75
тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқарув йилдан йилга бир
ташкилотдан
иккинчисига
ўтиб
боради
ва
барча
аъзо
ташкилотларнинг қўмитадаги вакилликлари тенгдир. Қўмитага
турли хилдаги партияларнинг аёллар ташкилотларидан ташқари яна
Аёллар ташкилотларининг марказий иттифоқи, Финляндиядаги
аёллар масалалари бўйича иттифоқ ва Аёллар тадқиқотлари жамияти
(ҳозирги Гендер тадқиқотлари жамияти) кирдилар. Ҳозирги вақтда
470 минг киши Аёллар ташкилотлари коалициясига аъзо бўлган
ташкилотлар аъзоларидир. Бундан ташқари, Коалициянинг 15 та
муниципалитетларида фаолиятлари ҳамкорлик
асосида олиб
бориладиган ва сиёсий тарафдорликни тан олмайдиган ўз ҳудудий
қўмиталари мавжуд.
Жуда ҳам кам мамлакатлардагина аёллар
ташкилотлари, бундай
зич ўзаро ҳамкорликни сиёсий майдонда партиявий мансубликдан
қатъий назар амалга оширадилар. Турли мамлакатлардан келган
амалдор шахслар ва жамоат ташкилотларидан иборат бўлган
делегациялар, Аёллар ташкилотлари коалициясининг фаолияти
билан танишиш учун ҳар йили келадилар ва доимо ҳамкорликка
бўлган қобилиятга ҳайрон қоладилар. Аммо, Аёллар ташкилотлари
коалициясига ҳамкорлик қилишга бўлган хоҳиш ва тайёрлик барча
фаолиятларнинг бошланғич нуқтаси бўлган, ҳатто Коалициянинг
тузилиши ҳам ҳамкорлик билан тўйинтирилган шароитларда ҳал
қилиш учун умумий масалалар топиш қийин эмас. Аслини олганда,
жуда кўп зарурий масалалар, мисол учун аёлларнинг меҳнат
ҳаётидаги аҳволи, аёлларга нисбатан зўравонлик ва сиёсий қарорлар
қабул қилиш вақтида гендер масалаларини эътиборга олиш, 100
йилдан кўпроқ вақт давомида Финляндиядаги аёллар ҳаракатининг
кун тартибида турмоқда.
Коалиция ҳам Финляндияда, ҳам халқаро миқёсда,
мисол учун
аёллар ташкилотларининг йирик Европа коалицияси бўлган Европа
аёллар лоббисида, аёллар ташкилотларининг турли хилдаги
органлардаги вакили сифатида қатнашади. Халқаро фаолиятда Фин
аёллар ташкилотлари
Коалицияси томонидан, БМТ Қўмитаси учун
аёлларга нисбатан дискриминацияни бартараф этиш бўйича
мустақил ҳисоботни тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш
ўта муҳим йўналишлардан биридир. Бундай ҳисобот ҳар тўрт йилда
тайёрланади. Мустақил ҳисоботни тайёрлаш бўйича иш яхши
76
натижаларга эришишга имкон берди, чунки БМТнинг аёлларга
нисбатан дискриминацияни бартараф этиш Қўмитаси, жамоат
ташкилотларидан олинган маълумотларга асосланган ҳолда фин
ҳукуматидан гендер тенглиги борасида қандай ишлар амалга
оширилаётганлиги тўғрисидаги янада батафсилроқ ҳисоботни
талаб
қилди. Охирги йилларда аёллар ва эркаклар иш ҳақлари ўртасидаги
тафовутни тенглаштиришнинг суст кетаётган прогресси, ҳамда
аёлларга нисбатан зўравонликка етарли даражада аралашмаслик
алоҳида танқидга сазовор бўлди.
2015 йилда Стамбул конвенцияси, ёки Европа Кенгашининг
аёлларга нисбатан зўравонлик ва оиладаги зўравонликка қарши
курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисидаги
Конвенцияси иш
бошлади. Фин аёллари коалицияси бошқа ташкилотлар билан
биргаликда Конвенциянинг амалга оширилишини диққат билан
кузатиб бормоқда. Аёллар ташкилотлари коалицияси учун, инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, ҳукумат, шу жумладан
аёл-парламентарийлар билан кенг миқёсда ҳамкорлик қилиш ҳаётий
аҳамиятни касб этади. Катта бўлмаган давлатдаги ҳамкорлик – бу
кучдир.
Do'stlaringiz bilan baham: