Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Ханну Килпеляйнен,
2003-2007 
йилларда Кареллар Иттифоқининг Ижрочи директори
33. 
ПАССИВ ҚАРШИЛИК 
XIX асрнинг охирида россиялик миллатчи доиралар томонидан 
Россия чегара бўйи ҳудудларида, шу жумладан Финляндияда ҳам 
батартиб руслаштириш жараёни бошлатилди.
1898 йилда Николай Иванович Бобриков Буюк Финляндия 
Князлигининг губернатори этиб тайинланди. Унинг фикрига кўра, 
финлар конституция ва мустақиллик тўғрисидаги ғояларни жуда ҳам 
очиқ равишда тарқатишни бошладилар ва эндиликда ушбу ғояларни 
халқ онгидан ҳайдаб чиқариш вақти келган эди. Бобриков 
Финляндиядаги бошқарув ва маданиятни русча усулга ўгириш 
бўйича батафсил ҳаракатлар дастурини тайёрлади. Финлар учун 
дастурни амалга ошириш Финляндия Конституциясига зид ва 
«давлат тўнтариши» ва «Финляндияни ўлдириш» билан тенг эди.
Финляндияни «русча усул» бўйича ўзгартириш бўйича режалар 
туфайли юзага келган финлар қаршилиги, унинг одатий ҳолатларига 
нисбатан кескин равишда ўзгарди. Қаршилик кўрсатиш усуллари 
самарали ва маданий эди. Ҳамкорликни мунтазам равишда рад этиш 
асосий ғоя эди. Қаршилик кўрсатиш ҳарбий ҳаракатларсиз уруш 
олиб бориш эди. Уруш олиб боришнинг бундай доҳиёна ҳаракатлари 
бутун мамлакатни қамраб олувчи тармоқнинг шаклланишига таъсир 
кўрсатди.
Фин ва швед ёшларининг конституциявий партиялари аъзолари, 
ғоявий 
келишмовчиликларига 
қарамай, 
ўз 
кучларини 
бирлаштирдилар. Пассив қаршиликни бошқараётган «Кагаали» 
ташкилоти, ишчиларга ҳукуматга қарши ҳаракатларида молиявий 
ёрдам бераётган эди. Талабалар ва ишчилар жойлардаги фаол 
даъватчилар бўлдилар. Аёллар ҳам ўз қаршилик ҳаракатларини 
ташкил қилдилар.
Финларнинг қаршилиги шундан иборат эдики, улар ўзларига ёки 
ўзларининг қонунларига қарши бўлган ҳаракатларни тан олиш, 


110 
қўллаб-қувватлаш ва бажаришдан бош тортар эди. Қаршилик орқали 
финлар бу каби жамоат кучига зўравонлик ишлатмасдан эришдилар 
ва охир-оқибатда ҳукумат уларнинг хоҳишларини тан олишга 
мажбур бўлди.
Қаршилик 
ҳаракатини 
Толстойнинг 
ихтиёрий 
қуллик 
тўғрисидаги ғоялари руҳлантирар эди: агарда одамлар ўзларининг 
инсоний ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотга эга бўлмасалар ва 
ўзларига ўтказиладиган зулмга қарши ҳеч нарса қилмаган бўлсалар, 
у ҳолда уларга зулм ўтказилаётгани учун фақат ўзларини 
айблашлари мумкин.
Финларнинг зўравонликсиз қаршилик бўйича тасаввури кенг 
эди. Ҳимоянинг асосий усулларидан бири халқни ўқитиш эди. 
Иккинчи муҳим усул қатъий эътироз эди. Курашнинг бошланишида 
ҳаракат аъзоларининг кўпчилиги эътирозлар, даъватлар ва шижоатли 
сўзлардан кейин кескин чораларга – ҳамкорликни батамом рад 
қилиш ва умуммиллий бўйсунмасликни хоҳладилар. Булар сиёсий 
қаршиликнинг муҳим чоралари деб ҳисобланар эди. Бундан 
ташқари, ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорликни рад этиш, ҳамда 
руслар ва русчилик томонида бўлган рус ва финларга бойкот эълон 
қилишга одамларни даъват этардилар.
Қаршилик ҳаракатининг бошланишида финлар Европанинг 
атоқли арбобларини, Финляндиянинг конституциявий ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш бўйича оммавий норозиликка жонлантиришга ҳаракат 
қилдилар. Рус подшосига «Про Финляндия» (ProFinlandia) 
ҳаракатининг жами бўлиб, Европанинг 1050 нафар обрўли адабиёт, 
фан, санъат ва сиёсат арбоблари томонидан имзоланган 12 
арзномаси юборилди. «Про Финляндия» ҳаракати ўз тузилиши 
бўйича ижтимоий фикрни кўтаришга муваффақ бўлган ягона 
тарихий халқаро ҳаракат эди.
Финляндиядаги қаршилик ҳаракати бутун мамлакат бўйича 
бўлимларга эга бўлган ташкилотнинг пайдо бўлишига олиб келди. 
Шунингдек, расмий цензурани айланиб ўтишга ва тарғибот 
адабиётларини чет элдан хуфиёна равишда олиб келишга эришган 
яширин нашриётлар тармоғи ҳам ташкил қилинди.
Энг фаол кураш қуролли кучлар масаласида олиб борилган 
бўлса керак. Рус ҳукумати фин армиясини тарқатишни ва фин 
ёшларини 
ҳарбий 
хизматни 
Россия 
армиясида 
ўташга 


111 
мажбурламоқчи эди. 1901-1904 йиллардаги армияга чақирувга 
қарши бўлган иш ташлаш ўз мевасини берди: фин қўшинлари рус 
армияси таркибига кирмади ва финларга Россия ва Япония 
ўртасидаги урушда қатнашишга тўғри келмади. Чақирув 1905 йилда 
уруш тугаганидан сўнг тўхтатилди. Финларнинг кўпчилик қисми 
авваллари кузатилмаган ва унинг натижасида Россия подшосининг 
ён беришига мажбур қилган, 1905 йилдаги оммавий иш ташлашда 
қатнашдилар. Зулмнинг биринчи даври тугади.
Финлар XX асрнинг илк зўравонликсиз кураш шаклларидан 
бирини яратдилар. Бундай кураш шаклларидан М. Ганди ҳам 
фойдаланган.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish