Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Марианне Рикама,
1993-2010 
йилларда Хельсинки шаҳри Ижтимоий таъминот 
бошқармасининг кредит ва молиявий масалалари бўйича маслаҳат 
бериш бўлими бошлиғи 
 
81. 
СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР МОНОПОЛИЯСИ 
Финляндиядаги давлатнинг спиртли ичимликлар монополияси 
1932 йилда, умумдавлат референдуми натижасида, 1919 йилдан бери 
амалда бўлган спиртли ичимликларни тақиқлаш тўғрисидаги 
қонунни бекор қилишга қарор қилинган вақтда ташкил қилинди. Бу 
каби монополиялар Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда 
(Даниядан 
ташқари) ҳам, шунингдек, Американинг баъзи 
штатларида ва Канада провинцияларида қўлланилади.
Давлатнинг спиртли ичимликлар монополияси, спиртли 
ичимликлар савдосининг чекланиши улар келтирадиган зарарнинг 
самарали равишда камайишига олиб келиши ғоясига асосланади. 
Унинг ёрдамида спиртли ичимликлар истеъмолини сезиларли 
даражада камайтиришга ва натижада, спиртли ичимликларнинг 
аҳоли саломатлиги, инсоний муносабатлар ва умумий интизомга 
бўлган салбий таъсирини пасайтиришга муваффақ бўлинди. Ушбу 
фикр илмий адабиётлар билан ҳам қўллаб-қувватланмоқда, гарчи 
бошқа фикрлар ҳам доимо пайдо бўлаётган бўлса ҳам. Спиртли 
ичимликлар савдосини чеклашдан ташқари, солиққа тортиш, яъни 


254 
нархларга ўтказиладиган таъсир, спиртли ичимликлар истеъмолини 
тартибга солишнинг иккинчи воситаси бўлиб хизмат қилади. 
Спиртли ичимликлар савдосини чеклаш ва нархларни тартибга 
солиш нафақат монополиялаштириш орқали мумкиндир, аммо 
монополия амалий нуқтаи назар бўйича самарали воситадир. 
Олдинги ўн йилликларда спиртли ичимликлар савдоси бўйича 
давлат монополияси учун яна бир сабаб шунга асосланганки, у 
хусусий 
шахсларнинг 
саломатлик 
учун 
зарарли 
бўлган 
маҳсулотларни сотишдан фойда олишини чеклаб қўйди.
Финляндияда спиртли ичимликларни тақиқлаш қонуни 
парламентнинг биринчи таркиби томонидан 1907 йилда қабул 
қилинди, лекин Финляндия 1919 йилда мустақил бўлганидан 
кейингина кучга кирди. Ушбу қонуннинг таъсири қарама-қарши эди: 
бир томондан у контрабанда ва уюшган жиноятчилик, шунингдек, 
қонунга нисбатан умумий бефарқликнинг ривожланишига туртки 
бўлди, бошқа томондан эса аҳоли соғлигининг яхшиланишига ёрдам 
берди. Саломатлик нуқтаи назаридан кўрсаткичлар паст даражада 
қолди. Эҳтимол, Финляндиядаги спиртли ичимликлар истеъмоли 
ҳали спиртли ичимликларни тақиқлаш қонуни кучга кирган вақтга 
қадар ҳам нисбатан паст бўлгани учундир.
Монополиянинг 
киритилишидан 
кейин 
ҳам 
спиртли 
ичимликларга етишиш аввалдагидек чекланган эди, чунки қишлоқ 
ҳудудларида спиртли ичимликлар дўкони йўқ эди. Иккинчи жаҳон 
уруши даврида, киши бошига бериладиган спиртли ичимликлар сони 
бўйича чеклаш тизими киритилди. Ушбу тизимдан 1950 йилларда 
воз кечилди, чунки тадқиқотлар натижасида у на истеъмолга, на 
салбий оқибатларга керакли таъсирни кўрсатмади.
Қонунчиликдаги навбатдаги сезиларли ўзгариш 1969 йилда, ўрта 
қувватли пивонинг савдосига рухсат берилган, «Алко» спиртли 
ичимликлар дўконлари эса қишлоқ ҳудудларида ҳам очилган вақтда 
рўй берди. Ушбу янгилик спиртли ичимликлар истеъмоли ва салбий 
оқибатлар сонининг кескин ортишига олиб келди ва ушбу ҳолат 
ислоҳотнинг муаллифларини ҳайратда қолдирди. Улар ўрта 
қувватдаги спиртли ичимликларга осон етишиш, қуввати кучли 
ичимликларнинг истеъмолини камайтириши ва ичкиликбозликнинг 
олдини 
олишига 
ишонишарди. 
Спиртли 
ичимликларнинг 
эркинлигига ўзгартириш киритиш, уни истеъмол қилиш даражаси ва 


255 
спиртли ичимликлар истеъмоли натижасидаги салбий оқибатларнинг 
тарқалишига ҳақиқатдан ҳам таъсир кўрсатиши бўйича дарс олинди, 
лекин сиёсий сабаблар бўйича тақиқлаш тизимига қайтишнинг 
иложи йўқ эди.
Финляндиянинг Европа Иттифоқига 1995 йилда аъзо бўлиши ва 
алкогол саноатининг кучли иқтисодий манфаатлари, ҳамда 
жамоатчилик фикрининг кучли тебранишларига қарамай, давлат 
монополияси Финляндияда ҳозирги кунгача ҳам амал қилмоқда. 
Европа Иттифоқи монополияни фуқаролар соғлигини сақлашдаги 
ҳаракатлари туфайли маъқуллади. Тизим аввалдагидек танқид 
қилинмоқда, масалан, ҳозир виноларнинг оддий озиқ-овқат 
дўконларида сотилиши бўйича мунозаралар кетмоқда.
2017 йилда ҳукумат томонидан, спиртли ичимликлар бўйича 
қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклиф парламентга 
кўриб чиқиш учун киритилди. Агарда таклиф қабул қилинса, у кучли 
пивони эркин савдога чиқиши орқали монополия ҳуқуқининг озроқ 
қисқаришига олиб келади. Қонунчиликдаги бундай ўзгариш спиртли 
ичимликлар истеъмоли ва спиртли ичимликлар истеъмоли 
натижасидаги зарарли оқибатларнинг кўпайишига олиб келиши 
мумкин, лекин мамлакат ҳукумат иқтисодий фойда, бандликнинг 
ўсиши ва солиқ тушумларини олишни кутмоқда, масалан, фин 
сайёҳлари томонидан чет элдан келтириладиган пиво ҳажмининг 
пасайиши туфайли. Агарда таклиф ўтса, у ҳолда монополия остида 
жуда кучли пиво, винолар ва кучли спиртли ичимликлар қолади, 
яъни Финляндияда истеъмол қилинадиган спиртли ичимликлар 
ҳажмининг чорак қисми атрофида.
Финляндиядаги нарх сиёсатининг спиртли ичимликларни 
истеъмол қилиш ва зарарли оқибатлар даражасига бўлган 
таъсирининг кучли исботлари, Финляндия Эстониянинг Европа 
Иттифоқига қўшилганда спиртли ичимликлар нархини туширгандан 
кейин 
қўлга 
киритилди. 
Эстонияда 
спиртли 
ичимликлар 
Финляндияга қараганда анча арзон. Бундан ташқари, Европа 
Иттифоқи спиртли ичимликлар харид қилиш учун хусусий 
шахсларга кўпроқ ҳуқуқ беришни ҳам талаб қилди. Ушбу янгилик 
спиртли ичимликлар истеъмолининг ўсишига, натижада зарарли 
оқибатларнинг кўпайишига олиб келди. Солиқ бўйича имтиёзлар 


256 
амалда бир қатор спиртли ичимликлар бўйича солиқларнинг ошиши 
билан қопланди.
Умумдавлат референдумларининг Финляндия мустақилликка 
эришганидан кейинги биринчи юз йиллик давомида фақатгина икки 
маротаба: 1931 йилда тақиқлаш қонунини бекор қилиш ва 1994 
йилда Финляндиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича 
ўтказилгани, фин сиёсатидаги спиртли ичимликлар монополияси ва 
спиртли ичимликлар истеъмоли бўйича масалаларнинг аҳамиятини 
кўрсатади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish