала клапан ёпиқ. Поршен юқори ҳолатда бўлганда аралашма электр учқуни 4 воситасида ёқилади. Натижада босими 3-6 МПа, температураси 1600-2200 С бўлган қизиган газ ҳосил бўлади. Газ босими поршенни пастга силжитади. Поршен харакати тирсакли вални айлантиради.
IV такт. Чиқариш. 2 клапан очилади. 1 клапан ёпиқ. Поршен юқорига ҳаракатланади. Ёниш маҳсулотлари очиқ клапандан атмосферага чиқиб кетади.
Бир силиндр двигателда фойдали иш фақат уч тактда бажарилади. Тўрт силиндрли дқигателда эса поршенлар шундай жойлаштириладики, ҳар бир тактда биттадан поршен иш йўлини ўтади. Натижада тирсакли вал 4 марта тез фойдали энергия олади.
Буғ турбинаси. Буғ турбинасида катта босимга ва юқори температурага эга бўлган буғ махсус трубалар орқали куракларга берилади. Кураклар эса катта тезликка эга бўлган буғ таъсирида ғилдиракни айлантиради. Турбина ичида буғ кенгайиб совийди. Кириш трубаси ингичка бўлиб чиқиш трубинси кенг бўлади. Трубина фақат бир йўналишда айлана олади. Тезлигини ҳам кенг миқёсда ўзгартириб бўлмайди. Шунга кўра уни транспортда қўлланилмайди