Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Кирси Линдроос, 
2003-2007 
йилларда Финляндиянинг маориф масалалари бўйича 
миллий кенгашининг Бош директори 
 
74. 
УРУШ НОГИРОНЛАРИГА ҒАМХЎРЛИК 
ҚИЛИШ 
Аҳолисининг умумий сони 4 миллион бўлган Финляндияда, 
Иккинчи жаҳон урушидан кейин 100 мингга яқин уруш ногиронлари 
мавжуд эди. 1939-1945 йиллардаги урушлар давомида 200 мингтага 
яқин инсон яраланган эди. Улардан 96 минг нафарига, уруш 
ҳаракатлари давомида олинган жароҳат ва мажруҳликлар 
тўғрисидаги қонунга асосан, уруш ҳаракатлари натижасидаги 
етказилган умрбод жароҳатлар учун товон пули тўлаб берилди.
Биринчи ўринда давлат ҳукумати жанг майдонларида ҳалок 
бўлган ўша 94 мингта аскарнинг қариндош ва яқинларига 
кўмаклашиши, Советлар Иттифоқига бой берилган ҳудудлардан 
кўчишга мажбур бўлган ўша 500 минг нафар кўчманчиларни 


232 
жойлаштириши, ҳамда репарацияларни тўлаши керак эди. Уруш 
ногиронларига ғамхўрлик қилиш иккинчи даражали эди. Уруш 
ногиронларини даволаш ва реабилитация қилиш иккинчи ўринда 
қолди. Ўша вақтда юзага келган эҳтиёжлар, касалхона ва 
поликлиника муассасалари тармоғининг имкониятларидан бир неча 
баробар кўп эди.
Советлар Иттифоқининг 1944 йилнинг сентябр ойида тузилган 
тинчлик шартномасидаги қўйилган талаблари айниқса жуда оғир 
эди. Ҳукумат келажакдаги рўй бериши мумкин бўлган оккупация ва 
бошқа босимдан қутилиш мақсадида, собиқ душманнинг истаги 
бўйича ўрнатилган талабларни аниқ бажариши керак эди. Ушбу 
сиёсий ва иқтисодий аҳволда давлатнинг уруш ногиронларига 
ғамхўрлик қилиш бўйича имкониятлари деярли йўқ эди. 1940 йилда 
Уруш ногиронлари биродарлиги ташкил қилинди ва у иттифоққа 
аъзо бўлганларга ёрдам бериш вазифасини ўз зиммасига олди. 
Бунинг учун тегишли қонунчилик керак эди. Парвариш, 
реабилитация ва диспансеризация қилиш тизимларини қайтадан 
ташкил қилиш лозим эди. Бунинг учун керакли муассасаларни 
яратиш ёки харид қилиш керак эди.
Уларнинг фаолияти ва қурилишини йиғим ва эҳсонлар ёки 
ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳисобидан молиялаштириш 
керак эди.
Уруш ногиронлари биродарлиги, давлатнинг келажакда 
касалхона фаолияти билан боғлиқ ҳаражатларнинг бир қисмини 
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши бўйича ваъдасини олган 
ҳолда, оғир ярадорлар учун касалхонани қуриш ва молиялаштириш 
вазифасини ўз зимасига олди. Каунила шаҳридаги шифохона 1946 
йилда ўз фаолиятини бошлади ва ҳозирги кунга қадар ҳам Иттифоқ 
ва Вантаа шаҳрининг молиявий кўмаклашиши туфайли фаолият 
юритмоқда.
Финляндияда ташкил қилинган ва қонунчилик билан 
мустаҳкамланган уруш ногиронларини даволаш ва реабилитация 
қилиш тизими халқаро миқёсда қадрланади. Ҳали қонунчилик 
томонидан тасдиқланмай (Уруш ногиронлари тўғрисидаги қонун 
1948 йилда қабул қилинган) туриб, ўз аъзоларига ғамхўрлик қилиш 
фаолиятини ташкилотнинг ўзи режалаштирганлиги, бошлаганлиги 
ва қисман молиялаштирганлиги, шунингдек ушбу фаолиятнинг 


233 
ҳанузгача ҳам тўхтамасдан давом этаётганлиги ягона бўлган 
ҳолатдир. Уруш ногиронларига ғамхўрлик қилиш сиёсати, кўп 
маънода фин ижтимоий сиёсатининг ўтмишдоши бўлиб қолди.
Финлар Қиш уруши (1939-1940), Давом уруши (1941-1944) ва 
Лапландия урушини (1944-1945) ҳимоя тариқасидаги урушлар деб 
ҳисоблайдилар, шунинг учун ҳам бу урушларнинг қурбонларини 
ҳурмат қиладилар ва уларга эҳтиром кўрсатадилар. Финляндиядаги 
ногиронларнинг аҳволи Қиш урушигача жуда ёмон эди, лекин уруш 
ногиронларига бўлган ҳамдардлик муносабати, урушда бўлмаган 
ногирон фуқароларга бўлган муносабатни ҳам ўзгартирди. Уларга 
тегишли бўлган ва ногиронларга ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги 
қонун ҳам урушдан кейин (1948 йилда) қайта кўриб чиқилди. Уруш 
ногиронлари биродарлигининг кашшофлик иши, фин ногиронлари 
тарихининг энг муҳим қисми бўлиб қолди.
Биродарлик Қиш урушидан кейин бошқа ташкилотлар билан 
биргаликда уруш ногиронлари учун касб-ҳунарга қайтиш ва 
уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил қилди, шунингдек 
иш топишга ёрдамлашар эди. Реабилитация қилиш ва малака 
оширишдаги биродарликнинг шиори бўлиб – “биз ишга қайтамиз, 
бўшашиш – бу заҳар, бизнинг ишимиз кераклидир” деган гап хизмат 
қилди. Ногиронларнинг шифохонадан бошлаб то тузалишлари ва иш 
жойларигача бўлган йўллари, фин жамиятидаги энг муҳим омон 
қолиш тарихидир. Бу урушдан кейинги даврда жамиятимизнинг 
тикланиши, ишчи кучига бўлган талаб ва ўша пайтдаги ижтимоий 
суғурталашнинг паст даражаси натижасида юзага келган мўжиза 
эди. Авваллари оғир жароҳатли ногиронлар иш жойларига 
фақатгина истисно тариқасида олинар эди. Уруш ногиронлари бошқа 
одамларнинг раҳм-шафқатига таянишни истамадилар. Улар ўз 
ҳаракатчанликлари туфайли, бошқа одамлар билан тенг ишлаган 
ҳолда айни ютуқларга эришдилар. Урушдан кейинги йилларда улар 
ҳозирги кундаги фаровон давлатимизнинг асосини, жамиятнинг 
қолган аъзолари билан биргаликда қурдилар.
Ногиронлар биродарлиги оддий ногиронлар, оддий аскарлар 
томонидан ташкил қилинди. Лекин, улар маршал Г.Маннергейм 
томонидан сезиларли даражада қўллаб-қувватландилар. Ёшлар ўз 
аҳволлари ва келажагининг мўртлигини ҳис қилишар, лекин 


234 
уларнинг барчасини жанг майдонларида вужудга келган биродарлик 
туйғуси бирлаштирар эди.
Биродарлик жамияти ўз аъзоларига турли хилдаги хизматлар 
кўрсатар, фаолиятнинг янги моделларини ишлаб чиқиш, ҳамда 
уларни амалга ошириш билан шуғулланар эди. Кейинчалик, ушбу 
фаолиятни олиб бориш бўйича қисман жавобгарлик, бошидан 
бошлаб ҳам ушбу масалалар билан шуғулланиши керак бўлган 
давлатнинг зиммасига юклатилди. Фаолиятнинг ривожланиш 
йўналиши, ҳозирги кундаги муниципалитетларнинг аҳолига 
ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш ваколатларини жамоат 
ташикилотлари ва хусусий фирмаларга бераётган вақтидаги «учинчи 
сектор»нинг фаолиятига нисбатан тескариси эди.
Давлатда ногиронларнинг узоқ муддатли парвариш қилиниши 
бўйича режалар бўлмаган вақтда, Биродарликнинг ўзи ушбу 
муаммога ечим топишга мажбур бўлди. Кауниладаги шифохона 
таянч-ҳаракат тизими бўйича ногиронлар учун махсус ташкил 
қилинган эди. Шунингдек, бош мияси шикастланган ногиронлар 
учун иккита шифохона ва уруш даврида сил касаллигини бошидан 
кечирган уруш фахрийлари учун профессионал реабилитация 
маркази ташкил қилинган эди. Биродарлик 1950 йилларда, 
танасининг бирор-бир аъзоси кесиб ташланганлар учун ўз 
реабилитация марказини ташкил қилди. Протезлар ёрдамида ҳаракат 
қилиш ва улардан фойдаланиш, реабилитация услубиятларида 
кейинроқ қўлланилди. Ҳозирги кунда уларнинг ёрдамида кекса 
ёшдаги ногиронларнинг ҳаракат қилиш ва кундалик вазифаларини 
бажариш қобилиятларига ёрдам берилмоқда.
Биродарликнинг фаолиятига на сиёсатдаги, на жамоатчиликдаги 
келишмовчиликлар ҳалақит бераолди. Биродарликка сиёсий 
қарашлари ёки ижтимоий келиб чиқишларидан қатъий назар, барча 
ногиронлар кирар эди. Кейинчалик, Биродарлик енгилроқ 
жароҳатларга эга бўлган ногиронларни ҳам ўз аъзолари қаторига 
олишни бошлади. Улар жиддийроқ жароҳатларга эга бўлган ўз 
биродарларига ёрдам беришлари мумкин эди. Кейинроқ, 
ногиронларнинг турмуш ўртоқлари ва бевалари ҳам Биродарликка 
аъзо бўлиб кириши мумкин бўлди. Биродарлик ҳисси ҳозирги кунга 
қадар ҳам кучли бўлиб қолмоқда. Биродарлик ўртоқлик кучининг 
аҳамиятини таъкидлайдиган ягона ташкилотдир.


235 
Финляндияда 2017 йил январ ойи ҳолатига 2,5 минг нафар уруш 
ногирони бор эди. Уларнинг ўртача ёши 93 ёш бўлишига 
қарамасдан, уларнинг 70 фоиздан кўп қисми ҳалигача ҳам ўз 
уйларида мустақил ҳаёт кечирмоқдалар. Биродарликнинг ҳозирги 
кундаги энг муҳим вазифалари, уйда хизмат кўрсатишни таъминлаш 
ва зарурат туғилганда даволанишга тезкор равишда йўналтиришдир.
Ҳозирги кунда Уруш ногиронлари Биродарлиги учинчи 
секторнинг фаол вакилидир. Биродарлик томонидан алоҳида эътибор 
ногиронлар ва уларнинг турмуш ўртоқларига кундалик турмушда 
кўмаклашиш, уйларида ёрдамлашишни ташкил қилиш, ҳамда уй-
жойни таъмирлашга қаратилган. Биродарлик ёрдамчилар топиш 
лойиҳаси орқали, тахминан 2 мингта уруш ногиронлари ва уларнинг 
турмуш ўртоқлари учун уйда кўмаклашишни ташкил қилади. 
Ёрдамчилар фахрийларни парвариш қилишда кўмаклашишар, 
ҳовлидаги ишларни бажаришар, турли ташкилотларда маиший 
масалаларни ҳал этишда ёрдам беришар эди. Ижтимоий алоқа ушбу 
фаолиятнинг муҳим қисмидир. Ҳозирги кунда ушбу фаолиятга 250 
нафарга яқин ишсиз жалб қилинган. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish