§-7. Кимё кечаларини ташкил қилиш.
Мактаб кимё кечалари тўғри ташкил этилса, кимё курсининг бир қатор таълим – тарбиявий вазифаларини ҳал қилишга ёрдам беради, кимё кечалари:
а) ўқувчиларни ажойиб ва илмий жиҳатдан жуда муҳим фактлар билан билимларини бойитади;
б) ўқувчиларда кимёга ҳавас уйғотади;
в) ўқувчиларга буюк кимёгарларнинг ҳаёти ва ижодиётини, ҳозирги замон кимёсининг муваффақиятларини ва бошқаларни анча қизиқарли ҳамда анча кенг қилиб кўрсатишга имкон беради;
г) кимё ҳаваскорларининг ўз ижодий ишларида қўлга киритилган ютуқларини кўрсатишнинг ниҳоятда қулай шакли бўлади.
Мактабда энг кўп ўтказиладиган кечалар:
а) қизиқарли кимё кечалари;
б) юбилей кечалари;
в) ўқувчиларнинг ижодий ишларини кўрсатиш кечалари;
г) ҳозирги замон кимё фани ва кимё саноатининг муваффақиятларини кўрсатиш кечаларидир.
+изиқарли кимё кечалари синфдан ташқари энг муҳим тадбирларнинг биридир. Илғор ўқитувчилар қизиқарли кимё кечаси олдига маълум бир ғояни мақсад қилиб қўядилар. Ўқувчилар кеча давомида бу ғояни ўз тингловчиларининг савиясига мувофиқ равишда секин–аста ҳал қилиб берадилар, илмий тушунчаларни ҳамда ҳодисаларнинг мохиятини асослаб берадилар, ҳар қайси демонстрацияни изоҳлаб берадилар. Бундай кечада тингловчилар қизиқарли кўпдан–кўп фактлар билан тасдиқланган бир қатор илмий қонун-қоидаларни билиб оладилар. Масалан, рангсиз моддалардан турли рангларни ҳосил қилиш.
Мактаблар академик лицей ва касб–ҳунар коллежларида «Кимё» фани ва кимё саноатининг ютуқларни кўрсатиш кечаларида энг долзарб мавзулар, масалан, «Табиий газдан замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулот»лар, «Сувнинг ажойиб хоссалари», «Водород келажак ёқилғиси», «Космокимё ютуқлари» бўйича мутахассис олимлар томонидан маърузалар тингланади.
Кечани кимёвий тажрибалар билангина эмас, балки бошқа воситалар билан ҳам қизиқарли қилиш мумкин. Ўқитувчилар, масалан: а) кимёвий викторина, б) қизиқарли айниқса, экспериментал кимёвий масалалар, кросвордлар, в) «Ҳикоя-топишмоқлар» ва бошқалардан муваффақиятли суратда фойдаланадилар. Бу кечаларда ўқитувчилар асосий эътиборни кимёнинг моҳиятига қаратадилар, бу ерда кечага келганларга бериладиган саволлар, масалалар ва бошқаларнинг қизиқарли бўлиши катта роль ўйнайди. Бундай кечаларнинг муҳим томони шундаки, кечадан ҳамма жараёнларни ўқувчилар иштирокида амалга оширилади.
Бу кечаларга ўқувчилар яхшилаб тайёргарлик кўрадилар. Албатта, викторина саволлари, кроссворд ва масалалар ҳамма ўқувчиларга олдиндан эълон қилинади. Ўқувчилар дарсликларни кўриб чиқадилар, муҳокама ва мунозаралар ўтказадилар. Маълум даражада ижодий бундай кечалар, одатда, ниҳоятда юқорит даражада ўтади ва ўқувчиларнинг умрбод эсидан чиқмайди.
Юбилей кечаларида Республика кимёгар олимлар ҳаёти ва ижодига бағишланади. Юблей кечалари таълим-тарбия жиҳатидан ғоят катта аҳамиятга эга. Бу кечалар: а) ўқувчиларни буюк кимёгарлар ҳаёти ва фаолиятининг шароити билан синфдагидан кўра батафсилроқ таништиради; б) ўқувчиларинг очиқ-ойдин ва ажойиб мисоллар билан қизиқтириб юборади. Уларда кимёга чуқур ҳавас уйғотади; в) ўқувчиларни ватанарварлик руҳида тарбиялайди.
Ўқувчиларнинг ижодий ишларини кўрсатиш кечалари. Ўқувчилар тайёрлаган моддалар коллекцияси, жадваллар, схемалар, асбоблар ва ишлайдиган моделлар, ўқувчилар адабиёт манбаларидан тўплаган маълумотлар, улар тайёрлаган ахборотлар – буларнинг ҳаммасидан ўқув ишда мувоффақиятли суратда фойдаланилади. Бу нарса ўқувчиларнинг синфдан ташқи машғулотларни авж олдириб юборишга сабаб бўлади. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини кўрсатиш кечалари ҳам синфдан ташқари машғулотларни авж олдириб юбориш воситаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |