Матти Мякеля,
«
Прометей оромгоҳини қўллаб-қувватлаш» жамиятининг 2000-
2005
йиллардаги Раиси
25.
УМУМИЙ ЖАВОБГАРЛИК КАМПАНИЯЛАРИ
1945 йилда уруш тугаганидан сўнг, финларда одамларнинг
ғамларига умумий жавобгарлик ва ҳамдардлик ҳисси уйғонди. Айни
вақтда черковнинг катта ижтимоий жавобгарликни ўз зиммасига
олишни бошлаши кераклиги маълум бўлди. Урушдан кейин чет
элдан ёрдам тариқасида олинган маблағ ва товарларни тарқатиш
янги шафқат черков ташкилотининг устивор вазифаси эди. Иккинчи
муҳим қадам биргаликдаги маблағ йиғими эди.
1949 йилнинг охирида Финляндиянинг Марказий черковлар
иттифоқининг (ҳозирда Черков хизмати деб номланади) бош котиби
ва ижтимоий масалалар бўйича котиби биргаликда Шарқий ва
Шимолий Финляндиядаги ишсизлик ва ҳосилсизликка доир қийин
аҳвол билан танишдилар. Муҳтожлик жуда қўрқинчли эди. Силласи
қуриган ва касал болаларнинг кўриниши уларга жуда кучли таъсир
кўрсатди. Ўша вақтда ҳар йилги умумдавлат биргаликдаги маблағ
йиғимини бошлашга қарор қилинди. Биргаликдаги йиғим уруш
даврида бошланган «Халқ ёрдами» йиғимининг давоми сифатида
қабул қилингани туфайли, унинг ҳомийси Финляндия президенти
Паасикиви эди. Президентнинг радио ва телевидениедаги
87
чиқишлари, биргаликдаги маблағ йиғимига бошидан бошлаб кўмак
бўлди.
Биргаликдаги маблағ йиғимининг ёрдам беришдан ташқари
бошқа бир вазифаси ҳам бор эди – у муҳтож аҳволда бўлган
инсонларнинг таянчи бўлиб хизмат қилди. 1963 йилдан бошлаб
ёрдам бериш доиралари халқаро миқёсгача кенгайди. Ёрдамни
бевалар, оч қолганлар, ишсизлар, бошпанасизлар, қочоқлар, ташлаб
кетилган болалар, ОИТС-касаллик етимлар, ногиронлар, руҳий
хасталар, шунингдек, беморларга қаровчи уларнинг яқинлари,
психоактив моддаларга қарам бўлган оналар, мактабда ўзлаштириши
паст бўлган болалар, кексалар ва яна бошқа кўпчилик олар эди.
Айни вақтда маблағ йиғиш бўйича жамоат акциялари салмоқли
даражадаги молиявий кўмаклашишни амалга оширдилар ва
ижтимоий соҳада фаолият юритувчи кўпгина ташкилотларнинг
фаолиятига эътибор қаратдилар. Охирги йилларда маблағ йиғиш
бўйича Жамоат кампанияси туфайли ижтимоий ишонч зарурати,
паллиатив даволаш бўйича ҳудудий тенгсизлик, ҳамда Финляндияда
ҳам мавжуд бўлган одам савдоси каби масалалар оммавий
муҳокамаларнинг нигоҳига тушди. Ҳар йилги биргаликдаги йиғим
вақтида тўпланган маблағлар ҳисобидан болалар боғчалари,
мактаблар ва черков қавмларидаги аҳлоқий тарбия ҳам
молиялаштирилади.
Ёрдам бериш ва тарбиявий ишлардан ташқари жамоавий таъсир
ҳам биргаликдаги йиғимнинг вазифаси бўлиб хизмат қилади.
Жамиятни танқид қилувчи черков садоси 1990 йилда кучайди.
Биргаликдаги маблағ йиғими ташаббуси билан тузилган «Овқат
банки» лойиҳаси туфайли пайдо бўлган «Черков очлик гуруҳи»
бунинг мисолидир. Маблағ йиғиш бўйича кампания ҳар йили кенг
оммага, жамият учун аҳамиятли бўлган бирон-бир масалани сиёсий
даражада муҳокама қилиш учун олиб чиқишга ва ушбу масаланинг
самарали ечимини таклиф қилишга ҳаракат қилади.
Биргаликдаги маблағ йиғими – бу инсонларга Финляндия ёки
ривожланаётган мамлакатлардаги келиб чиқиши, дини ва сиёсий
қарашларидан қатъий назар, қийин ҳаётий аҳволга тушиб қолган
одамларга ёрдам беришга даъват қилувчи бўлган Финляндия
евангелист-лютеран черковининг ҳар йилги кампаниясидир. Етмиш
йилдан ортиқроқ вақт ўтган бўлса ҳам, биргаликдаги маблағ йиғими
88
ҳанузгача ҳам минглаб одамлар томонидан қўллаб-қувватланаётган
ўз яқинларини севиш халқ ҳаракати бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |