Йоран фон Бонсдорфф,
фахрий профессор
46
12.
АЛАНД ОРОЛЛАРИ – ФИНЛЯНДИЯНИНГ
АВТОНОМ ҲУДУДИ
Аланд ороллари ва унинг аҳолиси махсус автоном мақомга
эгалар. Оролларда Финляндиянинг айни шу номли автоном ҳудуди
жойлашган. Автономиянинг расмий тили швед тилидир. Аланд
ороллари ушбу мақомга 1921 йилдаги Аланд инқирозидан сўнг эга
бўлдилар.
Ороллар
мақоми
халқаро
қонунчилик
бўйича
тасдиқланган, бироқ унинг ўзига хослиги Европанинг мунтазам
равишда ўзгараётганлиги шароитида беқарорликка олиб келиши
мумкин. Шу сабабли, Аланд ороллари аҳолиси Европанинг ҳудуд
автономиясига ҳурмат билан муносабатда бўлишига умид
қиладилар, чунки уларни Европа Иттифоқи ҳуқуқлари ҳимоя қилади.
Аланд ороллари – Балтика денгизида Финляндия ва Швеция
орасидаги Ботник кўрфазига кириш жойидаги архипелагдир.
Архипелагнинг умумий майдони 6 784 квадрат километрни ва унинг
80 фоизини сув ташкил қилади. Архипелаг умумий майдони 1 550
квадрат километрни ташкил қиладиган ва атиги 80тасида аҳоли
яшайдиган 6 500та оролдан иборатдир. Ҳозирги кунда Аланд
ороллари аҳолисининг сони 26 000 атрофидадир. Шулардан 93
фоизининг она тили швед тили, 5 фоизи фин тили ва 2 фоизи бошқа
тиллардир. Аланд оролларининг швед тилида сўзлашувчи аҳолиси,
Финляндиянинг жами швед тилида сўзлашувчи аҳолисининг 8,4
фоизини ташкил қилади.
Оҳирги 600 йил мобайнида, Аланд ороллари ҳудуд учун нима
яхши эканлиги бўйича қарор қабул қилувчи бошқа давлатлар
ҳукмронлиги остида эди. Швеция XIX асрнинг бошига қадар
Финляндиянинг устидан ҳукмрон бўлиб юрди. Аланд ороллари
маъмурий сабабларга кўра Финляндиянинг таркиби сифатида эди.
Швед ҳукмронлиги даври 1809 йилда, Финляндиянинг Россия
ҳукмронлиги остига ўтганида тугади. Россия ҳукмронлиги 1917
йилда барҳам топди. Шу вақтга қадар Аланд ороллари Россия
таркибидаги Буюк Финляндия князлиги ичида эди. Шунга
қарамасдан, швед тили ҳам, ўз маданияти ва ҳудуднинг иқтисодий
тизими ҳам сақланиб қолди.
47
Аланд инқирози Биринчи жаҳон урушидан сўнг, Америка
Қўшма Штатлари президенти Уилсоннинг инсоннинг ўзбелгилаш
ҳуқуқлари бўйича таълимоти натижасида пайдо бўлди. Аланд
ороллари
Финляндия
томонидан
мустақилликни
эълон
қилинишигача Швеция билан яна бирлашмоқчи эди. Уларни
Россиядаги беқарор ҳолат хавотирга солар, шунингдек, швед тили ва
маданиятига хавф солиши мумкин бўлган Финляндиянинг кучли
доминант ҳолати қўрқувга солар эди. Шунингдек, мустақил
Финляндиянинг коммунистик давлат бўлиши мумкинлиги хавотири
ҳам бор эди.
Оролларни тамомила йўқотишдан қўрққан ҳолда, парламент
1920 йилнинг май ойида, ҳатто орол аҳолиси билан муҳокама
қилмасдан туриб, Аланд ороллари автономлиги тўғрисида қарор
қабул қилди. Бироқ қонун инкор қилинди, архипелаг аҳолиси уни
тан олишни ҳоҳламади ва шу йўл билан Финляндия ва Швеция
ўртасидаги алоқалар ҳам кескинлашди. Бирлашган Қиролликнинг
ташаббуси билан қарор қабул қилиш, эндигина ташкиллаштирилган
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига берилди ва унинг 1921 йилнинг
июн ойида қабул қилинган қарори Шоҳ Сулаймоннинг донолигини
кўрсатди. Қарор барча томонлар учун фойдали эди: Финляндия
Аланд ороллари устидан ҳукмронликни қўлга киритди; Аланд
ороллари автоном мақомга эга бўлдилар; Швеция Аланд
оролларининг демилитаризация қилинганлиги ва бетарафлигидан
мамнун эди. (65 инновация)
Ҳозирги кунда Аланд ороллари сиёсати автономия тўғрисидаги
учинчи қонун бўйича тартибга солинади. Биринчиси 1920 йилдан
1951 йилгача, иккинчиси 1952 йилдан 1993 йилгача амал қилди.
Амалдаги қонун эса 1993 йилда қабул қилинди ва ҳозирги кунда
унинг ислоҳоти яна фаол муҳокама қилинмоқда. Ўтмишдаги
кунлардан фарқли равишда, ҳозирда архипелаг аҳолиси ҳуқуқий
демократик жамият шароитида ўз тақдирларини ўзлари бошқаришга
ҳаракат қилмоқдалар. Финляндия парламенти архипелаг ҳудудида
махсус қонунчилик ваколатларига эга бўлган Аланд ороллари
Қонунчилик Ассамблеясининг розилигисиз Аланд ороллари
автономлиги тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш киритиши мумкин
эмас.
48
Финляндия томонидан имзоланган ва ратификация қилинган,
автоном ҳудудга алоқадор бўлган халқаро келишувларга, улар Аланд
ороллари учун қонун бўлиб қолишдан аввал Ассамблея томонидан
розилик берилиши лозим.
Ҳудудни бошқариш Финляндия ҳукумати ва Аланд ороллари
ҳукуматларининг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади.
Автономиядаги ҳуқуқий нормаларни бажариш, мамлакатнинг
қонунчилигига асосан давлат суди орқали тартибга солинади. Аланд
ороллари аҳолисига истиқомат ҳуқуқини берувчи ҳужжат деб ҳам
номланган ўз гражданлиги берилади. Ушбу ҳужжат ўз эгасига
имтиёзли сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларни, шунингдек фуқароларни
ҳарбий хизматдан озод қилувчи, амалда эса умуман ҳарбий
мажбуриятлардан фориғ бўлиш кафолатини беради.
Аланд ороллари 1970 йилдан бери Шимолий Кенгаш аъзосидир
ва Парламент Ассамблеяси, ҳамда Вазирлар Кенгашининг
йиғилишларига қатнашиш ҳуқуқига эгалар. Финляндия 1989 йилда
Европа Кенгаши аъзосига (ва ниҳоят) айланган вақтда, Аланд
ороллари Қонунчилик Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича европа
стандартларининг оролларда ҳам амал қилиши мумкинлигини
билдирувчи ўз розилигини берди.
Аланд ороллари Финляндиянинг Европа Иттифоқига кириши
бўйича музокараларда ҳам қатнашдилар. Бироқ, 1921 йилда
Миллатлар Лигаси билан бўлган ҳолатдан фарқли ўлароқ, Аланд
ороллари автономияси вакиллари музокараларда автономия
тўғрисидаги Қонуннинг талабларидан келиб чиққан ҳолда
Финляндия делегацияси таркибида қатнашдилар. Автономияда
иккита
референдум
ўтказилганлиги
ва
Қонунчилик
Ассамблеясининг розилигидан сўнг, Финляндия ҳукумати Европа
Иттифоқини ташкил қилиш Шартномаси, кўмир ва пўлат бўйича
Европа Иттифоқи ва атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти
қоидаларининг, Европа Иттифоқига Австрия, Финляндия ва
Швециянинг кириши бўйича Қонуннинг 2-Протоколида кўрсатилган
қоидаларга
асосан
Аланд
ороллари
автономиясига
ҳам
қўлланилишини баён қилди.
Бу ҳодиса 1995 йилнинг 1-январида юз берди.
Автономия тўғрисидаги Қонунга биноан, Финляндия ва Аланд
ороллари ўртасидаги қонунчилик ҳукуматининг бўлинганлиги
49
туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги камчиликларни
аниқлашда ҳеч қандай расмий ечимларга эга эмаслигига қарамасдан,
Финляндия Европа Иттифоқи аъзоси сифатида Аланд ороллари
ҳудудида Европа Иттифоқи қонунчилигининг амалга оширилиши
бўйича жавобгардир. Ушбу вазият Финляндия ва Аланд ороллари
ҳукуматлари орасида, Финляндиянинг Европа Иттифоқида 2006
йилнинг иккинчи ярмидаги президентлиги даврида кузатиш мумкин
бўлган янада яқинроқ мунособатларнинг ривожланишига олиб
келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |