Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пекка Айкио, 
1996-2008 
йилларда Саамлар халқ кенгаши раиси  


53 
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ 
 
14. 
ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ МАМЛАКАТИ 
Ҳозирги кунда Финляндияда мамлакат умумий аҳолисининг 4/5 
қисми қатнашадиган 90-100 мингта ташкилотлар фаолият 
юритмоқда. Улардан кўпчилиги бирваракайига бир неча ташкилот 
аъзосидир. Бошқа шимолий мамлакатларнинг аҳолиси каби финлар 
ҳам ижтимоий фаолиятда фаол иштирок этишади ва ушбу кўрсаткич 
бўйича дунёда етакчи ўринлардан биридалар. Вақт ўтган сари ўсиш 
кўрсаткичи камайгани йўқ, 1996-2016 йилларда 53 мингдан ортиқ 
янги ташкилотлар ташкил этилди. Жамоат ташкилотлари ва 
бирлашмалари институти жуда тез янгиланмоқда, 2017 йилнинг 
бошида жамоат такилотлари рўйхатидан 35 мингта фаолият 
юритмайдиган ташкилотлар олиб ташланган эди. Уларнинг 
кўпчилик қисми сиёсий ташкилот ва ҳаракатлар, ташкилот ва 
ҳаракатларнинг сўлиб бораётган чекка қишлоқлардаги филиаллари, 
йўқолиб кетаётган касб ва ҳунармандчилик бирлашмалари, 
шунингдек, янги ҳордиқ чиқариш шакллари томонидан сиқиб 
чиқарилган анъанавий қизиқишларга оид аҳоли бирлашмаларидир.
Жамоат ташкилотларининг ташкил бўлиш тарихи томирлари 
билан ХIX асрнинг иккинчи ярмига бориб тақалади, агарда ундан 
ҳам эрта бўлмаса. Соғлом ҳаёт тарзи тарафдорлари ҳаракати, 
ишчилар халқ ҳаракати, ёшлар бирлашмаси ҳаракати ва кооператив 
ҳаракати каби «прогрессив жамоатлар» уюшган жамият доирасида 
ҳаракат олиб борган вақтларида турли хилдаги жорий масалаларни 
ва ўзларининг ким эканликларини намойиш этиш имкониятига эга 
бўлдилар. Уларда зиёлиларнинг миллат ва давлатни қуриш ва 
халқаро тушунчаларга кўра ижтимоий синфларга бўлинганлиги 
билан жуда фарқ қилган жамиятни шакллантириш ҳаракатлари бир 
марказга тўпланди.
Мамлакатнинг сиёсий аппарати қалтис вазиятда қолган пайтда 
жамоат ташкилотлари сиёсий масалаларни ўз зиммаларига олдилар.
Улар кўпгина гуруҳларнинг жамият билан алоқаларини маълум бир 
маънода ифодалайдиган овози бўлдилар. 1906 йилдаги умумхалқ ва 
тенг сайлаш ҳуқуқининг тан олинишидан сўнг партиялар тизими ва 


54 
ташкилотлар маданияти юзага келди. Аёллар, ёшлар, ўспиринлар ва 
нафақахўрлар ташкилотлари, соғлом ҳаёт тарзи тарафдорлари 
ҳаракатлари, маданий ва таълим фаолияти, актёрлар клублари ва 
хорлар, спорт жамиятлари ва профессионал фаолиятлар партия 
ташкилотларига бириктилар. Ушбу ҳолат аввало аграрий-
центристларда, 
социал-демократларда 
ва 
кейинчалик 
халқ 
демократлари ҳаракатларида юз берди.
Бироқ, ҳамма ташкилотлар ҳам бирон-бир йирик ғоявий ёки 
сиёсий гуруҳга мансуб эмас эди. Урушлар бўлган даврларда 
ишчилар нафақат ўз партиялари учун овоз беришар, балки ўз 
ташкилот ва корхоналарида ўқиш, мусиқа билан шуғулланиш, 
кундалик товарларни харид қилиш ва пулларини сақлаш билан ҳам 
шуғулланишар эди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг халқ демократик 
партияси фаолияти пайдо бўлди. 60-70 йилларнинг ўзидаёқ, аср 
бошининг кўпгина ижтимоий-сиёсий мавзулари янги халқаро 
масалалар билан бир қаторда кун тартибига тушиб қолдилар ва 
кўнгилли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватландилар. Ҳар йили 
юзлаб янги сўл ташкилотлар, ёшлар ташкилотлари, маданият 
соҳасидаги танқидчилар бирлашмалари, дўстлик жамиятлари ва 
ривожланаётган мамлакатларга кўмаклашиш ташкилотлари ташкил 
қилинди.
Лекин, 70-йилларнинг охиридан бошлаб синфлар ва гуруҳларга 
асосланган ташкилотлар фаолияти камайишни бошлади. 80-
йилларда аъзолари турли хил манфаатга эга, сиёсий ғоялар билан 
боғланмаган жисмоний шахслар бўлган ташкилотлар фаол равишда 
ташкил қилиниб борди. Келгуси ўн йилликда бу йўналиш кучайиб 
борди. 
90-йилларнинг 
ўрталарида 
ташкил 
қилинган 
ташкилотларнинг бешдан уч қисми турли хилдаги маданий ва спорт 
ташкилотлари эди. Уларга одамлар ўзларини илгариги ғоявий-
сиёсий ташкилотлари давридагидан кўра анчагина камроқ бахшида 
этдилар.
Спорт тўгараклари, мотоциклистлар клуби ёки ит ва мушук 
эгалари клублари «хусусий маданият»га кирадилар. Ёшлар 
ватанпарварлик жамияти ёки бирон-бир ғояга йўналтирилган аёллар 
ташкилотига аъзоликда эса аъзолар янада каттароқ мафкуравий 
бутунликка жалб қилинади. Шунинг учун улар аъзоларни жалб 
қилиш бўйича компанияларни одатда ташкил қилмайдилар ва 


55 
камдан-кам ҳоллардагина бирон-бир давлат марказий ташкилотига 
алоқадор бўладилар. Фаолиятлари халқаро моделлар ёки яқин 
атрофдагилар, 
одамларнинг 
ОАВдаги 
маълумотлар 
орқали 
кирмайдиган ва ижтимоий фаолиятнинг кенг майдонида ёки 
ижтимоий тармоқларда компаниялар олиб бормайдиган «ўз шахсий 
методлари»га асосланади. Эски ташкилотлар билан таққослаганда, 
янги ташкилотлар фаолияти қисқа муддатли ёки камроқ доимий деб 
тушунилади. Шунингдек, улар ҳажм жиҳатидан унча катта эмас ва 
аъзоларининг алоқалари «енгилроқ» эди. Уларнинг фаолияти ишлаб 
чиқариш масалалари ёки меҳнат бозоридаги вазиятдан кўра кўпроқ 
одамларнинг шахсий манфаати ва қизиқишига асосланар эди. Янги 
ташкилотларнинг кўпчилик қисми ўз атрофидаги дунёни эмас, балки 
аъзоларининг ички дунёсини ўзгартиришга ҳаракат қилган эди.
Бундай ривожланиш ташкилотлар фаолиятини «сиёсатдан 
ташқарига» қўйди. Ташкилот фаолиятига фақатгина инсон 
шахсиятининг кичик бир қисми боғланган пайтда, бундан сиёсатга 
йўналган оммавий иштирок ривожланиши мумкин эмас. Мисол 
учун, тўпли хоккей жамиятидаги аъзолик спорт юриши жамиятига 
аъзоликни тақиқламайди. Олдинги даврда эса скаутлар ташкилоти 
аъзоси бир вақтнинг ўзида пионер клубининг ҳам аъзоси бўлолмас 
эди. Бошқа инсонларнинг муаммоларидан юз ўгириш осондир, 
агарда уларни илгариги ташкилотларнинг кучли маданияти мавжуд 
бўлган вақтлардаги каби умумий тажрибаларга асосланган 
алоқалари бирлаштирмаса.
Бунга қарамасдан, Финляндия ташкилотларида ҳалигача ҳам 
сиёсий салоҳият мавжуддир. Ташкилотлар фақатгина ҳанузгача 
фаолият юритаётган фин ижтимоий фаолиятининг катта йўли 
бўлибгина қолмай, уларнинг доирасида танқид маданияти ва янги 
сиёсий ғоялар ҳам юзага келмоқда. Кўнгилли фаолиятнинг анчагина 
қисми ташкилот шаклини олиб бўлди. Ҳозирги кунда кўпгина 
муҳим ҳаракатларнинг рўйхатга олинган ташкилотлар доирасига 
кирмаганликлари янги даврнинг мисоли бўлиши мумкин. Ушбу 
ҳолат, ҳам ташкилотлар фаолиятининг замонавий сиёсий 
бефарқлигини, 
ҳам 
ижтимоий 
фаолиятдаги 
ташкилотлар 
анъаналарига бўлган шубҳаларни таъкидлаб ўтади. Инсон гуруҳлари 
манфаатларини ифодалаш фаолияти ўрнига уларда қисман бўлган 
ҳаракатлар ва уюшганликнинг кучсиз шакллари мавжуд.


56 
2000 
йилларда 
жамоат 
ташкилотларининг 
анъанавий 
кўринишига муқобил бўлган, Интернет тармоғидаги ўзини ташкил 
қилишнинг янги виртуал шакли шаклланди. Бундай ташкилий 
шакллар улар атрофида тузилаётган қизиқишлар каби мустаҳкам 
жамоавий ўзига хосликнинг шаклланиши қийинлигини кўрсатиши 
мумкин. Шунингдек, улар прогнозлаш ва бирлашишнинг корпоратив 
хусусиятларига 
асосланган 
бошқарув 
шаклидан, 
уларга 
кутилмаганлик, сиёсий ва жамоавий тебранишлар хос бўлган 
фуқаролик жамияти ва сиёсий ташкилот шаклига ўтишни ҳам 
кўрсатишлари мумкин. Интернет тармоқларидан ижтимоий 
фаолиятнинг янги рақобатбардош кўриниши пайдо бўлиши 
мумкинлиги ёки бўлмаслигини келажак кўрсатади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish