85
конфирмацион мактаби, Финляндияда диндорлик иккинчи ўринга
тушиб қолган бўлса ҳам ёшлар орасида ўз шуҳратини сақлаб қолди.
Черковга мансуб бўлмаган ёш финлар учун 1984 йилда дин
тарихи ва фалсафа фанлари мактабларда дарс жадвалига киритилди.
Тез вақт ичида ёшлар конфирмацион оромгоҳнинг
альтернатив
вариантини ташкиллаштириш истагини билдирдилар ва 1989 йилда
ўқитувчилар билан биргаликда илк «Прометей» оромгоҳи
ташкиллаштирилди.
Ўқитувчилар томонидан ташкиллаштирилган дунёқарашлар
тарихи оромгоҳи ўз ўзидан унчалик муҳим инновация эмасдир. Тез
орада ташкилотга ўтган йилда оромгоҳда бўлган ёшларни ва
кўнгиллилар сифатида йигирма нафар ёшлар билан ҳаёт, жамият ва
инсоннинг борлиғи масалаларини муҳокама қилган ҳолда вақт
ўтказишни хоҳлаган катталарни жалб қилдилар.
Шунингдек, дунёқараш масалаларини кўпинча оромгоҳларда
ёдлаш керак бўлган тайёр йўналтирувчи ғояларсиз кўриб чиқиш
мумкинлиги ҳам инновациядир. Барча оромгоҳ қатнашчиларининг
тажрибаси, қарашлари, фикр ва туйғулари
жиддий равишда
эътиборга олинади ва танқидлар ҳурмат билан ифодаланади. Катта
ёшдаги ўқитувчилар, тарбиячи ва
болаларнинг диалоги, фикр
юритиш ва ўз фикрини етказиш бўйича махсус машқлар орқали
бажарилади. Натижани ҳеч ким олдиндан билмайди.
Оромгоҳларнинг ёш ташкилотчилари, уларни ўтказиш учун
одатда юқори малакали катта ёшдагилар керак бўлган бу
турдаги
тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш орқали ўз зиммаларига
катта масъулият олдилар. Улар турли хилдаги қийинчиликларга бас
келар ва нуфузли меҳмонлар билан суҳбатлар ўтказар эди.
2002 йилда «Прометей» оромгоҳлари анъаналаридан «Мофим»
(NuortenfilosofiatapahtumaNufit) ёшлар фалсафий ҳаракати
вужудга
келди. «Прометей» оромгоҳларидаги ижодий суҳбатлар машҳур
файласуфлар, сиёсатчилар, идеологлар,
санъат ва маданият
арбобларини маърузачилар сифатида йирик тадбирга таклиф
қилишга ва уларни ёшлар билан ёшларнинг шартлари бўйича
суҳбатга чақиришга руҳлантирди.
Маърузачиларга «Мофим» йиғилишида нутқ сўзлашлари учун
аввалига 15 дақиқа берилар эди. Сўнгра, маърузачига ёш «оппонент»
билан диалогнинг ёш иштирокчисига олдиндан маълум бўлган
86
иккита мавзу бўйича суҳбат қилишга ярим соат вақт берилар эди.
Диалогнинг якунида томошабинлар суҳбатга қўшилар эди. Йиғилиш
бир ярим соат давом этади ва кўпинча
маърузачининг мавзусига
жуда чуқур кириб кетилади. Диалогдаги бош урғу, маърузачида
ёшдагидан кўра анчагина кўпроқ бўлиши мумкин бўлган
билимларни ўрганишга эмас, балки ўзаро ҳурматга берилади.
«Прометей» оромгоҳи ва «Мофим» йиғилиши
тижорий шаклга
асосланмаган, ҳамда партиялар ва жамғармалардан пуллик қўллаб-
қувватлашни олмасалар ҳам такрорий, ривожланаётган ва ўсаётган
тадбирлардир. Кўнгилли муносабат минглаб ёш финларга мустақил
равишда вояга етиш ва мафкуравий раҳбарларга кўр-кўрона
эргашмаслик бўйича антиқа имконият тақдим этди.
Do'stlaringiz bilan baham: