Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пяйви Воутилайнен,
Ижтимоий ва соғликни сақлаш масалалари вазирлигининг 
Ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатчиси, 
Рейя Хейнола, Кексалар билан ишлаш бўйича марказий 
иттифоқнинг дастури бошқарувчиси
77. 
КАМБАҒАЛЛИК БИЛАН КУРАШ 
Финляндия узоқ вақт давомида камбағал ва ажралиб қолган 
мамлакат эди. Аҳолининг турмуш даражасини илк ўрганиб чиқиш, 
яъни 1830 йилларда Фин иқтисодиёт жамияти томонидан 
тайёрланган ҳисобот, мамлакатнинг қитъа қисмидаги барча қишлоқ 
аҳолисининг дарахт пўстлоғи билан аралаштирилган нонни 
истеъмол қилаётганини кўрсатди. Қашшоқлик Финляндиянинг 
қишлоқ ҳудудида яшовчи учун бутун умрлик тақдирни англатар эди.
Пекка Хаатаненнинг (Pekka Haatanen) таъкидлаганидек: «Бешикдан 
гадойликка, ёшликдан ёлланма ишчиликка, уйлангандан сўнг уйсиз 
ва ерсиз қашшоқликка, кейин эса қарилик ва касаллик юки билан яна 
черков эшиги тагига. Хўмрайган кун шу тариқа ўтди».
Камбағалларга ғамхўрлик қилиш илк даврларда черковнинг 
зиммасида эди. Черков қавмлари қашшоқларга кўмаклашишни 
таъминлаш учун, шу жумладан черков деворлари ёки миноралари 


243 
тагида ўрнатилган, одатда уруш ногиронларини тимсол қилувчи ёғоч 
ҳайкалчалар ёрдамида пул йиғишар эди. Қашшоқларга ғамхўрлик 
қилиш муниципалитетлар зиммасига 1879 йилда ўтди. Пул йиғиш 
учун ясалган ёғоч ҳайкалчалар, вақт ўтган сайин йўқ бўлиб кетишди 
ёки яроқсиз ҳолга келишди ва улардан фойдаланиш тўхтатилди.
Кейинчалик фақатгина битта ҳайкалчанинг топилгани, ўша вақтдаги 
жамиятда бўлган муносабатларга яхши таъриф беради.
Муниципалитетлар ўз қашшоқлик билан курашиш сиёсатларида 
ўртача камбағалликка, яъни кам таъминланган одамлар ва даромадга 
эга бўлмаган кишилар, ўз ҳаёт тарзларини маҳаллий аҳолининг 
қолган тоифалари билан бир қаторда қандай олиб боришларига ҳам 
эътибор беришарди. Муниципалитетлар XIX аср мобайнида ва XX 
асрнинг бошларида, камбағал оилалар учун сигирларни олиб бериш 
ёки ижарага бериш орқали ёрдам беришар эди. Камбағал оилалар 
жамоатга тегишли сигирлар ёрдамида, кишлоқ ҳудудидаги одатий 
ҳаёт тарзини давом этиш, фермерлик бўйича кўникма ва билимларни 
олиш, ҳаттоки сариёғ ва пишлоқ сотиш орқали озгина бўлса ҳам 
даромад олиш имкониятига эга бўлардилар. Кейинчалик, қашшоқлик 
билан курашиш сиёсатининг воситалари бўлиб, кичик фермерчилик 
ва ёлланма ишчилар бозорининг ривожланиши хизмат қилди.
1970 йилларда ва айниқса 1980 йилларда, Финляндия 
аҳолисининг камбағал қатламлари учун умумий фаровонлик давлати 
моделини қуриш, бу тозаликка риоя қилиш ва сил касаллиги билан 
курашиш учун антибиотиклардан фойдаланиш сингари бир хил 
маънога эга эди. Яшаш даражаси бутун жамиятда кўтарилди, лекин 
кам таъминланганлар яхши таъминланганлардан кўра кўпроқ 
нарсага эга бўлдилар: даромадлар ўртасидаги фарқ анча камайди. 
Даромадларнинг умумий тақсимланиши ва хизматларнинг ҳамммага 
тегишлилиги, 1990 йилларнинг бошига келиб камбағаллик 
муаммосини бутунлай бартараф этди. Камбағаллик фақатгина 
аҳолининг маргинал қатламларининг муаммоси бўлиб қолди.
Камбағаллик билан курашишда ишсизлик, касаллик ва кексалик 
каби турли хилдаги ижтимоий хавф-хатарлардан ижтимоий суғурта 
қилишни 
кенг 
кўламда 
ривожлантиришнинг 
бошланиши, 
камбағалликни бартараф этишдаги ижтимоий инновация бўлиб 
хизмат қилди. Иккинчи ечим сифатида, Американинг инглиз тилида 
сўзлашувчи мамлакатларида йўлга қўйилгани сингари, қайта 


244 
тақсимланган даромадларнинг бир қисмини фақатгина аҳолининг 
камбағал қатламларига йўналтириш бўлар эди.
Финляндиянинг камбағалликка қарши курашидаги иккинчи 
муҳим омил, бу гендер тенглигига кўмаклашувчи оилавий сиёсат ва 
меҳнат сиёсатидир. Ота-оналар учун имтиёзлар ва айниқса, давлат 
мактабгача таълим муассасаларининг ривожланиши, меҳнат 
фаолиятига аёлларнинг қатнашишига кўмаклашишни таъминлади.
Оналарда ҳам тўлиқ иш куни давомида меҳнат қилиш 
имкониятининг пайдо бўлиши, Финляндиянинг ўзига хос хусусияти 
бўлиб қолди. Кам таъминланган ва болалари бор оилалар ҳам, 
оилада битта боқувчи ўрнига иккитаси пайдо бўлганда 
камбағалликдан қутулишга муваффақ бўлдилар.
Фин фаровон давлати моделининг камбағаллик билан курашиш 
имкониятлари аввалига 1990 йилларнинг бошларида, яна бир бора 
2008 йилдан кейин қийин синовлардан ўтди. Иқтисодий тушкунлик 
ишсизлик даражасининг назоратсиз ўсишига ва фин аҳолисининг 
катта қисмининг, даромадлари яшаш даражасидан тушиб кетганлиги 
сабабли ижтимоий ҳимояга мурожаат қилишига олиб келди. 
Ишсизлик нафақаси ва асосий таъминот нафақасини олувчилар сони 
мунтазам ортиб борди. Имтиёзлар қайси бир маънода камайтирилган 
эди, лекин тизимнинг асосий табиати ўзгармай қолди. Камбағаллик 
билан курашда Финляндия аввалгидек умумий ижтимоий ҳимоя 
тамойилига таянади.
Фин умумий фаровонлик давлати қашшоқликнинг ўсишига 
қарши тура олди. Қийин ҳаётий аҳволларда ёрдам беришдаги фин 
ижтимоий кўмаклашиш тизими, бошқа мамлакатлар билан 
таққослаганда яхши ўринда турмоқда. 1990 йиллардаги иқтисодий 
тушкунликдан кейин, бепул озиқ-овқат тўпламлари олиш учун 
навбатлар одатий ҳаётнинг бир қисми бўлиб қолди. Халқаро 
иқтисодий инқироз туфайли ушбу навбатлар яна кўпайди. Ушбу 
навбатлар ижтимоий ҳимоя тизимидаги бўшлиқлар, лекин айни 
вақтда 
учинчи 
секторнинг 
қашшоқлик 
муаммоси 
билан 
курашишдаги фаоллиги тўғрисида баён қилади.
Финляндияда қашшоқлик билан курашиш учун, иқтисодий 
тушкунлик йилларидаги қийинчиликларга ҳам дош бера олган кучли 
қонунчилик асоси ташкил қилинган. 1990 йилларда, инсоннинг 
асосий эркинликларининг конституциявий ислоҳотларидан кейин, 


245 
Финляндия Конституциясининг 19 параграфида бундай дейилган 
эди: «Инсонга муносиб ҳаёт кечириш учун етарли маблағ топишга 
муваффақ бўлолмаганларнинг барчаси, мажбурий ижтимоий 
таъминот ва ғамхўрлик олиш ҳуқуқига эга». Асосий таъминот 
нафақалари Финляндиядаги жуда кучли инсон ҳуқуқига айланди.
Асосий таъминот нафақаларини тайинлаш бўйича маҳаллий 
даражада қарор қабул қилиш ваколатлари, 1980 йилларда нафақа 
учун мезонларнинг яхлитлаштирилганидан кейин қисқартирилди. 
Асосий таъминот нафақаларини тайинлаш ва тўлаб бериш 
ваколатлари, навбатдаги ислоҳот натижасида 2017 йилнинг 
бошларида Ижтимоий ёрдам ва нафақалар Бошқармасига (Kela) 
ўтказилди.
Фин умумий фаровонлик давлати асосий таъминот нафақаси 
туфайли, муносиб ҳаёт кечириш учун деярли истисноларсиз 
шароитлар яратиб бериш имкониятига эга. Финляндияда ҳатто 
ўртача камбағаллик даражаси ҳам ЕИ мамлакатларидаги ўртача 
кўрсаткичлардан пастроқдир.
Шунга қарамай, мамлакатнинг барча фуқаролари учун тенг 
имкониятлар яратиш Фин умумий фаровонлик давлатининг 
вазифаси бўлиб қолмоқда. Асосий таъминот нафақаси тўлаш 
даврининг узайтирилгани сингари, ишсиз юриш даври ҳам 
узайтирилди. Ёшлар учун, айниқса таълим олмаганлар учун иш 
топиш мушкулдир.
Финляндияда асосий таъминот нафақасини тўлаш бўйича 2017 
йилда бошланган тажриба, камбағаллик билан курашдаги янги 
инновация бўлди. Тажрибанинг мақсади ғарб мамлакатларини 
ташвишга солаётган қашшоқликнинг сабабларига етиб бориш, яъни 
сурункали равишда ишсиз бўлган ва меҳнат бозоридан ажралиб 
қолган одамларнинг, меҳнат ҳаётига қандай кириб бориши ва 
яшашлари 
учун қисман бўлса ҳам даромад топишлари 
мумкинлигини аниқлашдан иборатдир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish