Яаакко Бломберг,
Маданиятчи-тадқиқотчи ва оммавий тадбирлар ташкилотчиси,
Yhteismaary
ташкилоти асосчиси
16.
ЙЎЛ ЎРТОҚЛИГИ
Давлат ёки муниципалитетларнинг масъулиятида бўлган йўл ва
трассалар, хусусий кўчмас мулк объектлари билан хусусий йўллар
59
тармоғи орқали боғланган. Хусусий йўллардан фойдаланувчи кўчмас
мулк объектлари эгалари, ушбу хусусий йўлларни таъмирлаш учун
ташкил қилинган йўл ўртоқликлари ҳиссадорларидир.
Йўл ўртоқлиги ҳиссадорлари хусусий йўлни қуриш ва уни
таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширишлари лозим.
Йўл ўртоқликлари кўринишидаги хусусий йўлларни таъмирлашни
ташкиллаштириш, хусусий йўллар тармоғи каби ўзига хос, ҳатто
ягона бўлган тизимдир ва ушбу ташкиллаштириш тамойиллари
ўнлаб йил давомида ўзгармай қолди. Худди шундай тизим Швецияда
ҳам бор ва айнан ўша ердан Финляндияга келган.
Йўл ўртоқликлари ҳиссадорларининг йўлларни таъмирлаш
бўйича ишларни молиялаштиришлари бошланғич даврда кўзда
тутилганлигига қарамай, йўл ҳаракатини таъминлаш ва аҳоли яшаш
жойларига етишиш нуқтаи назаридан ўта муҳим бўлган хусусий
йўллар учун давлат ёки муниципалитет бюджетидан субсидия олиш
мумкин. Субсидияни олиш шарти бўлиб одатда йўл ўртоқлигининг
мавжудлиги хизмат қилади. Йўл ўртоқлигини ташкил қилиш
ҳиссадорларнинг кўп эканлиги ва йўлнинг мунтазам таъмирга
муҳтожлиги ҳолларида тавсия қилинади. Йўл ўртоқликлари ва
йўлларни таъмирлаш ўртоқликлари фаолиятлари хусусий йўллар
тўғрисидаги Қонунга биноан тартибга солинади. Хусусий йўлларни
таъмирлашга йўналтирилган давлат кўмаги 1990 йилларнинг
бошида, унинг миқдори 35 миллион еврога етган пайти ўз чўққисига
етганди. Лекин, мисол учун, 2016 йилда давлат субсидиялари атиги 8
миллион еврони ташкил қилди, айни вақтда Швецияда эса давлат
кўмаги деярли 100 миллион евро билан ўлчанар эди.
Финляндиядаги хусусий йўллар тармоғининг умумий узунлиги
360 минг километрни ташкил этади ва бу сон, мисол учун, умумий
узунлиги 79 минг километрдан сал кўпроқ бўлган умумий
фойдаланишдаги йўллар тармоғи билан таққослаганда салмоқли
эканлиги аён бўлади. Хусусий йўлларнинг тахминан 100 минг
километри доимий аҳоли пунктларига, яна 120 минг километри ёғоч
ташиш йўллари ва тахминан 110 минг километри ўрмон ва дала
ҳовли йўлларидир. Йўл ҳаракатини таъминлаш нуқтаи назаридан
муҳим бўлган ва давлат субсидияларининг ажратилиши мезонларига
мос келадиганлари 55 минг километр атрофидадир.
60
Бутун дунё миқёсида ушбу тизим ўзининг ягоналиги билан
тавсифланади. Хусусий йўлларга тааллуқли барча масалалар 1963
йилда қабул қилинган Қонунга биноан тартибга солинади. Ушбу
қонундан аввал, эҳтимол, йўлларни таъмирлашга алоқадор
қоидалари XX аср бошига бориб тақалувчи умумий фойдаланиш
йўллари қонунчилигидан мерос қилиб олинган тупроқ йўллари
тўғрисидаги қонун мавжуд эди. Ўша даврда маҳаллий ер эгалари
умумий фойдаланиш йўлларининг таъмири учун қисман жавобгар
эди ва уларнинг ҳар бири ушбу жавобгарикка ўз улушини келтирган.
Финляндия аҳолиси кам мамлакат бўлганлиги туфайли ушбу йўллар
ҳам умумий фойдаланиш йўллари, ҳам маҳаллий аҳоли пунктларида
яшовчилар
фойдаланидиган
йўллар
эди.
Ушбу
мавзуда
Финляндиядаги
қишлоқ
аҳолисининг
камайиб
бориши
шароитларида, хусусий йўлларни таъмирлашга бўлган талабни
сақлашга ёрдам берадиган дала ҳовлиларда дам олиш анъанаси
алоҳида таъкидлашга сазовордир. Акс ҳолда, мамлакатнинг чекка
қисмларида жойлашган бундай йўлларда йўл ҳаракати жуда суст
бўлар эди.
Узоқ вақт мобайнида ва ҳозирги кунга қадар, аҳолининг ҳудудда
тенг тақсимланган ҳолда жойлашиши Финляндия учун ўзига хосдир.
Мисол учун, кўп жиҳатлари билан Финляндияга ўхшаш бўлган
Швецияда, аҳолининг кўпчилик қисми аҳоли пунктларида
жамланган. Айни вақтда Финляндияда эса хуторларнинг яшаш жойи
сифатидаги ўрни каттадир.
2015 йилда Финляндия йўллари Ассоциацияси томонидан чоп
этилган «Йўл ўртоқлиги ва унинг ҳиссадорлари» номли китобда
тизимнинг тавсифи берилган. Китоб таркибининг ўзиёқ йўл
ўртоқлигининг моҳияти тўғрисида тушунча беради: йўналиш
ҳуқуқлари ва ҳиссалар бўйича умумий эгалик, йўл ўртоқлиги
бошқаруви (қарор қабул қилиш ваколатлари), мажбуриятларни
тақсимлаш тамойиллари, йўл ўртоқлигига тўловлар ва субсидиялар
ажратиш тизимлари.
Ўнлаб йиллар давомида эски қонунчилик билан белгиланиб
келинган бундай ёндашув ҳақиқатан ишловчи ва демократик
бўлганлиги билан тавсифланган бўлса ҳам, мулкнинг умумий
бошқаруви шароитларида вужудга келувчи анчагина баҳс ва
келишмовчиликлардан қутқариб қололмади. Шунга қарамай,
61
қонунчилик билан тасдиқланган ўйин қоидалари тизимнинг фаолият
кўрсатиши учун мустаҳкам асос яратди.
Хусусий йўлларни таъмирлаш умумий фойдаланиш йўлларини
таъмирлаш учун ажратиладиган ҳаражатларнинг тахминан учдан бир
қисмига тўғри келади. Хусусий йўллар тармоғини таъмирлаш учун
ажратиладиган субсидиялар ҳажмининг ортиши муқаррардек
кўринади, чунки кўпгина хусусий йўллар йўл ҳаракатини таъминлаш
нуқтаи назаридан аҳамиятга эга бўлган мақомни олдилар. Айни
пайтда умумий фойдаланиш йўлларидаги ҳаракат демографик
ўзгаришлар ва меҳнат бозорининг ўзгариши туфайли камайиб кетди.
Шунинг учун, хусусий ва давлат йўллари чегараларини қайтадан
кўриб чиқиш кераклиги долзарб бўлди ва бундай қайтадан кўриш
янги инновацион ечимлар учун туртки бўлиши мумкин. Умумий
эътиборни талаб қилувчи омиллар йўлларга хизмат кўрсатиш бўйича
пудратни ташкил қилишнинг мавжуд йўналишлари, йўл таъмирини
бошқариш, текшириш ва қайтадан кўриб чиқиш объекти бўлган
ишларга маҳаллий тадбиркорларни жалб қилишни ўз ичига олади.
Расмий равишда ташкил қилинган ва қонуний кучга эга бўлган
йўллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарув
тизими, охирги йиллар ичида амалга оширилган энг муҳим
қадамлардан бири десак бўлади. Ҳозирги кунда мамлакатда шу
соҳада тахминан 200 киши фаолият юритмоқда ва уларнинг 150
нафар фаоли иштирокчиси ҳаттоки ўз ишларини ҳам ташкил
қилдилар.
Ҳозирги кунда, самарадорликни ошириш ва фаолиятни
оптималлаштириш мақсадида, хусусий ва давлат йўлларидан
фойдаланиш ва уларни таъмирлашни бирлаштириш учун ечимлар
изланмоқда. Бироқ, масала бирон-бир ягона иш моделини ишлаб
чиқишда эмас, балки ҳар бир алоҳида ҳолат учун энг доно ечимни
топишдадир. Кўпинча масала ишларни ташкиллаштиришнинг энг
мос шакли ва пудрат шартномасини тузишга алоқадордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |