Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Эро Акаан-Пенттиля,
Парламент депутати, 1999-2011 йилларда парламентдаги 
скандинавчасига юриш клубининг президенти 


302 
101. 
ИДИШ-ТОВОҚЛАРНИ ҚУРИТИШ ШКАФИ 
Иш унумдорлигини ошириш институтининг 1940 йилдаги 
ихтироси, фин ошхонасини янада рационал қилиб қўйди. Бошланғич 
ҳолат оддий эмас эди: шаҳар хонадонларидаги ошхона ва уй 
хизматчисининг хонаси хонадоннинг ҳовли томонидаги қоронғу 
қисмида жойлашган ва ошхонадан емакхонагача бўлган йўл кўпинча 
узун ва эгри эди. Қишлоқ ҳудудларида таомни тайёрлаш бир хонада 
амалга оширилар эди. Ўша хонада ҳам ухлашар, ҳам бошқа уй 
юмушларини бажаришар эди. Одатда ушбу хона кенг, лекин ундан 
фойдаланиш унумдор эмас эди. Анжомларни сақлаш учун махсус 
жой бўлмаганлиги сабабли, улар кулбанинг ҳамма бурчакларида 
ётар эди. Идиш-товоқ тоғорада ювилар, 1920 йиллардан бошлаб эса 
рух билан қопланган махсус столда ювилар эди
Рационал қарорлар уй юмушларини бажариш давомида 
сарфланадиган вақт ва ушбу ишларнинг қийинчилиги бўйича 
тадқиқотларга асосланган эди. Уй юмушларининг тахминан ярим 
қисми овқат тайёрлаш билан боғлиқ эди. Тик туриш, бирон нарса 
олиш учун чўзилиш, эгилиш ва бирон нарсани ташиш – буларнинг 
барчаси чарчатар ва кўп вақт олар эди. Майю Гебхард аёлнинг умри 
давомида тахминан 29 минг соат ёки 10 йил мобайнида кунига 8 
соатдан дам олиш кунларисиз идиш-товоқ ювишини ҳисоблаб 
чиқди.
Ошхонани қайта жиҳозлаш ҳисобига ушбу муддатни тахминан 3 
соатга камайтиришга муваффақ бўлинди.
Қишлоқ ҳудудларида сув тизимларини ўтказиш ошхонадаги 
меҳнатни камайтириш учун биринчи шарт эди. Иссиқ сувни ўтказиш 
ҳам муҳим эди. Идиш ювиш машиналари ҳали Америка 
янгиликларида эндигина танилаётган вақтларда, Майю Гебхард 
идиш-товоқ ювишни енгиллаштирадиган учта йўналишни белгилаб 
қўйди. Биринчиси – идиш-товоқларни тежаш. Шўрва солинадиган 
чиройли ликопчалардан иккинчи таомларни солиш учун ҳам 
фойдаланиш мумкин. иккинчиси – идиш-товоқ ювиш жараёнини энг 
унумли даражада ташкиллаштириш: ишлатилган идиш-товоқ учун 
жой, иссиқ сув билан ювиш чаноғи ва чайиш чаноғи ўнг томондан 
чап томонга қараб жойлашади. Учинчиси – идиш-товоқни қуритиш 
босқичидаги тежаш.


303 
Меҳнат унумдорлигини ошириш институтининг тадқиқотларига 
биноан, қуритиш шкафининг энг мақбул ҳолда жойлашиши бир 
кунда ярим соатдан икки соатгача бўлган вақтни тежашга имкон 
берди. Шу билан бирга, идиш-товоқ сочиқлари ҳам тежаб қолинади. 
Ошхона столи ҳам бошқа мақсадлар учун бўшатилган бўлар эди. 
Ошхона деворларидан идиш-товоқ қуритишда фойдаланиш фикри 
шундай пайдо бўлди. Токчалар ювилган идишларга чанг тушмаслиги 
учун деворлар билан ёпиб қўйилди. Қуритиш шкафи шундай пайдо 
бўлди.
Илк қуритиш шкафлари ёғочдан ясалган қуритиш жойларига эга 
эди. Ошхоналарнинг кўпчилигида қуритиш шкафи ягона мебел 
жиҳози эди. Меҳнат унумдорлигини ошириш институтининг уй-
рўзғор бўлимида, 1940 йилларда уй мебелларини лойиҳалаштириш 
ишлари билан шуғулланишар эди. Мебел чизмаларини айнан ўша 
жойдан олиш мумкин эди. Қуритиш шкафлари Меҳнат 
унумдорлигини ошириш институтининг устахонасида сотиш учун 
ясалар эди.
Ошхона мебелининг саноат даражасида ишлаб чиқарилиши 1948 
йилдан бошланди. «Энсо-Гутцайт Торнатори» заводлари биринчи 
бўлиб Меҳнат унумдорлигини ошириш институтининг тадқиқот 
натижалари ва рационал таклифлари асосида тайёрланган «Энсо» 
мебелларини оммавий равишда чиқаришни бошлашди. Ушбу мебел 
жихози қошиқ, вилка ва пичоқлар учун ёғоч бўлимлар ва қозон 
қопқоқларини илиш учун шкафнинг эшигига ўрнатилган махсус 
тутқичлар каби қулай мосламаларга эга эди.
Одамлар анча вақтлардан бери идиш ювиш машиналаридан 
фойдаланишаётган бўлса ҳам, қуритиш шкафи ҳанузгача кенг 
тарқалгандир. Қуритиш шкафларида кастрюллар, озиқ-овқат 
маҳсулотларини музлатиш учун пластмасса идишлар, вазалар, 
ёғочдан ва кумушдан ясалган буюмлар қуритилади. Ўтган асрнинг 
тўқсонинчи йилларининг бошларида, Меҳнат унумдорлигини 
ошириш институти қуритиш шкафларини янги тадқиқотлар 
натижалари бўйича ўзгартирди. Идишларни қуритиш панжарасининг 
катакларини майда буюмлар тушиб кетмаслиги учун кичикроқ 
қилишди. Идиш ювиш воситаларини алоҳида ажратиб қўйишди, 
болалар сўрғичи ва идишлари каби енгил пластмасса буюмлари учун 
шкафнинг эшигида махсус жой ажратилди; булардан ташқари, 


304 
шишалар учун махсус сават ўрнатилди. Қуритиш шкафининг пастки 
бўлимларида катта, оғир нарсалар туради, ликопчалар устки 
токчаларда қуритилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish