Йоханнес Коскинен,
1999-2005
йилларда Адлия вазири,
2011
йилдан ҳозирги кунга қадар Конституциявий қонунчилик
Қўмитасининг раиси,
2015
йилдан ҳозирги кунга қадар Европа ривожланиш ва тараққиёт
банкининг бошқаруви аъзоси
226
72.
ОНАЛИК ПАКЕТИ
Фин оналик пакети ўзида муҳим ижтимоий инновацияни
намойиш этади ва ҳалигача ҳам миқдор ва таркиби жиҳатидан ўзига
хослигини сақлаб келмоқда. Бошқа кўпгина мамлакатлар ҳам оналар
учун
кийим-кечак
тўпламларини
бериш
амалиётидан
фойдаланилади, лекин улар одатда алоҳида кийимлардан иборат
бўлади. 1990 йилларда Австриянинг Вена шаҳри округида, оналарга
ичида бир неча кийим ва жуда кўп реклама материалларидан иборат
бўлган тўпламлар беришни бошладилар. Словенияда ҳам
Финляндиянинг ўрнаги бўйича оналик пакети шакллантирилди,
лекин у ўз прототипидек у даражада кенг ва турли-туман эмас.
Худди шундай янгилик Лотин Америкасида ҳам, масалан Уругвайда
киритилди.
Финляндия ижтимоий масалалари вазирлигининг катта
шифокори Раакел Ялас (Raakel Jalas), фин оналик пакетининг отаси
сифатида шубҳасиз тан олинади. 1937 йилга келиб, айни шу вақтда
Финляндияда ушбу ижтимоий хизматнинг амалга оширилиши
бошланган ва ўша вақтда уни фақатгина кам таъминланган оилалар
олиши мумкин бўлган, оналарга фарзанд туғилганда ёрдам бериш
ғояси ўз-ўзидан янгилик эмас эди. Моддий ёрдам бошқа
мамлакатларда ҳам берилар, шу жумладан Финляндияда ҳам
фарзанд туғилганда ҳар доим ёрдамнинг пуллик шаклини танлаш
(ҳеч бўлмаса тамойил бўйича) мумкин эди. 1940 йилларда юзага
келган қийин иқтисодий аҳвол ва унинг давомида деярли барча
товарларнинг камёб бўлиб қолганлиги, уларнинг баъзиларини
ҳаттоки катта пул эвазига ҳам топишга имкониятнинг йўқлиги,
фарзанд туғилганда оналик пакети шаклида ёрдам беришнинг
ривожланишига туртки бўлди. Ўша пайтда «Давлатнинг фин
оналарига совғаси» айни муддао бўлди.
Бошланғич йилларда ижтимоий ёрдам бериш бўйича
муниципалитет комиссиялари, ариза берувчига бола туғилиши
сабабли оналик пакетини қандай шаклда беришга қарор қилардилар.
Оналик пакетларининг учта тури мавжуд эди. Биринчиси ҳам она,
ҳам бола учун мўлжалланган товарларни, иккинчиси фақат бола
учун товарларни (шу жумладан киндик бандажи ва конверт-адёл) ва
учинчиси фақатгина она учун мўлжалланган товарларни, мисол учун
227
кўрпа-тўшак қопламалари, сочиқлар ва тикувчилик тўпламини ўз
ичига олар эди. Инқирозли йилларда оналик пакети ичига кўпгина
қоғоз маҳсулотлари кирар эди. Оналик пакетлари учун кийим-кечак
хайр-эҳсон ҳисобидан, шу жумладан чет элдан, мисол учун кўрпа-
тўшак қопламалари АҚШдан келар эди. Совғалар ҳаттоки Рим
Папасидан ҳам фин чақалоқлари учун кофтача ва курткача
кўринишида келар эди.
1949 йилда оналик пакетини олиш ҳуқуқи, молиявий аҳволидан
қатъий назар барча аёлларга берилди. Оналик пакети ҳуқуқига 1977
йилдагина эга бўлган, руҳий касалликлар шифохоналари ёки
қамоқхоналарда бўлган вақтларида фарзанд кўрган аёллар бундан
мустасно эди.
Аввалига болалар кийимларининг барчаси трикотаждан
тайёрланар ва кийимларни бурма қилиб тайёрлаш одатий ҳол эди.
1950 йилларда болалар кийимлари тўпламига ички кийим ва
слайдерлар қўшилди. 1960 йилларда чепчик, спальник ва бир
маротабали тагликлар янгилик бўлди. 1970 йилларда трикотаждан
тикилган кийимлар ўрнига слайдерлар ва рангли пахмоқ стрейчдан
тикилган кийимлар келди. Ўша пайтгача оналик пакети ичига
кирувчи болалар кийим-кечаги, оналарнинг ўзлари томонидан безак
бериладиган ва тикиб чиқиладиган оқ бўялмаган пахтадан
тайёрланар эди. 1980 йилларда оналик пакети ичига пайпоқлар,
спальник/комбинезон ва тугмасиз яктакча кирди. Ўша пайтда оналик
пакетининг ранг-баранглигига эътибор беришни бошладилар; унгача
ҳар бир кийимнинг сифатли қилиб тайёрланганлиги етарли эди.
Охирги ўн йилликлар давомида толстовкалар, кундалик кийимлар,
кўп
марталик
тагликлар,
боди,
колготкалар
ва
қишки
комбинезонларни ўз ичига олган ҳолда кўпгина расм бўлган
янгиликлар пайдо бўлди.
Оналик пакети ҳар доим кийим-кечакдан ташқари чақалоқни
парвариш қилиш учун яна бошқа нарсаларни ҳам ўз ичига олар эди.
Эҳтимол, ҳали ваннахоналар даврининг кириб келишидан аввал,
унинг ичида болалар чўмилтирилган, ёки болаларнинг кийимлари
ювилган, кўпинча у ҳам, бу ҳам қилинган сирли тоғоралар одамлар
учун энг эсда қоларли бўлиб қолгандир. Сирли тоғора оналик пакети
ичидан 1970 йилларда ғойиб бўлди. Оилани режалаштириш ва
юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида оналик пакетлари
228
ичига
қўшилган
презервативлар,
ўз
вақтида
жамиятдаги
мунозараларга сабаб бўлди. Оналик пакетини шакллантириш
давомида оталар ҳам эсдан чиқарилгани йўқ. Шунинг учун, ўз
вақтида «оналик пакети» номини ўзгартириш ҳам таклиф қилинган
эди. 1980 йиллардан бошлаб, оналик пакетидан фойдаланиш
қўлланмаси «Бизнинг фарзандимиз бўлади» (аввалдагидек «Она
учун» эмас) деб номланади.
1980 йилларда, оналик пакети билан Ижтимоий ҳимоя бўйича
миллий бошқарма шуғулланган вақтда, эътибор умумий эстетикадан
ташқари кўпроқ боланинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлашга
қаратила бошлади. Китоб бозорида энг кичиклар учун мос келадиган
расмли китобчалар топилмаганидан сўнг, «Кичкинтойимиз учун
китобча» номли китобча оналик пакети учун алоҳида равишда
ишлаб чиқилди. Оналик пакети ичига сариқ рангдаги газламадан
тайёрланган, унинг бир томонида жилмайиб, иккинчи томонида эса
хўмрайиб турган чеҳра тасвирланган шақилдоқ кўринишидаги
кичкинтойнинг биринчи ўйинчоғи ҳам киритилган эди. Китобча ҳам,
шақилдоқ ҳам узоқ вақт давомида кичкинтойлар учун энг севимли
ўйинчоқ бўлиб қолди.
Дефицит вақтлари фақатгина хотира бўлиб қолганига қарамай,
оналик пакети ўз аҳамиятини йўқотмади. Айниқса уни илк
фарзандини кутаётган оилалар қадрлашади, чунки унинг ичига
болани парвариш қилишдаги энг муҳим нарсалар киритилган.
Ҳаттоки оналик пакети солинган қути ҳам узоқ вақт давомида
чақалоқнинг биринчи каравотчаси сифатида қўлланилиши мумкин
ва узоқ вақт давомида кўпгина оилаларда ундан нарсаларни
сақлашда фойдаланилади. Илк фарзанди дунёга келган оилаларнинг
жуда кўпчилик қисми моддий ёрдамни эмас, балки айнан оналик
пакетини танлайдилар. Дўконда бундай катта тўпламни бу пулларга
ҳеч қачон харид қилиб бўлмайди. Оналик пакети концепцияси,
авваламбор ота-оналарнинг фикр ва хоҳишларига асосан мунтазам
равишда ривожланиб бормоқда.
Оналик пакети фин жамиятининг ривожланишида бурилиш
нуқтаси аҳамиятига эга эди. Ҳомиладорликнинг тўртинчи ойининг
якунига қадар поликлиника ёки аёллар маслаҳатхонасидаги
шифокорнинг қабулида бўлиш, оналик пакетини олиш шарти бўлиб
хизмат қилади. Амалда барча ҳомиладор аёллар соғликни сақлаш
229
хизматларининг кузатуви остига тушади. 1950 йилдан бошлаб
оналар ва болаларнинг ўлим кўрсаткичлари шу даражада тушиб
кетдики, натижада Финляндияда кўпгина йиллар давомида ушбу
кўрсаткич бўйича дунёдаги етакчилар учлиги ичидадир. Оналик
пакетининг жозибадорлигисиз бунга етишиш амримаҳол бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |