Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Ханнес Маннинен, 
1973-1995 
йилларда Торнио шаҳрининг Ҳокими,  
2003-2007 
йилларда Муниципалитетлар масалалари бўйича Вазир, 
1995-2001 
йилларда Парламент депутати 
 
30. 
ЧЎҚИНТИРГАН ЖАМОАЛАР ҲАРАКАТИ 
Иккинчи жаҳон уруши вақтида Финляндия ва Швеция ўртасида 
пайдо бўлган «Чўқинтирган жамоалар ҳаракати», ихтиёрий миллий 
ташаббусга асосланган инсонпарварлик ёрдамининг шакли эди. 
Шведларнинг Финляндияга ёрдам бериш нияти жуда кучли эди ва 
халқ бирон нарса қилиш ёки бирон-бир ёрдам беришни хоҳлар эди. 
Кўмаклашиш нияти чўқинтирган жамоалар ҳаракати орқали тўғри 
йўлга йўналтирилди.
Барча фин болаларини чегара ортига жўнатишнинг иложи йўқ 
эди, лекин 70 000 нафарга яқин бола Швеция ва Данияда 


101 
вақтинчалик оилага эга бўлдилар. Урушда ҳалок бўлганларнинг 
болаларига, икки йил давомида муайян бир етим болага ғамхўрлик 
қилиш мажбуриятини олган чўқинтирган ҳарбийлар томонидан 
ёрдам берилди. Урушда ҳалок бўлган финларнинг болалари 1958 
йилгача бўлган даврда Финляндия ва чет элда, Швеция ва АҚШдаги 
чўқинтирган ҳарбийлардан жами бўлиб 2,2 миллион марка олдилар. 
Кўпчилик шведлар Финляндияга кучи етганича ёрдам бердилар. 
Муниципалитетдаги ҳар бир фуқаро чўқинтирган жамоа йиғимига, 
келажакдаги мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган ҳолда озроқ 
бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мумкин эди.
Чўқинтирган жамоалар ўртасидаги алоқалар расм бўлиб қолган 
амалиётга таянган ҳолда ўрнатилар эди. Масалан, денгиз бўйидаги 
жамоа ҳамкор сифатида бошқа денгиз бўйидаги жамоани, саноат 
шаҳри бошқа саноат шаҳрини ва қишлоқ жамоаси айни шундай 
қишлоқ жамоасини олар эди. Умумий жиҳатда қишлоқлар, 
жамоалар, шаҳарлар ва шаҳарларнинг бўлимлари ўртасида жами 
бўлиб 653та алоқа ўрнатилди. Швецияда бирлашма ва иттифоқлар 
тузилди, Финляндияда эса Маннергейм номидаги болаларни ҳимоя 
қилиш Иттифоқининг маҳаллий бўлими айни шундайлардан эди. Шу 
тариқа фаолият фуқаролар фаоллигига асосланган ҳолда, 
ҳукуматнинг қарамоғи остида эмас ва ёрдам тўғри жойга бораётган 
эди.
Муносабатлар йиллар давомида яқин дўстликка олиб келувчи 
ёзишмалар ва ўзаро ташрифларга таянган ҳолда олиб борилар эди. 
Кўмаклашиш объектлари биргаликда танланар эди. Шведлар 
ёрдамнинг етказилиши керак бўлган манзилига етиб борганлиги 
тўғрисидаги далолатномани ва маблағларнинг сарф қилиниши 
бўйича ҳисоботни олишар эди. Бундан мақсад, мисол учун 
ҳамшираларни ёллаш, болалар маслаҳатхоналари ва маҳаллий 
шифокорлар учун тиббий пунктлар қуриш орқали узоқ вақт 
мобайнида шароитларни яхшилаш эди. Шиор «Ўзига кўмаклашиши 
учун ёрдам» эди. 
Чўқинтирган жамоалар ҳаракати ёрдамининг аҳамияти, уруш 
тугаганидан сўнг олинган маблағлар ҳисобидан зеб-зийнат 
буюмларини харид қилиб, кейинчалик уларни нормалаштирилган 
маҳсулотларга қўшимча тарзда юқори нархларда сотилишидан сўнг 
бир неча баробарга ошди. Аввалига, кейинчалик «Шакар тожи» 


102 
номини олган шакарни харид қилдилар. «Шакар тожлари» 
муниципалитетлардаги 500та саломатлик марказлари қурилишига 
кўмаклашди ва Маннергейм номидаги болаларни ҳимоя қилиш 
Иттифоқи қошидаги 27та саломатлик марказларини қурди. 
Хельсинки ва Куопио шаҳарларидаги болалар шифохоналари ва 
кейинчалик кўпгина болалар боғчалари, ўз асосий сармоясини айни 
шу маблағлар ҳисобидан олдилар. Фин жамоалари чўқинтирган 
жамоалар ҳаракати ёрдамида жами бўлиб 1,4 миллион марка 
олдилар.
1946 йилда «Норден» бирлашмалари Финляндия, Швеция ва 
Данияда қардош жамоаларга жамоалар ўртасидаги маданий 
ҳамкорликка асосланган ёрдам бериш фаолиятини бошладилар. 
«Похьола-Норден» номли фин бирлашмаси уларга келаси йилда 
қўшилди ва фин жамоалари шериклик қилиш учун швед 
чўқинтирган жамоалари ва уларнинг шимолий ҳамкорларига эга 
бўлдилар.
1950 йилларда бир томонлама кўмаклашиш маданий ҳамкорлик 
шаклини олди ва ташкилот Маннергейм номидаги болаларни ҳимоя 
қилиш Иттифоқидан ажралиб чиқди. Кейинги ўн йилликларда 
«Норден» бирлашмалари билан фаол ҳамкорлик қилдилар. 
Шунингдек, биргаликдаги сафарлар, оркестр гастроллари, спорт 
мусобақалари ва ҳоказоларни ташкил қилдилар. Фаолият шунчалик 
ўхшаш эканлиги сабабли, 1980 йилларнинг бошларида кучлар 
бирлаштирилди. Чўқинтирган жамоалар ҳаракати тугатилди ва 
«Похьола-Норден» номли қардош-жамоалар бирлашмаси фаолияти 
билан умумлаштирилди.
Чўқинтирган жамоалар ва қардош жамоалар фаолиятлари, фин 
жамоаларининг халқаро фаолиятини бошлаб берди ва Финляндияга 
уруш туфайли юзага келган халқаро изоляция муаммосини ечишга 
ёрдам берди. Кейинчалик бу каби расмий дўстона муносабатлар 
бошқа мамлакатлар билан ҳам ўрнатилган эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish