126
Фин-угор жамияти 1883 йилда урал ва олтой халқларининг тили,
маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш учун тузилган эди.
Грант олган ўнлаб тадқиқотчилар йиллар давомида фин-угор
тиллари, аниқроқ қилиб айтганда Атлантика ва Тинч океанлари
оралиғидаги ҳудуддаги урал ва олтой тиллари бўйича маълумотлар
тўплаш билан шуғулланганлар. Жамият
томонидан юзлаб китоб ва
тадқиқотлар, маълумотлар тўплами ва таҳлилий мақолалар чоп
этилган эди. Тўпланган маълумотлар туфайли фин-угор халқлари ва
тилларининг тарқалиш манзараси, фин-угор жамиятининг ташкил
қилинган вақтидагидан кўра анчагина равшанроқ ва аниқроқ бўлди,
лекин янги маълумот ва ахборотлар ҳозиргача ҳам тўпланиб
келинмоқда. Фин ва бошқа фин-угор халқларининг қаердан
келганликлари тўғрисидаги саволга бўлган якуний жавоб ҳали ҳам
олинмаган. Тиллар қардошлигининг моҳияти ва шаклланган тил
хилма-хиллиги учун неча мингйиллик зарурлиги тўғрисидаги
саволга яна ва яна қайтишга тўғри келмоқда.
Тадқиқотлар географияси энг бошидан бошлаб, ҳар бирининг ўз
урф-одатлари ва эътиқодлари бўлган ўнлаб
этник туркумлар
яшаётган урал ва олтой тилларининг тарқалиш ҳудудларини ўз
ичига олар эди. Кенг қамровли дала тадқиқотлари ўтказилган
даврларда, фин-угор қабилалари асосан ўз аждодлари тилида
сўзлашишар ва мерос қолган маданий қадриятларини келгуси
авлодларига ўзгармаган ҳолда етказишар эди. Бироқ бу жараён
дунёни ўзгартирган Октябр инқилоби, Сталин тозалашлари,
Иккинчи жаҳон уруши ва урбанизация туфайли бузилди.
Скандинавия саамлари, мордва, мари, удмурт, хант, манси,
самоедларнинг кўпчилик қабилалари ва
олтой тилларида
сўзлашадиган мўғўл қабилалари – ушбу этник гуруҳларнинг ҳар
бирида фин-угор жамиятидан тадқиқот гранти олган олим иш олиб
борар эди.
Мордва бўйича Хейкки Паасонен (HeikkiPaasosen) томонидан
тўпланган маълумотлар ва манси халқлари тўғрисидаги Арттури
Каннисто (ArtturiKannisto) томонидан
тузилган маълумотлар
тўплами юз йил давомида ишлаб чиқилди ва нашрга тайёрланди.
Мўғўл халқлари билан шуғулланган тадқиқотчи-олим Г.Й.
Рамстедтга (G. J. Ramstedt) грант олган олимлар орасида энг катта
муваффақиятсизликка учради: унинг илк тўпланган маълумотлар
127
тўплами ўғирлаб кетилди. Ўз уйига деярли бўш қўллар билан
қайтган Рамстедт қайғуга берилмади ва
давомида Корея ва Япония
чегарасигача бўлган Шарқнинг янада узоқроқ ҳудудигача етиб
борган янги тадқиқот сафарини амалга оширди. Рамстедт 1939 йилда
чоп этилган, инглиз тилидаги илк ва анча вақтгача ягона бўлган
корейс тили дарслигини ёзиб қолдирди. Корея уруши бошланган
вақтда АҚШ армияси китобнинг ҳамма сонини сотиб олди.
1906-1908 йилларда Фин-угор жамиятининг энг машҳур
стипендианти бўлган К.Г. Маннерхейм (C. G. Mannerheim), асл
мақсади разведка маълумотларини тўплашдан иборат бўлган
ўзининг машҳур Осиё экспедициясини амалга оширди. Маннерхейм
экспедициянинг асл мақсадларини яшириш учун, барча ишни
қишин-ёзин от устида олиб борган ҳолда, қийматини ўлчаб
бўлмайдиган этнографик маълумотларни, айниқса Хитойнинг ғарбий
ва шимолий вилоятларидаги турмуш тарзининг суратларини тўплаш
билан шуғулланди. Бошланғич пайтда нашр қилишга яроқсиз деб
топилган оқ-қора негативлар, охир-оқибатда рақамлаштирилдилар.
Ҳозирги пайтда ушбу суратлар ҳаққонийлиги туфайли Хитойда жуда
ҳам қадрланади.
Фин-угор жамиятининг кўпчилик стипендиантлари XIX асрнинг
охирлари ва
XX асрнинг бошларида, тиллар муҳитидаги ўзгариш
жараёнларини кузатар ва фин-угор тиллари асосан аҳолининг
руслашиши натижасида йўқ бўлиб кетишини башорат қилдилар.
Прогнозларнинг кўп қисми амалга ошди ва XXI асрда кўпчилик
фин-угор халқлари чегараланган тил ҳуқуқларига эга бўлган, ёки
умуман эга бўлмаган туб миллий озчиликлари деб таърифланадилар.
Фин-угор жамияти томонидан нашр қилинган лив тили (1938 й.) ва
камасин тили (1944 й.) луғатлари ўлик тилларнинг энг муҳим
ҳужжатларидир. Ўз услубининг мумтоз туркумига, тадқиқот
маълумотлари тўплами эканлиги билан бир қаторда тегишли тиллар
ҳақидаги маълумотлар манбаи бўлган хант (1948), колтт ва кольский
лопарлари (1958), карел (1968-2005) ва мордва (1990-1999)
тилларининг луғатлари киради. Шунингдек, жамият томонидан фин
тилининг этимология луғати (1955–1981) ҳам чоп этилган.
Фин-угор жамияти ўз соҳасида ҳанузгача ҳам халқаро
даражадаги
илмий-тадқиқот
ишлари
нашриётларининг
энг
аҳамиятлиларидан бири ва турли мамлакатлар тадқиқотчиларининг
128
учрашиш жойидир. Фин-угор тилларида сўзлашадиган ва ўз
тилларини ўрганиш ва ривожлантириш керак деб ҳисоблайдиган кам
сонли халқларнинг кўпчилиги, фин-угор жамиятининг мақолаларини
ўз маданий меросининг таркиби деб ҳисоблайдилар. Анъаналарнинг
энг кучлиси, 1884 йилдан бери ҳар йили 2 декабрда, жамият илмий
бўлимининг асосчиси бўлган М.А. Кастрен(M. A. Castrén)нинг
туғилган кунида ташкиллаштириладиган йиғилишдир.
Лекин хотимада фин-угор тиллари гуруҳи бўйича,
венгер
олимлари томонидан XVIII асрнинг ўзидаёқ тўғрилиги англанган
баёнот бериш керак. Тилларнинг фин-угор туркуми ҳозирги кунда
етарли даражада яхши ўрганилган, аммо баъзи тилларнинг аҳволи
ҳеч қачон бу даражадаги каби ёмон бўлмаган. Шунинг учун ҳам
тадқиқотчи-олимлар уюшмасининг юксак вазифаси ҳали давом
этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: