Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Сирпа Таскинен, 
Фалсафа фанлари доктори, Финляндиянинг ижтимоий ва соғликни 
сақлаш соҳаларини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш Миллий 
марказининг (Stakes) фахрли бўлим бошлиғи 
 
73. 
МАКТАБДАГИ БЕПУЛ ОВҚАТЛАНИШ 
Финляндиядаги бошланғич ўрта мактаб, ҳамда гимназия ва касб-
ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари ўқув куни вақтида 
тушликка иссиқ овқат олиш имконига эга. Ушбу анъана чуқур 
илдизларга эга – у юз йилдан кўпроқ олдин қонун томонидан 
белгилангандир. Ҳозирги кунда мактаб тушликлари таълим дастури 
ва ўқувчиларга ғамхўрлик қилишнинг асосий тамойилларидан 
биридир.
Мактаб тушликларининг ўқув жараёнидаги аҳамияти XVII 
асрда, қишлоқ ҳудудида таълим олаётган ўғил болаларга озиқ-овқат 
маҳсулотлари тўплами билан ёрдам берилган даврларда қайд этилди. 
Лотин тилини ўрганиш вақтида ҳам тушликларга аҳамият берилган. 
Иссиқ овқат масаласи 1896 йилдаги Халқ мактаблари йиғилишида 
илк бора расмий равишда тақдим қилинди. Мактаб тушликлари 1913 
йилда давлат томонидан молиялаштирилди.
1930 йилларда янги қонун тайёрланди. Мактаб кенгашининг 
«Ўқувчиларнинг овқатланиш масалалари» нашриётида эса мактаб 
тушликларининг кераклигига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ эди. 1943 
йилда Финляндияда, дунёда биринчи бўлиб ўқувчилар учун мактаб 
тушликларини кафолатлайдиган қонун қабул қилинди. Ўқувчилар 
дарс соатларидан ташқари, мактаб ошхонаси учун маҳсулотларни 
етиштириш ва йиғиштириш бўйича маълум миқдордаги соатларни 
ишлаб беришлари керак эди. Беш йил давомида халқ 
мактабларининг барча ўқувчилари, мактаб тушликларини ҳар куни 
олишлари кераклиги бўйича мақсад қўйилган эди. 1948 йилдан 


230 
бошлаб, барча мактаб ёшидаги ўқувчилар учун бепул овқатланиш 
берилишни бошлади.
Ҳозирги кунда ҳар куни 900 000га яқин бола бепул мактаб 
тушлиги олади. XX асрда қонунчилик бир неча бор ўзгартирилди ва 
ушбу анъананинг шаклланишида ўз ўрнига эга бўлди. Мактаб 
тушликлари ва алоҳида парҳезга эҳтиёжи бор ўқувчиларнинг 
саломатлигига бўлган эътибор, ўқувчилар ва уларнинг фаровонлиги 
тўғрисидаги ғамхўрликнинг бир қисмидир.
Мактабдаги овқатланиш тизими ўқувчилар томонидан ҳар ўқиш 
кунида бепул ва мутаносиб тарзда тайёрланган иссиқ овқатни 
олишларини кафолатлайди ва шу тарзда ўқувчилар саломатлиги ва 
бутун мактаб коллективининг фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик 
қилади. 
Мактабдаги 
овқатланиш 
ва 
алоҳида 
парҳездаги 
ўқувчиларнинг саломатлигини назорат қилиш, ўқувчиларнинг 
саломатлиги ва фаровонлиги бўйича ғамхўрликнинг ажралмас 
қисмидир.
Мактабдаги овқатланиш турли хилда ва мувозанатлаштирилган 
бўлади. Мактабдаги овқатланиш турини танлашда ўқувчиларнинг 
ёши, саломатлиги, бўйи ва ривожланиши эътиборга олинади. 
Тушлик тўлиқ ва овқатланишнинг барча эҳтиёжларига жавоб беради, 
ҳамда кун давомидаги қўшимча қувват манбаига айланади. Овқат 
танловида соғлом, фойдали, турли-туман ва мазали таомларга, 
шунингдек қулай ва озода хоналар ва тинч муҳитга алоҳида эътибор 
берилади. Ўқувчиларнинг ўзлари ҳам тушлик тайёрлашда иштирок 
этишлари мумкин. Масалан, кичик синфдаги ўқувчиларга ёрдам 
бериш вақтида ёки амалиёт давомидаги ходимларнинг меҳнати 
билан танишиш пайтида. Ўқувчиларнинг тушликни тайёрлашдаги 
иштироки, мактаб тушликларининг аҳамиятини сақлаш давомида 
эътиборга лойиқ.
Мактаб тушликлари фин пазандачилик маданиятининг ажралмас 
бир бўлагидир. Мактаб тушликлари одатда анъанавий фин 
таомларини ўз ичига олади. Мактаб тушлиги иссиқ таом, салат, 
қиймаланган янги сабзавот ёки мева, ёғ суртилган нон ва 
ичимликдан ташкил топган. Менюни тайёрлаш давомида миллий
мавсумий ва маҳаллий маҳсулотлар эътиборга олинади. Меню 
ўқувчилар ва мактаб ходимлари билан биргаликда ишлаб чиқилади. 
Тематик кунлар ташкил қилинади, фин байрамлари вақтидаги 


231 
менюларда ўша даврларга хос бўлган таомларни эътиборга олишга 
ҳаракат қилинади. Турли хил маданиятларнинг ошхоналари ҳам 
эсдан чиқарилмайди. Агарда болалар эрта тонгдан мактаб 
тадбирларига ёки узайтирилган кунлик гуруҳларга қатнашсалар, 
уларга енгил нонушталар ҳам таклиф қилинади.
Мактаб тушлиги мактабдаги таълим-тарбия ишларининг ҳам 
аҳамиятли қисмидир. Эртаги даврларда шаклланган овқатланиш 
одатлари, ҳаётнинг охирига қадар соғликка ижобий таъсир 
кўрсатиши мумкиндир. XXI асрнинг бошларида, болалардаги 
ортиқча вазнга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Ушбу 
тенденцияни тўхтатиш зарур, бу муаммога маориф ва мактаб 
томонидан қабул қилинадиган қарорлар орқали таъсир ўтказиш 
мумкиндир. Кун тартиби, овқатланиш ва ҳаракатлардан бир-бирлари 
билан уйғунликда фойдаланиш зарур ва шу йўл орқали мактабдаги 
болалар, таълим жараёни, ҳамда умуман олганда фин болаларининг 
кундалик ҳаётларининг фаровонлигига кўмаклашиш мумкин. 
Мактабдаги бепул овқатланиш таълим тизимидаги ютуқларнинг 
айниқса энг муҳим шартларидан биридир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish