Сеппо Сейтсало,
профессор, «Ортон» касалхонасининг фахрий бош врачи
118
36.
САРҲАДСИЗ ТАРИХЧИЛАР
Тарихчилар қандай қилиб можароларни ҳал этиш ва уларнинг
олдини олишда ёрдам беришлари мумкин?
Ҳаттоки, энг қадимги тарихий воқеалар бўйича турли хилдаги
талқин ва нуқтаи назарларнинг низо ҳолатларини келтириб
чиқариши ва уларни ҳал этишда тўғаноқ бўлиши тўғрисида жуда кўп
мисоллар мавжуд. Можаролар тинчлик битимлари орқали барҳам
топгандек туюлса ҳам, тарих зарварағи бутунлай ағдарилса ҳам, бу
унинг атрофидаги энг ёмон ҳолатда янги тўқнашувларга олиб
келиши
мумкин
бўлган
баҳс-мунозараларнинг
қайтадан
бошланмаслигига кафолат бермайди.
Можаро тугаганидан кейинги даврдаги иш, ушбу можарога
аралашган барча томонларни қониқтирувчи низо тарихини ёзиб
қолдиришни кўзлайди. Биз Кипрнинг умумий тарихини, айниқса
Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатилганлигидан сўнг,
агарда у умуман қачонлардир ўрнатилса, Яқин Шарқ тарихини ёзиш
қандай мураккаб бўлишини жуда яхши фараз қиламиз.
Тарихчиларнинг кўпчилиги, низоларни келтириб чиқариш ва
кенгайтиришда ўз номлари ва ишларидан фойдаланиш учун йўл
қўйишга тайёр бўлган ҳамкасбларини қоралайдилар. Бунинг
натижасида,
сиёсатчи
ва
сафсатабозларнинг
тарихчилар
тадқиқотларидан
ўз
шубҳали
ниятларида
фойдаланиши
ҳолатларининг вужудга келиш эҳтимоли юқори бўлади.
Тарих ва сиёсат доимо бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган.
Бироқ, тарихий хотира тушунчаси нисбатан янгидир ва унинг
томири
vergangenheitsbewältigung
(
ўтмишдан
ошиб
ўтиш)
тушунчаси томонидан, ўзининг ноодатий тарихига бўлган
муносабатида тўғри йўл кўрсатилган Германиядан чиққан. Бу
тарихнинг ғаразли ниятларда фойдаланилиши учун қайтадан кўриб
чиқилиши дегани эмас, балки ўз тарихий ўтмишини унинг барча
хунук томонлари билан биргаликда очиқчасига қабул қилишни
кўзлайди.
Ўз тарихини очиқчасига қабул қиладиган мамлакатлар рўйхати,
тарихига очиқ равишда назар солиш бўйича ҳар қандай ҳаракатларни
рад этган давлатларнинг узун рўйхатидан қисқароқдир. Мияга
дарҳол Россия ва Япония келади. Биз либерал-демократик деб
119
ҳисоблаган ҳамма давлатлар ҳам танқидий баҳолашдан ўтолмайди.
Бу уларнинг Алжир, Кения ва бошқа мамлакатларда олиб борган
мустамлакачилик урушларининг қоронғу саҳифалари бўйича,
ҳанузгача ҳам очиқ баҳс-мунозараларни олиб боришга қийналаётган
собиқ мустамлакачи давлатларга тегишлидир.
Тарих Финляндияда ҳам XIX асрда миллий онгимиз ва давлат
институтларимизнинг қурилишида марказий ўрин тутган ва бу ҳолат
Россия тарихшунослари билан тортишувларга сабаб бўлган. Фақат
анча вақтдан кейингина Россия томонида ҳам фин мухториятини
ҳимоя қилиш курашида фойдаланилган ва фин миллий
позицияларига асосланган далилларни танқид қилиш учун жиддий
асослари бўлиши мумкинлигини тан олишга имкон пайдо бўлди.
Бундан ташқари, Финляндия 1917 йилда мустақилликка
эришганида, тарихчилар меҳнати билан Буюк Финляндиянинг
миллатчилик амбицияларига асослар тайёрланаётган эди. 1944
йилдаги тинчлик келишувидан сўнг, тарихчилар Германиянинг
иттифоқдоши бўлган ва мустақил равишда Совет Иттифоқига қарши
уруш олиб бораётган Финляндия тўғрисидаги фикрни тарқатиш учун
яна чақирилдилар. Совуқ уруш даврида ҳам финлар биз, яъни
Советлар Иттифоқининг соясида яшовчилар учун фойдали
бўладиган тарихий фактларни нотўғри талқин қилинган ҳолда изоҳ
беришдан фойдаланганлар.
1918 йилда Финляндия мустақилликка эришганидан сўнг
бошланган фуқаролик уруши, бизнинг жамиятимизда чуқур
жароҳатлар қолдирди ва қарама-қарши бўлган томонларнинг ушбу
урушни қандай эсга олганликлари бу жароҳатларнинг битиб
кетишига йўл қўймади. Тарихчилар ҳам ўзлари томондан ушбу
жароҳатларнинг битиб кетишига ҳар доим ҳам кўмаклашмас, баъзан
эса аксинча, ярага туз ҳам сепишарди. Бироқ, 1960 йиллардан
бошлаб хоҳ адабиётчи, хоҳ тарихчилар бўлган ёзувчиларнинг янги
оқими тушуниш ва ярашиш жараёнини бошлаб бердилар. Ҳозирги
кунда фуқаролик уруши воқеаларига, турли хилдаги талқин ва
фикрларни, бирон-бир аҳамиятли йўл орқали ҳозирги вақтдаги фин
жамиятига тегишли саволларга боғламаган ҳолда назар солишнинг
имкони мавжуд.
Финляндияда 1918 йилда рўй берган ҳолат ўша ёки ҳозирги
вақтдаги дунё учун ноёб эмас эди. Яхшиямки, биз инсон
120
ҳуқуқларини бузувчи ҳаракатлар ва уруш жиноятларинининг олдини
олиш ва уларга йўл қўймасликдаги жамият масъулиятини белгилаб
турувчи дунёқарашни аста-секинлик билан шакллантиришга
эришдик.
Ҳозирги кунда мамлакатда бошқа мамлакатлар билан
муносабатлардаги тарихнинг очиқ масалалари йўқлиги сингари,
ўтмиш бўйича ҳам бирон-бир ҳақиқатга яқин курашлар кузатилгани
йўқ.
Финляндия ўз мустақиллигининг юз йиллик тарихи давомида,
давлат
тузумининг
тўсатдан
ёки
зўравонлик
натижасида
алмашишини бошидан кечирмаган, дунёдаги озчилик бўлган
давлатлар қаторидадир. Давлат тузумининг алмашиши доимо
маълум маънодаги тозалаш ва тарихнинг қайтадан ёзилишига олиб
келади. Диктатуранинг инқирози, уни олқишлаётган ҳайкал ва
ёдгорликларнинг ҳам инқирози демакдир. Буни тушунса бўлади, бу
ҳаттоки зарур ҳам бўлиши мумкин.
Давлат
тузумининг
алмашишидан
кейинги
ҳолатларда
тарихчиларнинг меҳнати кераклидир. Уларнинг янги тузумни
шакллантиришда тўғридан-тўғри қатнашаётганларга ўз билим,
тажриба ва тадқиқот натижаларини беришга тайёр бўлган
вақтларида, улар ўзларига янги тузумнинг ажралмас қисми бўлиб
қолишга ва ҳакам ролини ўйнашга йўл бермасликлари зарур.
Давлат тузумининг ўзгариши, эски тузумнинг қанчалик бузуқ
бўлишига қарамасдан, ушбу тузумдан қолган тарихни ўчириб
ташлаш ёки барча юқори аҳамиятга эга сана ва ҳайкалларни бузиб
ташлашга олиб келиши шарт ҳам эмас, мумкин ҳам эмасдир.
Тарихий обидаларга нисбатан бўлган маданиятли ёндашиш, ёқимсиз
ва хунук томонларини ҳам ўз ичига олган бутун тарихий йўлимиз
кузатилган муҳитни сақлаб қолишга мўлжалланган. Вақт ўтгандан
сўнг ушбу ҳайкалларга тарихий обидалар сифатида қаралади ва
келажак авлодлар уларни кўздаги доғ эмас, балки умумий
ўтмишимизни англашдаги таянч сифатида қабул қилишади.
Ҳам тарихчи, ҳам ташқи ишлар вазири сифатида мен, тарихга
нисбатан мунтазам равишда бўлаётган суистеъмол қилишлардан
хафа бўлар эдим. Аммо, бу мени вазиятни орқага буриш фикри ва
тарихчиларга уларнинг тадқиқотларини суистеъмол қилишга йўл
қўймаслик, шунингдек, можароларнинг олдини олиш ва уларни ҳал
121
қилиш учун нималар қилишлари мумкинлиги тўғрисидаги савол
билан мурожаат қилишга ҳам олиб келди.
Ушбу масаланинг Финляндия ва бошқа мамлакатлардаги
низоларни ҳал қилишда иштирок этаётган тарихчи ва дипломатлар
билан муҳокама қилиниши, 2015 йилнинг июн ойида «Сарҳадсиз
тарихчилар» номли жамоат ташкилотини ташкил қилишга туртки
бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги кунда бизнинг ташкилотимиз
таркибига, у ёки бу йўл орқали тарих ва низолар масалалари билан
шуғулланувчи, университетларимиздаги тарих профессорларининг
кўпчилиги ва яна юзлаб инсонлар кирган.
Таъсисчиларимиз
йиғилишида
тинчлик
бўйича
Нобел
мукофотининг фин совриндори Мартти Ахтисаари сўзга чиқди ва ўз
маърузасида, ўзининг воситачи сифатидаги фаолияти давомида,
тарихий
ўтмиш
сабабли
келиб
чиққан
низолардаги
тинчликпарварлик жараёнининг қийинчиликларига жуда кўп
маротаба дуч келганлигини эслаб ўтди.
Бизнинг мақсадимиз ушбу ташаббусни дунё миқъёсига олиб
чиқиш эди. Шунинг учун ҳам биз ўтган йилнинг май ойида
Хельсинки шаҳрининг университетида, низо ҳолатларида тарихдан
фойдаланиш ва уни суистеъмол қилиш бўйича халқаро конференция
ташкиллаштирдик. «Сарҳадсиз тарихчилар» тармоғининг ташкил
қилиниши тўғрисидаги, уч юздан ортиқ конференция қатнашчилари
томонидан овоз берилган декларациянинг қабул қилиниши ушбу
конференциянинг авжига чиққан нуқтаси бўлди.
Декларацияни имзолаган томонлар ўз ишларини қуйидаги
мақсадларда давом эттириш мажбуриятини олдилар:
•
умумий ва ҳар томонлама билимларни кенгайтириш ва
тарихни англаш;
•
тарихий ҳужжатлар ва архивлардан очиқ ва эркин
фойдаланишга кўмаклашиш;
•
ўзаро ҳамжиҳатликка эришиш учун кўмаклашиш мақсадида,
тарих бўйича турли хилдаги нуқтаи назар ва талқинларга эга бўлган
томонлар ўртасида интерактив мулоқот олиб боришга ёрдам бериш;
•
низолар келтириб чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш
мақсадидаги тарихни суистеъмол қилиш амалларини фош этиш
ҳаракатларига кўмаклашиш;
122
•
низоларни бартараф этиш ва тўғри йўлга солишга ҳисса
қўшиш;
•
берилган декларация руҳидаги тарих бўйича дарс беришга
кўмаклашиш;
•
тинчликка эришиш ва низо ҳолатларини бартараф этиш
ҳаракатларида аёлларнинг ўрнини англаб етиш ва гендер тенглиги
масалаларини киритиш.
Биз тарих масалалари ва халқаро муносабатлар билан
шуғулланувчи, тарихни ўзаро англаб етишни яхшилаш ва тарихдан
низо ҳолатларини келтириб чиқариш ва уларни кучайтиришда
фойдаланишга
йўл
қўймасликка
тарафдор
бўлган
барча
профессионал тарихчи ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга
таклиф қилдик.
Бизнинг
ташаббусимиз
конференциягача
бўлган
ва
конференциядан
кейинги
даврларда
ҳам
дунёнинг
турли
бурчакларида биз билан кўп маротаба учрашган тарихчилар
томонидан кўтаринки руҳда қабул қилинди.
Бизнинг фаолиятимиз бошқа вазифалар қаторида низо
масалалари билан шуғулланувчи тарихчиларнинг ҳаракатларини
бирлаштириш, уларнинг билим ва тажрибаларидан низоларни
бартараф этишдаги воситачилик фаолияти бўйича иш олиб
бораётган халқаро ташкилотларнинг эркин фойдаланиши ва бизнинг
мақсадларимизга етишиш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган
масалаларда
тадқиқотларни
амалга
ошириш
бўйича
ташаббускорликни ҳам ўз ичига олади.
Биз одамларнинг ҳозирги кунга қадар қандай тарихий йўл босиб
ўтилганлигидан воқиф бўлиш ва уни англаш даражасининг ортиб
боришидан кўра кўпроқ тушиб бораётган даврида яшамоқдамиз.
Ушбу хабарсизликдан келиб чиққан ҳолда, келажакка назар ташлаш
ва унинг ривожланиши бўйича тахминлар келтириш тобора
қийинлашиб бормоқда. Бу ҳолат эса «ҳозир ва шу ерда» омилига
асосланган постмодерник калтабинликнинг шаклланишига олиб
келмоқда.
Ўз тарихини билмаганларнинг уни такрорлашга маҳкумлиги
тўғрисидаги фикр доимо ҳам тўғри бўлмаслиги мумкин, лекин
жаҳолат доимо ўзи билмаган ҳолда тарих асирига айланиш ва ўз
123
қинғир ишларида тарихдан фойдаланишни қўмсаб турган
сиёсатчилар кирдикорларининг қурбони бўлиш таҳликасини
оширади.
«Сарҳадсиз тарихчилар» тарихнинг низо чиқариш воситаси ва
низоларни ҳал этишдаги тўсиқ бўлиб хизмат қилишига йўл
қўймасликка фаол ҳисса қўшиш ниятидалар. Тарих ҳамжиҳатликни
шакллантириш ва низоларнинг олдини олиш воситалари бўлиб
хизмат қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |