Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Леена Вейккола,
1991-2012 
йилларда Кафолат Жамғармасининг бошқарувчиси 
 
80. 
ИЖТИМОИЙ КРЕДИТЛАШ 
Финляндияда қарзни қайтариш одатда ор-номус ишидир. 1990 
йилларда Финляндияни ларзага келтирган иқтисодий тушкунлик 
аҳоли учун катта муаммоларни келтириб чиқарди. Кичик бизнес 
томонидан самарасиз бўлиб қолган валюта кредитлари олинган 
бўлиши, ёки уй-жой бўйича тўланмаган кредитлари бор одамларни 
ишсизлик ваҳимага тушириши мумкин эди. Хонадон нархларининг 
кескин равишда арзонлашиши, бир вақтнинг ўзида қарзнинг 
тўланмаган қисми уни тўлаш имкониятларидан баланд бўлиб 
қолгани боис, кўчмас мулкни кутилмаганда йўқотиб қўйишга олиб 
келар эди. Харид қилиш қобилиятларини истеъмол кредитлари 
билан ямашга ҳаракат қилинди, лекин бу кўпинча одамларнинг қарз 
илмоғига тушиб қолишига олиб келар эди.
1993 
йилда 
жисмоний 
шахсларга 
кўмаклашиш 
учун, 
қарздорликларни тўлаш тартиби тўғрисидаги қонун қабул қилинди, 
лекин у кўпинча узоқ муддатли суд жараёнларига олиб келди. 
Кафолат жамғармаси ҳам ўз томонидан, қарздорларга қарзларни 
қайта тузиш бўйича кредитлар бериш вақтида кафил бўлиш орқали 
ёрдам берар эди.
2003 йилда жуда ҳам кам даромадга эга ва кам таъминланган 
одамлар учун, муниципалитетларга ихтиёрий бўлган ва ижтимоий 


251 
таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий кредитлар тўғрисидаги 
қонун қабул қилинди.
Қарзларни тўлаш тартиблари тўғрисидаги қонун қабул 
қилинганидан сўнг, иқтисодий инқирозни бартараф этиш 
натижасида қарзларни қайта тузиш схемаларига бўлган эҳтиёж аста-
секин пасаяди деб тахмин қилинган эди, аммо истеъмол кредитлари 
ва тезкор кредитлар, ҳамда ишсизлик хусусий уй хўжаликлари учун 
қийинчиликлар сабаблари бўлиб қолмоқда. Бундай ҳолларда 
қарздорликни 
тўлашга 
кўмаклашишнинг 
турли 
хилдаги 
схемаларидан аввалдагидек фойдаланиш керак.
Ҳам мактабгача тарбия, ҳам мактаб таълими давомида молиявий 
билимга катта эътибор беришга эҳтиёж мавжуддир, чунки пул тўлаш 
давомида нақд пуллардан фойдаланишни кредит картаси орқали 
тўлаш имконияти сиқиб чиқарганлиги ва муаммоларсиз берилаётган 
тезкор кредитлар, ёш авлодга ўз молиявий имкониятлари 
тўғрисидаги нотўғри тушунчаларни бериши мумкин.
Ижтимоий кредитлаш муниципалитетлар учун ихтиёрийдир ва 
2017 йилда Финляндияда 30тага яқин муниципалитет шундай 
кредитларни берар эди. Ижтимоий кредитлаш пойтахт округидаги 
йирик муниципалитетларда мустаҳкам асосга эга ва ушбу 
туманлардаги яшаш баҳоси мамлакатда энг юқоридир.
Ижтимоий кредитлашнинг мақсади, мижозга ўз молиявий 
масалаларини мустақил равишда ҳал этишга кўмаклашишдан 
иборатдир. 1999-2003 йилларда Хельсинки шаҳрида, ижтимоий 
кредитлар бериш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилган эди. 
Фаолият қонунчилик асосларига 2003 йилда, ижтимоий кредитлаш 
соҳасида қонун қабул қилинган вақтда эга бўлди. 1999 йилдан 2015 
йилгача бўлган даврда Хельсинки шаҳрида, умумий қиймати 18,3 
миллион еврони ташкил қилган ижтимоий кредитлар берилган эди.
Кредитлашнинг 
зарар 
келтиришига 
кам 
таъминланган 
мижознинг ўлими, қарздорликнинг суд приставлари орқали 
ундирилиши ёки мижозга берилган қарздорлик бўйича тўловларнинг 
қайта тузилиши таъсир қилади. Аммо бундай ҳолатлар жуда ҳам 
кам. Қарздорлар орасида кредитни тўлаб бориш даврида вафот этган 
мижозларнинг улуши 0,9 фоиз, яна 3 фоизининг мулки ҳатлаб 
қўйилган ва 0,5 фоизига кредитни қайтариш бўйича қайта тузиш 
режаси берилган.


252 
Хельсинки шаҳрида ижтимоий кредит бериш, мижознинг тўлов 
қобилиятига эга эканлиги исботининг борлигини назарда тутади. 
Кредит миқдори 500 евродан 15 минг еврогача бўлиб, 5-7 йилга 
берилади. Шунингдек, мижоз 12 ойлик еврибор (Европа банклараро
таклиф ставкаси) ставкаси бўйича ҳисобланган кредит фоизини ҳам 
тўлайди. Кредит бўйича бошқа тўловлар олинмайди. Молиявий ва 
кредит 
масалалари 
бўйича 
маслаҳатчи, 
мижозга 
аризани 
расмийлаштиришда кўмаклашади. Ижтимоий кредит алоҳида шахс 
ёки оиланинг қайта кредитлаш, арзон нархда уй-жой харид қилиш 
ёки кичик таъмирлашни амалга ошириш, меҳнат учун керакли кичик 
ускуна харид қилиш, тўлов муддати кечиккан қарзлар, ижара 
тўловлари ёки бошқа турдаги кичик миқдорли қарзларни тўлаш 
(лекин давлат соғликни сақлаш муассасаларидаги тиббий хизмат 
ҳаражатларини эмас) каби муаммоларини мустақил равишда ҳал 
этишга кўмаклашиш учун берилади.
Ижтимоий кредит деб, ёмон кредит тарихи сабабли таълим 
кредити учун давлатнинг кафиллигини олишга муваффақ 
бўлолмаган талабаларга, таълим мақсадлари бўйича бериладиган 
ижтимоий кредитга ҳам айтилади. Сўровчининг бундан аввалги 
кредитлар бўйича қарздорлиги ёки тўлов муддати кечикишлари, ёки 
кредит лимитининг ошиб кетиши, ёки сўровчининг аниқ яшаш 
манзили почта қутисидагина (талаб қилингунга қадар) бўлса, банк 
кредитни давлатнинг кафиллиги бўлишига қарамай бермайди.
Таълим мақсадлари учун ижтимоий кредит ўқув ойи учун 400 
евро ҳисобида берилади. Таълим олишнинг профессионал ўқув 
муассасасида ва Финляндия ҳудудида ўтиши шартдир. Кредит 
таълим олиш жараёни одатдагидан кўра кўпроқ вақт олганда ҳам 
берилиши мумкин, фақатгина мутахассисликка эга бўлишга 
келажакда ҳаётни мустақил давом эттириш имконияти деб қаралган 
ҳолатларда. Агарда илгари олинган кредитлар бўйича қарздорлик 15 
минг евродан кўп бўлса, у ҳолда кредит берилмайди.
Ижтимоий кредит олиш учун берилган аризани қабул қилгандан 
сўнг, сўровчининг асосий таъминот бўйича нафақа олиш ҳуқуқлари 
тасдиқланиши керак. Мақсад шундан иборатки, асосий таъминот 
нафақаси ёки ижтимоий кредит олиш хоҳишини сўровчининг ўзи 
танлаши керак. Ижтимоий кредитни олганлар, ижтимоий кредит 
уларнинг яшаш аҳволига ижобий таъсир қилганини исботлашди.


253 
Ижтимоий кредит уни олганларга ўз мулкларининг хатловга 
олиниши ва ундан кейин пайдо бўладиган асосий таъминот 
нафақасини олиш заруриятидан қутилиб қолишга имкон яратди. 
Инсоннинг давлат хизматларига тобелиги камайди ва у ўз молиявий 
маблағларини режалаштириш ва ҳаражат қилишдаги ўрнини 
фаоллаштирди. Қарздорликларни қайтаришдаги кераксиз устама ва 
жарималардан халос бўлиш, шунингдек, қарзларни кафолатлаш ва 
ижтимоий ажралиб қолишдан ҳам қутулишга эришилди. Инсоннинг 
муаммоларни мустақил равишда ҳал этиш имконияти келажакка 
ишонч беради ва руҳий ҳотиржамликни бағишлайди. Инсоннинг 
муаммоларни мустақил ҳал қилаолиш имконияти келажакка ишонч 
туғдиради ва маънавий ҳотиржамлик бахш этади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish