Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Гуннар Янссон,
1983-2003 
йилларда Аланд оролларининг Финляндия 
Парламентидаги депутати 
13. 
СААМЛАР 
Саам халқи ҳозирги Финляндия ҳудудида кўҳна замонлардан 
буён яшаган. Бошқа халқлар томонидан лопар деб номланадиган 
халқ вакиллари, ўзларини саам тилидаги сўз – саамлар деб 
атайдилар. Саам халқига мансублик аввало тил ва маданият асосида 
белгиланади. Саам халқига мансублик маданий гуруҳга мансублик 
сифатида белгиланади. Ушбу этник гуруҳга мансубликни ҳам, бошқа 
этник гуруҳга мансубликни ҳам ирқий белгилардан келиб чиққан 
ҳолда белгилашнинг иложи йўқ. Саам халқи туб аҳолидир, 
фақатгина лингвистик ёки этник озчилик эмас.
Финляндияда яшайдиган туб аҳоли ҳисобида бўлган саамлар 
конституцияга биноан 1973 йилдан буён саамлар парламенти 
бошқарган, 
1996 
йилдан 
эса 
халқ 
кенгаши 
томонидан 
бошқарилаётган маданий ўзини ўзи бошқаришга эгалар. 21 аъзо 
сайловларда тўрт йил муддатга сайланадилар. Халқ кенгаши саам 
халқи ҳуқуқларининг сақланишини назорат қилади ва уларнинг 
мақоми билан юз бераётган ўзгаришларни кузатиб туради. Кенгаш 
аъзолари парламентга таклифлар берадилар ва янги ташаббусларни 
илгари сурадилар. Шунингдек, саамларнинг умумий бойликларидан 
фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қиладилар.
Туб аҳоли тушунчаси халқаро суд томонидан белгиланган. Туб 
аҳоли ўзи яшаётган мамлакат билан чамбарчас боғлиқ. Шунингдек, 
улар сақланиб қолган ва кўп йиллар мобайнида фаолият юритаётган, 


50 
шулардан бир мисол тариқасидаги қишлоқ кенгаши,каби ўз 
бошқарув институтларига ҳам эгалар. Туб аҳоли ҳуқуқлари 
ижтимоий, халққа оид ҳуқуқлар тоифасига киради. Айни вақтда 
озчилик ҳуқуқлари эса шахсга оид тоифасидандир. Ўзбелгилаш 
ҳуқуқи туб аҳолига тегишли бўлган ҳуқуқларнинг муҳимидир. 
Финляндия конституциясида саамларнинг туб аҳоли сифатида тан 
олинганликларига қарамасдан, финларнинг саамларга бўлган туб 
аҳоли сифатидаги муносабатлари ҳар доим ҳам аниқ эмасдир.
Тўртта давлат ҳудудида саам халқининг жами 100 000 вакили 
истиқомат қилади. Уларнинг ярмидан кўпроқ қисми Норвегияда, 
қолганлари эса Швеция, Финляндия ва Россияда яшайди. Саам 
халқига мансублик ҳар бир мамлакатда ҳар хил йўл билан 
аниқланади. Шунинг учун аҳоли рўйхатидан аниқ маълумотларни 
олиш анчагина мушкулдир. Саамларнинг ярми Финляндияда асли 
ўзларига тегишли бўлган Инари, Энонтекие, Утсйоки ёки Вуотсо 
вилоятидаги Соданкюла ҳудудларида яшайдилар.
Саам диалектлари жами ўнтагачадир ва Финляндияда уларнинг 
учтасида сўзлашилади: шимолий, скольд ёки кольт-саам ва инари. 
Инари – энг йирик бўлган лапланд ҳокимлигидир. Ушбу ҳудуд 
аҳолиси бирваракайига тўртта тилда сўзлашадилар: ҳудуднинг 
шимолий саам шевасидаги номи Анар, инари шевасида Аанаар, 
кольт-саам шевасида эса Аанар деб талаффуз қилинади. 
Финляндияда истиқомат қилувчи саам халқи вакилларининг 
тахминан 70% сўзлашадиган шимолий саам шеваси, тил эгалари 
сони жиҳатидан энг кўп тарқалгандир. Айни шу шевада Швеция ва 
Норвегияда ҳам сўзлашишади. Саам шевалари бир-биридан анчагина 
фарқ қилади. Ҳар хил шева эгалари бир-бирларини аранг 
тушунадилар. Катта ёшдаги саам аҳолисининг кўпчилик қисми ўз 
она тилида ёзишни билмайди ва бу ҳолат олдинги авлоднинг 
мактабларда кўпчиликнинг тили, яъни фин тилида таълим олганлиги 
билан изоҳланади. Шунга қарамай, саам ёзуви 400 йилдан бери 
мавжуддир.
Финляндияда саам тиллари мақомини қонунчилик орқали 
кучайтириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга биноан, саамлар 
ўзлари яшайдиган манзилларда ҳужжатларни ўз она тилларида 
юритиш ҳуқуқига эгалар. Аммо мансабдор шахслар одатда саам 


51 
тилини билишлари шарт эмас. Улар таржимонлар хизматларидан 
фойдаланишлари мумкин.
Буғу боқиш, ов қилиш ва балиқчилик саамларнинг анъанавий 
машғулот турларидир. Саамлар доимо табиат бойликларидан 
йиртқичларча 
фойдаланишга 
қарши 
чиққанлар. 
Саамлар 
маданиятида табиий ресурслар энг муҳим ўрин тутади. Улардан 
шахсий мақсадларда ортиқча фойдаланиш ёки йўқ қилишга ижозат 
берилмайди. Мисол учун, шимол буғуси ягел билан озиқланади ва 
ўрмон чизиғининг ҳар иккала томонида ҳам иқлимга яхши 
мослашади. 
Ўрмонлардан 
мунтазам 
равишда 
фойдаланиш, 
ўрмонларни очиқ кесиш ўсимлик қопламини шикастлайди ва 
буғуларнинг асосий озуқаси бўлган ягелни йўқ қилади. Бу эса 
қўшимча озуқалантириш талабини ва қўшимча ҳаражатларни 
келтириб чиқаради.
Бугунги кунда саам маданияти анчагина парчаланиб кетган. 
Тезкор ассимиляция жараёни юз бермоқда. Фин файласуфи Олли 
Лагерспетцнинг айтишича, мамнун туб аҳоли колонизациядаги 
доминант маданиятнинг муваффақият белгисидир, айни вақтда 
норози 
туб 
аҳоли 
колонизация 
ва 
ассимиляциянинг 
якунланмаганлиги, шунинг учун ҳам давом этиши кераклигидир.
Финляндия 
нуқтаи 
назаридан 
фақатгина 
саам-буғучилари 
ўрмонларни йўқ қилишга қарши чиққанлардандир. Бу эса, уларга ўз 
маданиятларига хос бўлган асосий қадриятларни сақлаб қолишга 
ёрдам берди.
Финляндия ҳукумати худди саамларни мамлакатнинг асосий 
аҳолиси билан ассимиляция қилишга ҳали ҳам ҳаракат қилаётгандек 
туюлади. Ҳар ҳолда, бу бўйича саамларнинг туб аҳоли сифатидаги 
ҳолати ва уларга тегишли ҳуқуқларни амалга ошириш юзасидан 
фикр юритиш мумкин. Ассимиляция жараёнини тугатиш ва 
Финляндиянинг бошқа ҳудудларига миграция тенденциясини 
тўхтатиш учун саам парламенти, фаолияти таркибига замонавий 
яшаш тарзи ва ўз қадриятларини сақлаб қолиш мақсадида анъанавий 
маданият киритилиши мумкин бўлган маданий марказ яратиш 
лойиҳасини ишлаб чиқди. Шимолий ҳудудлар университетлари 
ҳамкорликда қатнашишга, шунингдек марказнинг фаолиятига 
таълим бериш ва тадқиқот фаолиятини киритишга ваъда бердилар.


52 
Финляндия ҳукумати маданий марказга ассимиляция жараёнига 
тўсқинлик қилувчи омил сифатида тўғри баҳо берди ва балким шу 
сабабли ҳам марказ қурилишини молиялаштиришга шошилмади.
Шунга қарамай, саамлар ўз маданий қадриятларига асосланган 
жамият қуришга ҳаракат қилмоқдалар.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish