Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Кари Пуро,
1991-2006 
йилларда «Ilmarinen» нафақани суғурталаш 
жамғармасининг ижрочи директори 
 
69. 
БОЛАЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМИ 
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Финляндия камбағал, кўп 
жиҳатдан вайрон бўлган мамлакат эди. Аёллар иш жойларида 
эркакларни қисман ўрнини эгаллаган ва ўзлари пул топаётган эди. 
Одатда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган мамлакатимиз, 
1960 йилларда ёшлар шаҳарга ўқиш ва ишлаш учун жўнаб 
кетганида, Европадаги урбанизациянинг энг тез жараёнини бошидан 
кечирди. Бу меҳнат бозоридаги аёлларнинг иштирок этиши 
зарурлигини янада кучайтирди. Ўша пайтларда болаларга қарашнинг 
ривожланган тизими ҳали йўқ эди.
1973 
йилда 
муниципалитетларга 
болаларга 
қарашни 
ташкиллаштириш мажбурияти, давлатга эса ушбу фаолиятни 
субсидиялаш орқали қўллаб-қувватлаш мажбуриятини юклаган, 
болаларга қараш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Қонунни ишлаб 
чиқиш жараёни давомида, мамлакатда болаларни муассасаларга 
жойлаштириш мавзусидаги қизғин мунозаралар олиб борилган эди. 
Улар давомида ўнг қанотдагилар, тарбияни уй шароитида олишнинг 


219 
аҳамиятли эканлигини таъкидлаган ҳолда қонунга қарши чиқдилар. 
Чап қанотдагилар эса аксинча, меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятга 
ишора қилдилар. Ушбу қонун ижтимоий инновация бўлиб қолган, 
оилавий болалар боғчаси тарбиячиси касбини келтириб чиқарди. 
Оилавий болалар боғчаси тарбиячиси ўз болалари ва бошқа ота-
оналарнинг болаларига қараш билан шуғулланар эди. Гуруҳ жами 
бешта боладан иборат эди. Бу иш учун улар маош (уни ота-оналар ва 
муниципалитет тўлар эди) олишар ва нафақалари йиғилиб борар эди. 
Иш учун тегишли маълумот талаб қилинар эди.
1980 йилларнинг бошларида болаларга қараш тизимининг 
ривожланиши, жамиятдаги вазиятнинг талаб қилганидек етарли 
даражада самарали эмас эди. Болаларга қараш бўйича ота-оналарга 
бериладиган иш таътили 9 ойгача узайтирилди. Собиқ аграр партия 
бўлган центристлар партияси, уйда болаларга қараш учун нафақа 
тўлаш бўйича қонунни ишлаб чиқди. Қонун мактабгача ёшда бўлган 
болаларга уйда қараш учун ота-оналарнинг бирига нафақа тўлашни 
назарда тутади. Чап қанотдагилар ушбу қонунга қарши чиқдилар. 
Улар қонуннинг аёллар учун тузоқ бўлиб қолишидан хавфсирадилар. 
Аёллар меҳнат ҳаётидан четда қолиб кетишлари, шу тарзда меҳнат 
бозоридаги энг ёмон аҳволда қолишлари ва кейинчалик, ўз нафақа 
тўловлари бўйича ютқазиб қўйишлари мумкин эди. 1984 йилда яна 
бир ижтимоий инновацияни келтириб чиқарган сиёсий келишувга 
эришилди – 1990 йилга қадар бир неча босқичда кучга кирган, 
мактабгача ёшдаги болаларга қараш қонун қабул қилинди. 
Мактаб ёшигача болаларга қараш тўғрисидаги қонун, ота-
оналарга декрет (ўша вақтда 11 ой давом этарди) таътилидан сўнг 
муниципалитет ёки оилавий болалар боғчасидаги жойни олиш, ёки 
ўз хоҳишлари бўйича ишлатишлари мумкин бўлган болаларга уйда 
қараш учун нафақа олишни танлаш ҳуқуқини берди. Танлаш ҳуқуқи 
3 ёшдан кичик болаларга эга бўлган оилаларга берилар эди. 
Болаларга қараш тўғрисидаги қонуннинг мақсади, энг кичик 
болаларнинг парваришини таъминлашдан иборат эди. Бу 
муниципалитетлар учун болаларга қараш бўйича хизматлар 
сонининг сезиларли даражада ортиб кетишини англатар эди, аммо 
бунга давлатнинг молиялаштириши орқали эришилди.
1990 йилларнинг ўрталарида, Финляндиянинг иқтисодиёти 
Европа Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотига аъзо бўлган 


220 
мамлакатлар бошидан кечирган энг кучли иқтисодий инқироздан 
сўнг яна ўсишни бошлаган вақтда, болаларга қараш масаласи яна 
долзарб бўлиб қолди. Ўша вақтда парламентда қизиқарли воқеани 
кузатиш мумкин эди – барча партияларнинг аёллари бирлашдилар ва 
биргаликдаги ҳаракатлар орқали болаларга қараш ҳуқуқи 1996 
йилдан бошлаб барча мактабгача ёшдаги болаларга қўлланилишига 
эришдилар. Бу бошқа инновациянинг келиб чиқишига асос бўлди: 
барча 
оилаларнинг 
ихтиёри 
бўйича 
ўз 
болаларини 
муниципалитетнинг болалар боғчаларига жўнатиш ҳуқуқига. 
Муниципалитетлар болаларга кундузги қарашни ташкил қилишга 
мажбурлар. Буни амалга ошириш учун хусусий болалар боғчалари 
хизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги пайтда Финляндиядаги болалар боғчаларидаги болалар 
сони Европа Иттифоқидаги ўртача даражадан камроқ – ярмидан 
салгина кўпроқ (2016 йилда 54%). Уч ёшга тўлмаган болаларнинг 
деярли ярми уйда тарбияланади. Оилавий болалар боғчаларига 
аввалдагидек мактабгача ёшдаги болаларнинг 10 фоизи боради. 
Ҳозирги кунда болалар мактабга бориш вақтидан бир йил аввал 
тайёрлов синфига боришлари мумкин. Мактабгача таълим 2015 
йилда Таълим Бошқаруви ваколатига топширилди. Бепул мактабгача 
таълим кўпгина сиёсий партияларнинг вазифалари қаторидадир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish