Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Йоханнес Коскинен,
1999-2005 
йилларда Адлия вазири,  
 
2005-2011 
йилларда Конституцион қонунчилик бўйича Қўмита 
Раиси, 
2015 
йилдан буён Европа тараққиёт ва тикланиш банки Бошқаруви 
аъзоси 
11. 
ИККИ ТИЛЛИЛИК 
Икки тиллилик, фин ва швед тилларига расмий тарзда давлат 
тили мақоми берилган мамлакат бўлмиш Финляндиядаги ҳаётнинг 
муҳим таркибий қисмидир. Ушбу икки тилни яхши билган мамлакат 
фуқароларининг давлат ҳукумати ва ҳокимлик органлари, ҳамда 
хусусий секторда яхши иш жойига эга бўлиш имконлари бор.
Мен доимо ўзимни икки тилли деб ҳисоблаганман. Менинг она 
тилим шведча бўлса ҳам, бу менга Хельсинки шаҳридаги 
университетда профессор лавозимини эгаллашга ва фин тилида дарс 
беришга ҳалақит бермади. Балким, мен қандайдир ўсимлик ва 
ҳайвон турларининг фин тилидаги номини билмасдирман, лекин мен 


44 
табиатшунос 
эмасман 
ва 
баъзи 
вақтларда 
лотинчадаги 
қобилиятларимга мурожаат қилишим мен учун кечиримлидир.
Эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Финляндиядаги тил 
масаласи, номутаносиб равишда кўп сонли етакчи лавозимлар, она 
тили шведча бўлган одамлар томонидан эгаллаган давр бўлган 1930 
йиллардаги талабалик давримдаги каби аҳамиятга эга эмас. Иккала 
тилни билиш бўйича талаб, бироқ бу талабга мос келмайдиганлар 
энг аввало ўзларини айблашлари лозим.
Бизнинг жамиятимизда тил бўйича айримчилик кузатилмайди. 
Бу оилаларида фақатгина фин ёки швед тилларида мулоқот 
қиладиган, ҳозирда биринчи хорижий тил деб аниқроқ қилиб аталган 
«иккинчи миллий тилни» ўрганишлари кейинчалик қон ва кўз 
ёшлари билан кечган одамларга тааллуқлидир. Лекин, аслида ҳам 
икки тилли бўлган, ота-онасининг бири билан фин тилида
иккинчиси билан эса швед тилида гаплашадиган ва иккала тилда ҳам 
бир хил ва осон равишда фикр юритиши мумкин бўлган аҳоли 
бўйича ҳолат қандай?
Бельгияда мен ўзларини икки тилли деб ҳисоблайдиган 
инсонлар билан учрашганман, лекин белгияликларнинг қанчаси 
француз ёки фламанд тилида ўз она тилидаги каби сўзлашаолиши 
ҳақидаги аниқ маълумот йўқдир. Финляндияда эса ҳаммаси 
бошқачадир. Бу ерда барча фуқароларнинг туғилганидан бошлаб ё 
фин тилида, ёки швед тилида сўзлашиши рўйхатга олиниши лозим.
Чиндан ҳам икки тилли бўлган мамлакат фуқаролари эса ўз 
танловларини қандай қилишади?
Статистика профессори Гуннар Фогштедт ушбу масалаларни 
ўзининг «Тилни танлашга таъсир қилувчи ижтимоий омиллар» 
номли китобида муҳокама қилган эди. У биринчи тил танлови, энг 
аввало уч омилга асосан бўлиши тўғрисидаги хулосага келди: она 
тили, таълим олиш тили ва яқин инсонлари тили. Бундан ташқари, 
унинг томонидан бир неча бошқа омиллар ва албаттаки, бир неча 
қоидадан ташқари ҳоллар ҳам белгилаб ўтилди.
Шундай қилиб, агарда сизнинг онангиз фин тилида сўзлашса ва 
сиз швед тилида сўзлашадиган аҳолининг деярли яшамайдиган 
Шарқий Финляндиядаги мактабга бораётган бўлсангиз, у ҳолда 
туғилганингизда фин тилида сўзлашувчи сифатида рўйхатга 
олинишингизнинг эҳтимоли кўпроқдир. Айни шундай эҳтимол 


45 
билан сиз швед тилида сўзлашувчилар рўйхатига олинасиз, агарда 
онангизнинг она тили швед тили, Финляндиянинг жанубий-шарқий 
соҳилида, швед тилида сўзлашувчилар сони умумий аҳолининг 
кўпчилик қисмини ташкил қилувчи Таммисаари шаҳридаги мактабга 
бораётган бўлсангиз.
Келажакда ҳолат қандай ривожланади? Тил чегараларини бузиб 
ўтувчи никоҳлар (менга “аралаш никоҳ” атамаси ёкмайди) сони 
ортмоқда, лекин бу она тили сифатида фин тилининг автоматик 
тарзда танланиши деганими? Мен доимо бувимнинг фенноман (фин 
тили ва маданиятини ривожлантириш ҳаракати) бўлганини, 
отамнинг 
атиги 
юз 
йил 
аввал 
конституционалистларга 
ёндашганлигини ва Швед халқ партияси аъзоси бўлганини 
хушмуомалалик билан эслатиб тураман. Ўша пайтларда сиёсат ҳал 
қилувчи омил бўлган эди.
Бундан ташқари, фин тилида сўзлашувчи аҳолининг мамлакат 
жанубига кўчиши натижасида жамият мунтазам равишда 
ўзгармоқда. Табиийки, бу фин тили таъсирининг кенгайиб бориши 
нуқтаи назаридан фойдалидир. Бошқа томондан эса, жамиятда 
борган сари фин тилида кўпроқ сўзлашилаётганлиги омили, ота-
оналарнинг ўз болаларини швед тилини ўрганишлари учун тилга 
шўнғиш синфларига ёки икки тиллиликни ривожлантириш учун 
швед мактабларига беришлари ҳолатига олиб келиши мумкин. Бу 
икки омил бир-бирига тенглаштирилиши мумкин эди. Ва ниҳоят, 
глобаллашувнинг икки тиллиликка қандай таъсир ўтказаётганлигини 
эътиборга олишимиз лозим. Бу саволга жавоб бериш анча 
мураккабдир. Аввалом бор, глобаллашув сабабли ёшларнинг инглиз 
тили бўйича қобилиятлари анча яхшиланмоқда. Бундан ташқари, 
глобаллашув бошқа тилларнинг ҳам ўрганилишига кўмаклашади: 
битта хорижий тилни билиш бошқа тилларни ўрганиш жараёнини 
осонлаштиради.
Бундан келиб чиққан ҳолда, хорижий тилни ўрганиш швед 
тилида сўзлашувчилар учун осонроқми ёки фин тилида 
сўзлашувчилар учунми? Инглиз ва немис тили бўйича бўлган 
ҳолларда эҳтимол ҳа, лекин умумий қилиб олганда тилларни 
ўрганишга бўлган муносабат энг асосий омилдир. Икки тиллилик 
доимо яхши инсоний муносабатлар учун бошланғич нуқта бўлиб 
қолади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish