96
еврони ташкил қилувчи Санкт-Петербургдаги сувни тозалаш
иншоотлари лойиҳасини Экологик ҳамкорликнинг натижаси
сифатида кўрсатиш мумкин. Ушбу лойиҳа Балтика денгизи
ҳудудидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича
тарихдаги энг йирик
ва айни пайтда Россия Федерацияси билан амалдаги ҳамкорликнинг
энг аҳамиятли лойиҳасидир. Лойиҳа Фин кўрфазининг жанубий
акваториясидаги сувни тозалашга қаратилган.
Лойиҳани амалга ошириш давомида, Санкт-Петурбург сувни
тозалаш иншоотлари оператори «Водоканал» ДУК замонавий ва
самарали фаолият юритувчи корхонага айланди. Сувни тозалаш
иншоотлари бўйича ҳаражатлар, Россия
учун янгилик сифатида
фойдаланиш тарифларига қўшилади. Айни пайтда сувни тозалаш
иншоотлари бутун мамлакат учун стандарт чизиғини белгилаб
қўяди. Шимолий инвестиция банки ушбу лойиҳани молиялаштириш
учун халқаро молиялаштиришнинг янги моделини ишлаб чиқди.
Европа Иттифоқи, Шимолий инвестиция банки, Европа тараққиёт
банки ва яна кўпгина ЕИ давлатлари жами бўлиб 96,8 миллион евро
ажратдилар.
Экология
ҳамкорлигининг
қатнашчи-давлатлар
томонидан яратилган жамғармасининг ҳажми 5,8 миллион еврони,
жалб қилинган кредит маблағларининг ҳажми деярли 40 баробардан
ортиқ бўлди.
Ушбу лойиҳа туфайли атроф муҳитни ҳимоя қилиш энг муҳим
ўрин тутган масалалардан бирига айланди. РФ президенти Владимир
Путин «Шимолий ўлчов»нинг кафили бўлиб келмоқда ва шунинг
учун ҳам лойиҳа Россия ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим
босқичидир. Финляндия ва Россия президентлари ҳамда
Швеция
бош вазирининг сув иншоотларининг очилиш маросимида шахсан
қатнашганликлари, лойиҳанинг иқтисодий ва сиёсий аҳамиятиниг
исботи бўлди.
Ядровий хавфсизлик соҳасида Кольский ярим оролидаги ядро
чиқиндиларини йиғиш ва йўқ қилиш бўйича бешта лойиҳа иш
бошлади, яна бир нечтаси кўриб чиқиш ҳолатидадир. ЕИ ва Россия
ўртасидаги алоқаларда бу каби яқин ва кенг қамровли ҳамкорлик
ҳали бўлмаган эди.
Шимолий ўлчовнинг жамоат саломатлиги ва ижтимоий ҳимоя
соҳаларидаги ҳамкорлиги, Норвегия бош вазири Кьел-Магне
Бондевик (Kjell-MagneBondevik) томонидан илгари сурилган
97
ташаббус билан бошланган. Шимолий ўлчовнинг бу соҳадаги
ҳамкорлиги, 2004 йилда Шимолий ўлчовнинг иккинчи иш режасига
киритилган эди ва Шимолий ўлчов ҳудудига
кирувчи барча
давлатлар янги Ҳамкорликнинг аъзолари бўлдилар. На давлат
чегаралари, на Европа Иттифоқи чегаралари касалликларнинг
тарқалиб кетишига тўсиқ бўлолмайди. Ҳозирги кунда Шимолий
ўлчовнинг жамоат соғлигини сақлаш ва ижтимоий фаровонлик
соҳасидаги Ҳамкорлигида, Балтика денгизи давлатларидан тортиб то
Франция ва Канадагача бўлган 13та мамлакат иштирок этмоқда.
Алоҳида мамлакатлардан ташқари, Халқаро миграция
ташкилоти,
Халқаро меҳнат ташкилоти, Умумжаҳон соғликни сақлаш
ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНЭЙДС
дастури каби саккизта халқаро ташкилот Ҳамкорликка аъзолар.
Шимолий ўлчовнинг сиёсати 2006 йилда, Финляндиянинг
Европа Иттифоқидаги раислиги вақтида қайтадан кўриб чиқилди.
Бунинг натижасида Шимолий ўлчов тўртта (ЕИ, Россия, Норвегия ва
Исландия) тенг ҳуқуқли ҳамкорларнинг сиёсатига айланди. Шу
билан бир вақтда, Шимолий ўлчовнинг Декларация ва Ҳадли
ҳужжатни ўз ичига олган асосий ҳужжатлари тўплами ҳам
маъқулланди.
Ҳадли ҳужжат янги ҳамкорликлар учун имкон яратади.
Финляндиянинг мақсади, ушбу масалаларнинг ЕИ ва Россия
ўртасида ягона иқтисодий ҳудудни ривожлантиришдаги тутган
устивор ўрнини ҳисобга олган ҳолда транспорт ва логистика
соҳасидаги ҳамкорлик, ҳамда, самарадорликка эришиш мақсадидаги
транспорт бўйича ҳамкорлик эди.
Умид қиламанки, халқаро молиявий институтлар, ЕИ, Россия ва
бошқа
манфаатдор мамлакатлар, айниқса Германия, Польша,
Швеция ва Балтика давлатлари ҳамкорлик ташаббусларини давом
эттирадилар. Яна умид қиламанки, АҚШ ва Канада ҳам ушбу
ҳамкорлик механизмининг фаол кузатувчилари ва иштирокчилари
бўлишни давом этадилар.
Биз Россия билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик руҳида ишлашимиз ва
ҳамкорлигимиз доирасида келажакдаги ривожланишнинг устивор
йўналишларини биргаликда белгилашимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: