Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Туула Хаатайнен,
1995-2003 
йилларда Гендер тенглиги масалалари бўйича комиссия 
раиси. 2003-2005 йилларда Таълим вазири. 
 
2005-2007 
йилларда ижтимоий масалалар ва соғликни сақлаш 
бўйича Вазир, Гендер масалалари бўйича Вазир
10. 
КОРРУПЦИЯ БИЛАН КУРАШИШ 
Финляндия узоқ вақт давомида коррупция даражаси энг кам 
бўлган олтита мамлкатнинг бири эди. 2017 йилда эса ҳатто биринчи 
ўринда эди. Transparency International халқаро ташкилоти турли хил 
мамлакатларда бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорларнинг 
махсус тажрибаларига таянган ҳолда мамлакатлар рўйхатини тузиб 
келмоқда. Тажриба давомида қонунчилик, қонунга бўйсуниш ва 
адолат самарадорлиги таҳлил қилинади.
Ушбу тадқиқот усули коррупциянинг барча кўриниш 
шаклларини ёритмаса ҳам, у кундалик ҳаётдаги пора олиш 
ҳолатларини самарали фош этади. Мамлакатнинг ушбу рўйхатдаги 
эгаллаган ўрни, қонунчилик ва қонунга бўйсунишнинг ҳозирги кун 
талабларига тўлиқ мос келиши, маъмурий ҳукумат органларининг 
етарлича самарадорлиги, жамият тамойилларининг адекватлигини 
етарлича батафсил изоҳлаб беради. Шу пайтга қадар Шимолий 
Европа мамлакатларининг ушбу рўйхатдаги эгаллаган ўринларига 
даъво қилинмаган. 2016 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига 
кўра, энг кам коррупцияга йўлиққан мамлакатлар қаторига Дания, 
Янги Зеландия, Финляндия, Швеция, Швейцария ва Норвегия 
кирадилар.
Финляндиядаги коррупцияни самарали чеклашни қандай усулда 
амалга оширганмиз ва бунинг сири нимада? Халқаро фаолиятим 
давомида мен бу саволни узоқроқ маданият вакилларидан тез-тез 
эшитишимга тўғри келган. Европада бизнинг рўйхатда тутган етакчи 
ўринларимиз одатий ҳол бўлиб туюлади.


42 
Оддий сўз билан айтганда, очиқ бошқарув маъмурияти ва 
ривожланган шаффофлик омиллари, ўзини ўзи бошқариш 
органларининг кенг ваколатлари, полиция ва адлия органларининг 
аниқ тузилиши, шунингдек, ҳукуматнинг устидан қатъий назорат 
ушлаб турувчи оммавий ахборот воситалари, бошқача қилиб 
айтганда, амалдаги сўз эркинлиги объектив омиллар бўлиб хизмат 
қилади. 
Коррупцияга қарши бўлган курашда мансабдор шахслар 
томонидан қарор қабул қилишдаги очиқлик асосий ролни ўйнайди. 
У қабул қилинган қарорларни баҳолаш ва уларни асослаб бериш 
имконини беради. Мисол учун, Европа Иттифоқи пул оқимларининг 
бир қисми норасмий «кулранг» каналлар орқали келиб тушади ва 
шубҳа уйғонишига сабаб бўлади.
Коррупциянинг олдини олишда иккинчи муҳим элемент бўлиб 
маҳаллий органларнинг жамият учун очиқлиги хизмат қилади. 
Ҳокимликлардаги 
ҳукумат 
ишончли 
одамларнинг 
қўлида, 
протоколлар олиб бориш ва қарорлар қабул қилиш эса очиқ бўлган 
вақтда коррупцияга чек қўйилади. Мисол учун, қурилиш ишлари 
бўйича лойиҳалаш ва шартномалар имзолаш вақтида.
Ҳукумат фаолиятини назорат қилишда финларнинг маҳаллий 
нашрларни ҳам ўз ичига олган ҳолда газеталарнинг фаол 
обуначилари ва ўқувчилари эканлиги ҳам ўз афзаллигини кўрсатади. 
Маъмуриятнинг адекватлиги устидан назоратни амалга оширишга 
аҳолининг саводхонлик даражаси, ҳамда кутубхоналарнинг 
ривожланган тизими кўмаклашади.
Шунингдек, замонавий қонунчилик ёрдамида иқтисодий 
жиноятларнинг олдини олиш, солиққа тортиш устидан етарли 
даражада молиялаштирилган назорат, жиноятчилик бўйича малакали 
тергов ва самарали фаолият юритувчи адлия институти ҳам муҳим 
омил бўлиб хизмат қилади.
Финляндияда порахўрликка қарши курашдаги асосий урғу ҳам 
таълим соҳасида, ҳам полиция, прокуратура ва мустақил судлар 
соҳаларига берилади. Ҳаракатларнинг қонунга мос ҳолда 
эканлигини аризалар асосида коррупцияда гумондорлик бўйича 
ишлар билан шуғулланувчи омбудсмен ва ҳуқуқий канцлер ҳам 
кузатиб турадилар.


43 
2007 йилда Финляндияда юз берган ва парламент сайловолди 
компаниясининг кенг миқёсда ноқонуний молиялаштирилишига 
алоқадор бўлган жанжалдан сўнг, сайловолди компанияларини 
молиялаштириш бўйича қонунчилик кучайтирилди. Партия ва 
номзодлар сайловолди бюджетлари, сайловолди компаниясининг 
ҳаражатлари ва молиялаштириш манбаларини чоп этишга 
мажбурлар.
Финляндиядаги намунали қонунга итоаткорликнинг тарихий 
сабаби 1809-1917 йиллардаги мухторият даврларида пайдо бўлди. 
Швед-фин тартиб-интизоми чор ҳукумати ва Россия томонидан 
мунтазам равишда амалга оширилган босимга қарши ҳолда қўллаб-
қувватлашга эга эди. Судья ва мансабдор шахсларнинг пулга 
сотилмаслиги ва ҳалоллиги, шунингдек кучли маънавият тартиб-
интизом учун курашда алмашинмас қурол бўлди. Қатъий 
қонунийлик 
омиллари 
мустақил 
Финляндия 
ҳукуматининг 
шаклланишида, шунингдек қонунга риоя қилиш устидан назорат 
қилишда ҳам амалда бўлди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish