Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Рогер Янссон,
2003-2007 
йилларда Парламентнинг Аланд оролларидан депутати 
 
32. 
КАРЕЛЛАРНИНГ КЎЧИРИЛИШИ 
Финляндия ва Совет Иттифоқи ўртасидаги Қиш уруши ва 
урушнинг давомидан кейинги тинчлик музокаралари (1940 ва 1944 
йилларда Москвада, 1947 йилда Парижда), Париж тинчлик 
шартномаси бўйича карел аҳолисининг илгари Финляндияга 
қарашли бўлган Виборг губерниясидан Финляндия ҳудудига 
оммавий тарзда кўчирилишига олиб келди. Тинчлик шартномаси 
шартларига биноан Финляндия ўз ҳудудининг 10 фоизини 
йўқотаётган эди. Советлар Иттифоқига шу жумладан 3таси шаҳар 
бўлган 44та аҳоли пунктлари ўтиб кетди. Бундан ташқари, янги 
чегара 21та аҳоли масканларидан ўтар эди. Тарих ўзини ўзи 
такрорлади. Кареллар минг йиллар давомида икки маданият, икки 
черков ва икки давлат ўртасида яшадилар. 1323 йилдаги Орехов 
тинчлик шартномасига биноан Карелия икки қисмга бўлинган ва 
кареллар чегаранинг ҳар иккала томонида ҳам колган эди. Бундан 
сўнг чегара 9 маротаба сурилди ва бу мамлакатнинг шарқий 
сарҳадлари учун ўтган 600 йил давомида одатий ҳол эди.
Қиш уруши 1940 йилнинг март ойида якунланганидан сўнг, 
Совет Иттифоқига ўтган ҳудудлардан ўз уй-жой ва мулкларини 
ташлаб кетишга мажбур бўлган 440 минг карелл эвакуация қилинди.
Эвакуация қилинганларнинг биринчилари 1939 йилнинг кузида 
келдилар. Эвакуация қилинганлар масалалари билан аввалига, шу 
учун алоҳида равишда тузилган маҳаллий ижтимоий кўмаклашиш 
комиссиялари шуғулландилар. Лекин кейинги йилдан бошлаб
эвакуация қилинганларнинг ўсиб бораётган масалалари билан 


107 
парламентнинг Карелиядан сайланган депутати Урхо Кекконен 
томонидан бошқарилган, кўчиб келганларни ижтимоий таъминлаш 
Маркази шуғулланишни бошлади. Карел иммигрантлари 1940 йилда 
карелларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иш юритувчи 
Карел Иттифоқини ташкил қилдилар. Парламент томонидан 1940 
йилнинг июн ойида тезкор кўчириб ўтиш тўғрисида ва август ойида 
карелларнинг йўқотган мулкларини қоплаш тўғрисидаги қонунлар 
амалиётга киритилди. Давом урушидан сўнг, уларга қўшимча тарзда 
ерларни харид қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди (1945). 
Жойлашиш тўғрисидаги қонун фин муниципалитетлари, черков ва 
хусусий фермаларга ўз ерларининг бир қисмини давлатга топшириш 
мажбуриятини юклади. Ушбу ерлар эвакуация қилинган карелларга 
топширилди.
Қонунларнинг бажарилишини Қишлоқ хўжалик Вазирлиги 
қошидаги, Лахденпохьядан бўлган карел иммигранти Вейкко 
Веннамо томонидан бошқарилаётган Аҳоли масканлари масалалари 
Бўлими кузатиб борди. Карелларни жойлаштириш иши фин ва дунё 
миқёсида жуда оғир эди. Бундай лойиҳа бошқа ҳеч қаерда амалга 
оширилмаган эди. Ерларни харид қилиш қонунига ҳар бир аҳоли 
пункти ва қишлоқ учун, яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб 
қолиш мақсадида жойлаштириш режасини ҳам қўшдилар. Ушбу 
жойлаштириш режаси бўйича янги жойларни карелларнинг аввалги 
яшаган жойларига ўхшашликлари, мисол учун иқлим шароити, 
савдо алоқалари ва иқтисодий шартлар эътиборга олинган ҳолда 
танланар эди.
Жойлаштириш ихтиёрий асосда кечди. Карелиянинг ғарбий 
бўйнининг аҳолиси фин тилида сўзлашувчи жанубий соҳилга, 
Марказий ва Шарқий бўйин аҳолиси эса жанубий Финляндияга 
жойлаштирилди. Шимолроқда, асосан Саво, Похьос-Похьянмаа, 
Кайнуу ва Каянигача бўлган ҳудудларда Ладога Карелияси аҳолиси 
жойлаштирилди. Карелия аҳолиси фақатгина швед тилида 
сўзлашиладиган ҳудудларга кўчирилмади. Бош вазир Паасикиви 
талабига биноан, карелларни жойлаштириш бўйича қонунга тилга 
оид пункт қўшилди ва унга кўра карелларни жойлаштириш тил 
муносабатларига таъсир қилмаслиги керак эди.
Жойлаштириш бўйича қонун ва режа карелларнинг қишлоқ 
ҳудудлари ва жанубий Финляндияга кўчирилишини белгилаб 


108 
қўйган, ҳамда аграр марказларига урғу берилган эди. Карелл 
фермерларига 
бериладиган 
ернинг 
майдонига 
Карелиядаги 
йўқотилган ернинг майдони таъсир кўрсатар эди. Одатда энг яхши 
бадалларни ўз ерларини йўқотганлар олар эди. Айни вақтда ўз 
ерларига эга бўлмаган қишлоқ аҳолиси ёки шаҳарликлар ёмонроқ 
аҳволда эди. Унумдорлиги паст ботқоқ ҳудудларидаги кичик 
фермаларни олган кўпгина кичик ер эгалари ҳам ёмон аҳволда 
қолдилар. Шаҳар ишчиларининг устунлиги шунда эдики, уларни 
жойлаштиришда ишчи кучига талабгор бўлган аҳоли пунктлари 
ўзаро рақобатда эди.
Урушдан сўнг ўзини қайтадан қураётган Финляндиядаги 
эвакуация даври ҳам кўчиб ўтаётганлар, ҳам уларни қабул 
қилаётганлар учун қийин эди. Янги шароитлар, қўшнилар ва 
маданиятга ўрганиш уйни соғиниш ҳиссини кучайтирар эди. Янги 
жойга ўрганиш жараёнини ҳақоратлаш, мактабдаги ажратишлар ва 
янги аҳолига бўлган ишончсизлик ҳам қийинлаштирар эди.
Кареллар бир-бирларига кўмаклашишар ва эндиликда бу ҳолат 
уларни, авваллари ҳар хил майда маданиятларга бўлиниб 
кетганларни бирлаштириб турар эди: Салмидан бўлган православ 
кареллар ва Виборгдан келган аслзода хонимлар эндиликда 
эвакуация қилинганларнинг умумий тақдирини яшар эди. Карел 
маданияти ва урф-одатларини сақлаб қолиш учун турли хилдаги 
жамият ва бирлашмалар пайдо бўлди.
Карел маданиятининг моҳияти 1970 йилларнинг бошларидагина 
ҳамма томонидан тан олинди. Иш юришиб кетди ва эндиликда карел 
маданияти расм бўлди. Европа Финляндиясида ўз илдизларини 
топишга ўсиб борувчи қизиқиш пайдо бўлди. Генеологиянинг ўсиши 
2 миллионга яқин финда карел илдизлари борлигини кўрсатди.
Карел маданияти ва Калевала урфларини фин маданиятининг 
таркибий қисми, ҳаттоки фин маданиятининг дастлабки ватани 
сифатида тан олиниши, финлар орасидаги карел маданиятига бўлган 
қизиқишни орттирди. Буларнинг барчаси карелларнинг доимо 
карелл бўлиб қолганликлари ва ватанларидан айрилсалар ҳам, ўзига 
хосликларини сақлаб қолганликларидандир. Шунинг учун ҳам 
ҳозирги кунда Финляндиядаги ҳар бир катта ва кичик новвойхона 
карел калиткаларини пиширади, пиво ёрлиғида «Karjala» (Карелия) 


109 
ёзуви ва П. Ханникайненнинг «Карел Қўшиғи» Финляндиядаги энг 
машҳур мадҳияларнинг бири бўлиб қолмоқда 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish