Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

 
Ристо Салонен 
Финляндия Социал-демократик партияси маъмуриятининг собиқ 
бошқарувчиси 
20. 
ТАЛАБАЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
МУХТОРИЯТИ 
Финляндиянинг ягона бўлган университет даражасидаги ўқув 
муассасаси – Турку шаҳри Академияси 1828 йилдаги шаҳар 
ёнғинидан сўнг Хельсинкига кўчирилган эди. Янги низомга биноан 
академиянинг 
номи 
Император 
Александр 
университетига 
ўзгартирилди.
Университет фаолиятининг биринчи йилида унда 340 нафарга 
яқин талаба таълим олаётган эди. Аммо, 1870 йилларга келиб 
талабалар сони мингтагача етди. Турку шаҳрида мавжуд бўлган 
талабалар бирлашмалари Хельсинкида бироз ўзгарган кўринишда 
сақланиб қолди. Университет фаолиятининг бошланғич йилларида 
талабалар университет биноси ёки ўқитувчиларнинг уйларида 
йиғилишар эди. Шунга қарамай, талабалар янада «эркин муҳит»га 
эҳтиёж сезишар ва ўз йиғилишлари учун уй-жой ижарага олишар 
эди. Уй-жойнинг ижара ҳақи ошиб борар ва ушбу ҳолат 
талабаларнинг ўз мулки бўлган бино харид қилиниши кераклиги 
тўғрисидаги фикрларини келтириб чиқарди.


72 
Талабалар иттифоқининг биринчи кенгашида уй қурилиши 
тўғрисида қарор қабул қилинди. Қисман ҳомийлик ёрдами ва 
тўпланган маблағлар, қисман кредит маблағлари ҳисобидан 1870 
йилнинг 26 ноябрида тантанали очилиш маросими ўтказилган 
Талабалар уйи (ҳозирда Эски талабалар уйи) қурилди. Ер 
майдонини харид қилиш ва қурилиш ишларини олиб бориш 
талабалар учун ҳамкорлик ва бирдамликнинг яхши намунаси бўлиб 
хизмат қилди. Талабалар уйининг қурилиши туфайли, 1880 йилда 
эркин йиғилиш ҳуқуқига эга бўлган талабалар иттифоқи талабалар 
ассоциацияларининг 
бирлашмаси 
бўлиб 
қолди. 
Бинонинг 
фронтонида лотин тилида ёзилган ёзув мавжуд:
Speisuaepatriadedit («Ватаннинг ўз умидига совғаси»).
Талабалар уйи хоналарини ижарага беришдан тушган маблағлар 
аввалига уйнинг қурилиши ва жиҳозланишига боғлиқ харажатларни, 
кейинчалик эса уйни қониқарли даражада тутиш харажатларини 
қоплади. Талабалар иттифоқи янада каттароқ таъмир ишлари учун ўз 
кўчмас мулки гарови бўйича кредит олди. 1910 йилда борган сари 
сони ортиб бораётган талабаларнинг эҳтиёжлари учун Янги 
талабалар уйи қурилди. Бинода офис ва савдо майдонлари учун 
хоналар ижарага берилар эди. Талабалар иттифоқи ўзининг илк 
савдо-тижорат биносини талабалар иттифоқининг тижорий 
фаолияти бошланган 1950 йилларда қурди.
Талабалар иттифоқи, кейинчалик Финляндия талабалар 
иттифоқи, 1927 йилдан бошлаб эса Хельсинки университети 
Талабалар иттифоқининг ўзини ўзи бошқариш тамойиллари 
қонунчилик ёки фармонлар билан белгиланган эди. Университет 
раҳбарияти талабалар иттифоқи фаолиятини кузатиб турар, аммо 
бошқарувда қатнашмас эди. Талабалар иттифоқи фаолияти бўйича 
қарорлар, жуда кўп вақт давом этадиган талабаларнинг умумий 
йиғилишлари давомида қабул қилинар эди. Бироқ, қарорлар қабул 
қилиш 1932 йилдан бошлаб овоз бериш орқали сайланадиган 
ташкилот вакилларига ўтди. Талабалар иттифоқини бевосита 
бошқариш учун расмий шахслар ёлландилар.
Университетлар фаолияти тўғрисидаги амалдаги қонун 
(27.6.1997/645) бўйича талабалар иттифоқининг таърифи қуйидагича 
белгиланган: «Талабалар иттифоқининг мақсади – ўз аъзоларининг 
боғлаб турувчи бўғини бўлиш ва уларнинг таълим олишдаги 


73 
жамоавий, ижтимоий ва руҳий интилишлари ва ҳаракатларига 
кўмаклашиш». Таъриф аниқ, лекин жуда кенг маънодадир. Мустақил 
бўлган ва амалий фаолиятга йўналтирилган талабалар иттифоқи, 
сайланадиган вакиллар ёки бошқарув кенгашларида ўзининг аниқ ва 
аҳамиятга эга бўлган вазифаларини мунтазам равишда қайта кўриб 
чиқади. Бу Хельсинки университети талабалар иттифоқи ва 
Финляндиядаги бошқа талабалар иттифоқларига тегишлидир. 
Хельсинки университети талабалар иттифоқининг сайланадиган 
вакиллари кенгаши, 2005 йил 27 апрелдаги стратегиясида ўзининг 
вазифаларини қуйидагича кўринишда белгилаб қўйган:

Хельсинки университетининг турли кампус ва факультет 
талабаларини, ҳар бир талаба ўзини умумий талабалар ташкилоти 
аъзоси сифатида ҳис қилиши учун бирлаштириш; 

ўз аъзоларига талабаларнинг ҳаётларини қулайлаштириш 
хизматларини таклиф қилиш; 

талабалар ташкилотлари фаолияти учун замин яратиш ва 
талабалар бирлашмалари томонидан кўрсатилаётган фаолликни 
қўллаб-қувватлаш; 

бошқарувда талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
университет ва бошқа талабалар бирлашмалари ўртасидаги 
ҳамкорликни ривожлантириш, ҳамда университет манфаати учун 
ҳаракат қилиш; 

талабалар манфаатлари учун қарорларни қабул қилиш ва 
ижтимоий фикрга таъсир ўтказиш;

талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида бошқа 
талабалар бирлашмалари билан давлат миқёсида ҳамкорлик қилиш; 

университет талабаларининг қадриятлари ва фикрларига 
биноан жамиятни фаол ва масъулиятли равишда ривожлантириш;

ўқимишли, онгли ва танқидий фикр юритувчи зиёли 
фуқароларни ўстириш. 
Хельсинки университети талабалар иттифоқи ўзининг молиявий 
фаолиятинини узоқни кўзловчи ва масъулиятли лойиҳалаштириш 
бўйича олиб боради. Молиявий бошқарув негизида кўчмас 
мулкнинг босқичма-босқич тўпланиши ва ундан оқилона 
фойдаланиш, ҳамда тижорий фаолиятни мунтазам равишда 
кенгайтириш ётмоқда. Буларнинг ҳаммаси, охир оқибатда иттифоқ 


74 
учун бугунги кунда ўз аъзоларига кенг миқёсдаги ҳизматлар 
тўпламини таклиф қилиш имконини беради. Талабалар иттифоқи 
ўзини ўзи бошқариш органи бўлганлиги туфайли, ўз мулкини қандай 
бошқариш ва тижорий фаолиятини қандай олиб боришга ўзи қарор 
чиқаради.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish