307
тизимлари мавжуд бўлган жойларда яшамоқда, дунёдаги оқава сув
ва чиқиндиларнинг атиги 50 фоизи
тозалаш иншоотларига келиб
тушмоқда. Сайёрадаги аҳолининг учдан бир қисми ўз ҳаётида бирон
маротаба ҳам ҳожатхонага кирмаган.
Ривожланаётган
мамлакатларда
соғликни
сақлаш
учун
ажратиладиган, шусиз ҳам жуда кичик бўлган бюджетнинг ярми
диарея ва шахсий гигиена қоидаларини сақламаслик оқибатида
келиб чиқувчи бошқа касалликларни даволаш учун сарфланади.
Истеъмол қилиш учун ифлос сувдан фойдаланиш одамларни
заифлаштиради ва болалар, ОИВ-инфекция билан касалланганлар ва
кексаларни нобуд қилади. Бу кунига 5000-6000 болани ўлдирадиган
оммавий қотилдир.
«Қуруқ ҳожатхона» жамияти ўз фаолияти орқали
Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти томонидан қўйилган барқарор ривожланиш
мақсадларига эришишга кўмаклашади. Олтинчи рақамдаги барқарор
ривожланишнинг мақсади, ҳамма учун сув манбалари ва
санитариянинг мавжудлиги ва
рационал фойдаланилишини
таъминлашдан
иборатдир.
Ҳожатхонадан
фойдаланмайдиган
одамлар сонини икки ҳисса камайтириш зарур. Профессионал
даражада қайта ишланган қуруқ санитария, таркибида юқумли
касалликларни келтириб чиқарувчи
патоген бактериялар мавжуд
бўлган ахлатларнинг тарқалишига йўл қўймайди. Ахлатлардан ерни
бойинтиришда фойдаланилади. Агарда табиатда жуда кам миқдорда
учрайдиган, ўсиш минерали бўлмиш фосфор модда алмашинувига
қайтадиган бўлса, у ҳолда очлик муаммоси қисман ҳал этилади.
Қолоқ мамлакат ва ҳудудларнинг хўжалик,
ижтимоий ва экологик
нуқтаи назардан барқарор ривожланиши касалликлар, очлик ва
қашшоқлик енгилган вақтларда амалга ошиши мумкин.
Буларнинг
барчаси учун тоза сув ва ичимлик сувлари заҳирасининг ҳимояси
зарур. Ҳожатхона ҳам тенг ҳуқуқлилик масаласидир. Ҳар ким
ҳожатхонадан хавфсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳожатхоналарни
тозалайдиган ишчилар ҳам эътирофга лойиқлар.
2015 йилда жамият Тампере шаҳрида бешинчи марта халқаро
конференцияни ўтказди. Дунёнинг турли жойларидан келган
мутахассислар учрашишади, билим ва тажрибаларни алмашишади ва
янги ғояларни киритишади. Конференция мақолалари китоб
ҳолатида чоп этилади ҳамда дискга ёзилади. Конференция ўқув
308
маркази ҳам ҳисобланади, чунки бундай соҳадаги
таълим
муассасалари сони кам, ўқув материаллари эса умуман йўқ.
Барча маълумотларни бир ўртага тўплаш керак. Тадқиқот ва
тажрибалар ўтказишни давом этиш, янги техника ва ускуналарни
яратиш лозим. Конференция доирасида
мунтазам равишда ташкил
қилинадиган оқава тизимлари жиҳозларининг «Қуруқ ҳожатхона»
(Dry Toilet) номли кўргазмаси ишлаб чиқарувчиларни жалб қилади
ва конференциядаги маъруза ва баёнот маълумотлари тўғридан-
тўғри уларга ҳам етиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: