Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Марьятта Вяянянен, 
1982-1983 
йилларда Ижтимоий масалалар бўйича вазир  
71. 
БОЛАГА ҚАРАШ УЧУН ОТАЛАРГА МЕҲНАТ 
ТАЪТИЛИ 
Британия аёллар ташкилотлари бир неча йиллар аввал «I’d rather 
be a mother in Finland» (Мен яхшиси Финляндияда она бўлар эдим) 
номли компанияни олиб бордилар. Худди шу муваффақият билан 
«I’d rather be a father in Finland» (Мен яхшиси Финляндияда ота 
бўлар эдим) шиори остида ҳам компанияни олиб бориш мумкин эди.
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар орасида ота-оналарга 
бериладиган имтиёзларни солиштирганда, Шимолий Европа 
мамлакатлари ёш оталар учун алоҳида имтиёзларни бериш орқали 
ушбу ўринларда етакчи эканликлари равшан бўлади. Европанинг 
бошқа мамлакаталарида истиқомат қилувчи оталар учун, болага 
қараш бўйича оталик нафақаси ва оталик таътили олиш жуда 
мураккабдир.


224 
1970 йилларда, ёш оталарни турли хилдаги курсларга жалб 
қилишга ҳаракат қилишганда, оталикка нисбатан алоҳида эътибор 
берила бошлади. Ўша вақтларда эркакларга ортиқ оила боқувчиси 
ёки фарзандларнинг отаси каби муносабатда бўлмасдан, балки 
уларни фаол оталар деб ҳисоблашар эди. 1980 йилларда туғруқ 
жараёнида оталарнинг қатнашиши янгилик бўлди. Оталарни болалар 
маслаҳатхоналари ва поликлиникаларга ҳам жалб қилишга ҳаракат 
қилишарди.
Финляндияда оталар болаларга қараш бўйича таътил олиш 
ҳуқуқига 1978 йилдаёқ эга бўлдилар. Ушбу янгилик 10 йил давом 
этган мунозаралардан кейин юзага келди ва икки жинснинг янги 
мафкурасини ривожлантиришга туртки бўлди. 1985 йилда оналар 
нафақаси, унинг бир қисмини онанинг розилиги бўйича ота ҳам 
олиши мумкин бўлган ота-оналар нафақасига алмаштирилди. 1990 
йилларда бутун ота-оналар нафақалари тизими ўз мазмуни 
жиҳатидан ўзгаришларни бошдан кечирди ва оталар фойдасига 
ўзгартирилди. Оталар учун олти иш куни давомида тўланадиган «ўз» 
ота-она нафақаси тўғрисидаги қонун 1991 йилнинг бошида кучга 
кирди. 1993 йилдаги оғир иқтисодий инқироз вақтида, оталик 
нафақасини тўлаш муддатлари қисқартирилди, бироқ фарзанд 
туғилгани учун оталик таътилидан фойдаланиш эндиликда оталик 
нафақасини тўлаш муддатларини қисқартирмас эди. 1997 йилдан 
бошлаб, оталик таътилидан фойдаланиш фақатгина фарзанд 
туғилган вақтдагина эмас, балки исталган бошқа вақтда ҳам мумкин 
бўлиб қолди.
Финляндияда ота-оналар нафақаси 263 иш куни давомида 
тўланиб борилади. Илк 105 иш куни учун нафақани боланинг онаси 
олади. Ушбу давр декрет таътили деб аталади. Кейинги 158 кун ота-
оналар таътилини ташкил этади ва унинг давомида нафақа боланинг 
ё онасига, ё отасига тўланади.
Бундан ташқари ота, болага қараш нафақасини кўпи билан 54 
иш куни давомида олиши мумкин. Ушбу давр болага қараш учун 
оталар таътили деб аталади ва боланинг 2 ёшга тўлганига қадар 
ундан фойдаланиш мумкин. Боланинг онаси билан бир вақтда 3 
ҳафтадан ортиқ таътил ўтказиб бўлмайди. Одатда бу бола 
туғилганидан кейин дарҳол ўтади.


225 
Болага қараш бўйича таътилдан фойдаланувчи эркакларнинг 
сони аста-секин ўсиб боришни давом этмоқда. Таътилнинг уч 
ҳафталик қисмидан эркакларнинг деярли 80 фоизи, тўлиқ таътилдан 
эса учдан бир қисми фойдаланмоқда. Ота-оналар ўртасида болага 
қараш бўйича ота-оналар таътилини янги, янада радикал қайта 
тақсимланиши Финляндияда тўхтамаётган мунозаралар мавзуси 
бўлиб қолмоқда.
Таътил олиш ҳуқуқидан асосан ўрта даражадаги даромадга эга 
эркаклар, ижтимоий, ҳамда соғликни сақлаш ва таълим 
соҳаларидаги, ишлаб чиқариш ва саноатда машғул бўлган 
мутахассислар фойдаланишади. Хусусий секторда меҳнат қилувчи 
эркаклар, давлат секторидагиларга нисбатан қисқароқ таътил 
олганлар. Таътилдан фойдаланиш ижтимоий ва соғликни сақлаш 
соҳасининг ходимлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишчилари 
орасида энг кўп тарқалган.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, тўланадиган нафақаларнинг 
миқдори даромад нуқтаи назаридан етарли даражада эмаслиги, 
шунингдек, таътилнинг меҳнат карьерасига салбий таъсир қилиши 
эркакларнинг 
узоқ 
муддатли 
таътилдан 
ҳар 
доим 
ҳам 
фойдаланмасликларининг асосий сабаблари эди. Ушбу сабаблар 
оталарнинг ўзлари томонидан таъкидланган.
Мен Пааво Липпоненнинг ҳукуматида адлия вазири бўлиб 
хизмат қилган вақтимда (Пааво Липпоненнинг ўзи ҳам Финляндия 
бош вазири бўлган вақтида болага қараш таътилидан фойдаланган), 
ушбу имкониятдан икки бора фойдаланишдан бахтли эдим. Мен 
иккала қизим туғилганидан кейин бир ҳафталик таътилда бўлганман. 
Қолган 18 кунни, болага қараш нуқтаи назаридан ёзги таътил билан 
бирлаштириш бизнинг ҳолатимизда мақсадга мувофиқроқ эди. Мен 
ўз ишимга ҳеч қандай салбий таъсирни сезмадим. Лекин, шу 
жумладан ота-оналар тенгҳуқуқлигига етишиш нуқтаи назаридан 
ҳам ижобий таассуротлар етарли эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish