Аура Корппи-Томмола,
Профессор, Финляндиянинг илмий жамоалари Федерациясининг
ижрочи директори
103
31.
ДЕМИЛИТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН АЛАНД
ОРОЛЛАРИ
Аланд оролларига алоқадор илк аҳамиятга эга бўлган халқаро
шартнома, бундан деярли 160 йил аввал Парижда имзоланган эди.
Ушбу битим 1853-1856 йилларидаги Қрим уруши якунлари бўйича,
1956 йилда тузилган Париж шартномасининг бир қисми эди. Ғолиб
чиққан Буюк Британия ва Франция мамлакатлари, ҳамда мағлуб
бўлган Россия шартноманинг томонлари эди. Шартномага биноан,
Россия
Аланд
оролларида
ўз
истеҳкомларини
қурмаслик
мажбуриятини олди.
Ушбу шартнома ҳозирги кунга қадар амал қилмоқда. Унинг
мазмуни ва шакли, 1921 йилдаги Женева шартномаси ва 1940 ва
1948 йиллардаги Финляндия ва Совет Иттифоқи ўртасида тузилган
тинчлик шартномаларига асосан янгиланди ва кенгайтирилди.
Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнг, Финляндия ва Россия
Федерацияси 1992 йилда Аланд ороллари бўйича аввалги
шартномаларнинг муддатини узайтириш ҳақида келишиб олдилар.
Шу тариқа, 1856 йилнинг 30 мартида тузилган шартнома, энг
эски ўз кучини йўқотмаган халқаро ҳарбий-сиёсий ҳужжатлардан
биридир. Шартнома негизида 1809 йилдаги Швед Финляндияси ва
Россия ўртасидаги тинчлик бўйича оғир музокаралар ётмоқда.
Швеция Россияга кейинчалик буюк чор давлатининг ғарбий
аванпости бўлиб қолган Аланд оролларини бой берди. Россия 1830
йилда оролларда Бомарзуд қалъасини қуришни бошлади. Қалъада
8000 нафар ҳарбийни жойлаштириш режалаштирилган эди (Аланд
оролларининг ўша вақтдаги аҳолиси 12 000 киши эди).
1853 йилдаги Қрим уруши вақтида қалъанинг асосий қўрғони
тайёр ва унинг ичида 2000 аскар бор эди. Франция ва Буюк Британия
1854 йилда Россияга орқа томондан, Балтика денгизидан ҳужум
қилдилар (уруш кўпроқ Қора денгизда ўтаётган бўлса ҳам), бироқ
Кронштадт
ва
Свеаборг
қалъалари
Санкт-Петербурга
ва
Хельсинкига қарши бўлган ҳужум вақтида тўсиқ бўлдилар. Шунга
қарамай, Бомарзунд қалъасининг ишғоли (халқ орасида Аланд
уруши деб аталади) аскарий кучларда устунликка эга бўлган
иттифоқчилар учун осон вазифа бўлди. Ишғол қилинганидан сўнг
қалъа портлатилди.
104
Париждаги тинчлик музокаралари давомида Швециянинг Аланд
оролларини қайтариб олиш ҳаракатлари зое кетди. Буюк Британия ва
Франция Россияни ороллардаги ўз истеҳкомларини олиб ташлашга
мажбур қилдилар ва келажакда оролларда бошқа истеҳкомлар
қурмаслик вазифасини унга юкладилар. Шу тариқа, 1856 йилнинг 30
мартида Аланд оролларининг демилитаризацияси тўғрисидаги
Шартнома маъқулланган эди.
Биринчи жаҳон урушининг бошланғич даврида, Россия
демилитаризация тўғрисидаги шартноманинг қисман бекор
қилинишини талаб қилди, ҳамда Англия ва Франция бунга розилик
бердилар. Аланд оролларида мудофаа истеҳкомлари қурилиб Россия
ва фин қўшинлари жойлаштирилди. Уруш тугаганидан сўнг
Финляндия мустақилликка эришди, аммо Аланд оролларининг
сиёсий ҳукумати оролларни Швецияга қайтадан қўшишни талаб
қилди. Ушбу ҳолат Финляндия ва Швеция ўртасидаги мураккаб
можарога олиб келган «Аланд масаласи»нинг пайдо бўлишига сабаб
бўлди. Финляндия Аланд оролларига ўз-ўзини бошқаришни таклиф
қилди, бироқ Аланд ороллари аҳолиси бунга рози бўлмади.
Масала яқиндагина Женевада ташкил қилинган Миллатлар
Лигасининг
муҳокамасига
топширилди
ва
1921
йилда
Финляндиянинг Аланд оролларида эгалик қилишига қарор қилинди.
Финляндиянинг оролларга кенг қамровли ўз-ўзини бошқариш
бўйича қонун, швед тили ва маданиятига кафолат бериши зарурий
шарт бўлди.
Айни вақтда демилитаризация бўйича янги қонун қабул қилинди
ва унга биноан Аланд ороллари нейтрал ҳудуд деб эълон
қилиндилар.
Шунингдек,
1856
йилдаги
демилитаризация
тўғрисидаги шартнома ҳам узайтирилди. Янги шартномани 11
давлат имзолади, шу жумладан Финляндия ҳам. Совет Иттифоқи
шартномаларни имзоламади, чунки мамлакат Миллатлар Лигаси
аъзолигига қабул қилинмаган эди. Шартноманинг 6-параграфига
асосан, уруш давомида Аланд ороллари нейтрал ҳудуд бўлиб
қоладилар ва улардан бирон-бир бошқа давлатга хавф солишни
кўзда тутувчи ҳарбий ҳаракатлар жараёнида фойдаланиш маън
қилинган. Бетарафликни тасдиқлаш учун 6- ва 7-параграфлар ичига,
Финляндияга тегишли бўлган вакиллик қилиш пункти ҳам қўшилди.
Бу Финляндияда шундай талқин қилинди: хавф туғилган ёки уруш
105
бошланган вақтда, Финляндия Аланд оролларининг бетарафлигини
сақлаш учун керакли бўлган ҳарбий мудофаа чораларини кўриши
лозим. Бундай ҳарбий мудофаа ҳаракатлари тўғрисида дарҳол
Миллатлар Лигасига хабар бериш лозим эди. Кейинчалик бу жараён,
аризанинг шартнома аъзолари бўлган давлатларга тақдим қилиниши
лозим эканлиги сифатида тушунилди.
Шартноманинг 7-параграфида ҳарбий ҳолат ёки уруш хавфи
вақтида, Аланд оролларининг бетарафлигини сақлаб қолиш учун
шартнома томонларининг жавобгарлиги белгилаб қўйилди.
Параграфга биноан, шартнома иштирокчилари бўлган давлатларга
Финляндиядан ҳам кўпроқ мажбуриятлар юклатилган. Финляндия ва
Женева шартномасини имзолаган давлатлар, 1939 йилда Иккинчи
жаҳон уруши бўсағасида шартнома шартларига айнан мос равишда
ҳаракат қилдилар. Финляндия керакли мудоафаа ҳаракатларини
бажаришни бошлади ва Аланд оролларининг бетарафлигини деярли
тўлиқ сақлаб қолди. 1940 йилдаги Финляндия ва Совет Иттифоқи
ўртасидаги мураккаб тинчлик келишувига, 1921 йилдаги
шартномадаги каби Аланд оролларининг демилитаризацияси
тўғрисидаги битим қўшилди, фақат 6- ва 7-параграфлари бундан
мустасно.
Шунингдек, урушнинг 1941-1944 йилдаги давоми вақтида
Финляндия Аланд ороллари учун бетарафликни таъминлади ва
ҳудуд ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмади. Финляндия Совет
Иттифоқи ва Германиянинг Аланд оролларини босиб олиш бўйича
режалари амалга ошмаслиги устидан ҳам кузатиб борди. Агарда
Аланд оролларини ҳимоя қилиш бўйича, Аланд ороллари
аҳолисидан иборат халқ лашкарларини ҳам ўз ичига олган
Финляндиянинг мудофаа режаси ва 6-, 7- параграфлар бўлмаганида,
душманнинг босиб олиш ҳаракатлари янада ҳақиқатга яқинроқ бўлар
эди.
Аланд оролларининг ҳарбий бетарафлигини ўз ичига олган 1921
йилдаги шартноманинг айнан ўзи, бутун Балтика денгизи
ҳудудининг барқарорлиги ва Аланд оролларининг ҳолатида катта
аҳамиятга эга ва бундан кейин ҳам эга бўладиганга ўхшайди. Шу
тариқа, бетарафлик бўйича талаб уруш даврида амалда бўладиган
демилитаризациядан ҳам кўпроқ аҳамиятга эгадир.
106
Аланд ороллари асрлар давомида кўпгина босқичлардан ошиб
ўтди: улар турли давлатларнинг 1809, 1856 ва 1921 йиллардаги
шатранж ўйинларида пиёда сифатида бўлдилар. 150 йил давомида
ҳудуд демилитаризация қилинган эди. 1921 йилда Аланд ороллари
Финляндия автономиясига айланди ва ҳарбий ҳаракатларга бетараф
бўлди. Ороллар ўз бетарафлигини Иккинчи жаҳон уруши вақтида
сақлаб қолди ва умид қиламизки, уни келажакда ҳам сақлаб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |