Фавқулодда вазиятларда бириичи ёрдам кўрсатиш қоидалари



Download 100 Kb.
bet2/10
Sana30.03.2022
Hajmi100 Kb.
#518205
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ

II. АСОСИЙ ҚИСМ – 60 дақиқа.
1-Ўқув саволи: Фавқулодда вазиятларда бириичи ёрдам кўрсатиш қоидалари – 30 дақиқа.
Фавқулодда вазиятлар шароитида қуйидаги тўрт қоидага амал қилинг ва уларни келтирилган тартибда, маъум кетма-кетликда бажаринг;
1. Вазиятни баҳоланг.
2. Жабрланувчини бирламчи кўздан кечиринг, жабрланувчининг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолатларни аниқланг ва зудлик билан ушбу ҳолатларни бартараф этишга киришинг.
3. Тез ёрдам ёки қўшимча ёрдам чақиринг.
4. Жабрланувчини иккиламчи кўздан кечиринг ва ёрдам кўрсатишни давом эттиринг.
Биринчи қоида: вазиятни баҳолаш.
Фавқулодда вазият жойида шу жой сизга ва атрофдагиларга хавф солиш солмаслигини текширинг. Бу нарсани қуйидаги тартибда амалга оширинг:
1. Фавқулодда вазият жойи хавф туғдирмаслигига ишонч ҳосил қилинг?
Фавқулодда вазият жойини яхшилаб кўздан кечиринг. Бу ердаги хавф туғдирувчи ҳар бир нарсага эътибор беринг, булар қуйидагилар бўлиши мумкин: юқори ёки паст ҳарорат, электр токи, механик таъсир (турли хил жисмлар тушиб кетиши), кимёвий таъсир (кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг тўкилиши), биологик таъсир (ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчилари), радиация таъсири ва руҳий таъсир. Ёдингизда тутинг хавф туғдирувчи ҳамма нарсалар ҳам кўзга кўринавермайди.
Фавқулодда вазият жойида сизга нисбатан ҳеч бир ҳавф йўқлигига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг жабрланувчининг яқинига боринг. Агар бирор хавфни аниқласангиз ва уни ўз кучингиз билан бартараф эта олмасангиз зудлик билан тез ёрдам ва бошқа тегишли хизмат вакилларини яъни мутахассисларни чақиринг.
Агар бирор ҳавф сезсангиз жабрланувчининг ёнига борманг, бошқаларнинг ҳам бу жойга боришинга йўл қўйманг. Ўзингизни ҳам бошқаларни ҳам хавф остида қолдирманг. Бир жабрланувчига иккинчи бир одамни шерик қилиб, жабрланувчилар сонини кўпайтирманг. Хавф даражаси юқори бўлган жойларда ишлар фақатгина мутахассислар томонидан олиб борилиши лозимлини эсдан чиқарманг.
2. Қандай ҳодиса рўй берганини аниқланг.
Фавқулодда вазият ҳудудида нима содир бўлганини аниқланг. Бу ердаги ҳар бир майда чуйда, икир-чикирлар ва ҳолатларга эътибор беринг. Қулаб тушган бино, тўкилган суюқликлар, чиқаётган буғ, тутунлар ва бошқалар жабрланувчидаги жароҳат тури ҳақида тасаввур пайдо қилади. Ҳушсиз одамнинг жароҳати ҳақидаги маълумот унинг ўзидан эмас содир бўлган ҳодисани таҳлил қилиш йўли билан олинишини унутманг.
3. Жабрланганлар сонини аниқланг.
Фавқулодда вазият жойида жабрланганларнинг сонини аниқлашга ҳаракат қилинг. Кўп ҳолларда фавқулодда вазият жойида жароҳат олган жабрланувчилар судралиб ёки эмаклаб бир четга ўтиб оладилар ва шу жойда ҳушдан кетадилар. Бундай ҳолларда кўз тушган жабрланувчиларга ёрдам кўрсатилиб бу жойдан олиб кетилгани ҳолда четга судралиб чиққан жабрланувчилар қолиб кетади. Шунинг учун фавқулодда вазият жойида жабрланувчилар сонини аниқлаш, фавқулодда вазият содир бўлган жойнинг атрофини кўздан кечириш муҳим ўрин тутади. Ҳар доим жароҳат олиб инграниб ётган одам сизни ўзига жалб қилгани ҳолда ҳушсиз одам сизни ёрдамга чақира олмаслигини ёдда тутинг.
4. Атрофингиздаги одамлар сизга ёрдам бера олишлари ёки бера олмасликларини аниқланг.
Фавқулодда вазият жойидаги одамлар жабрланувчи ҳақида етарли маълумот бера олишлари ва биринчи ёрдам ёрдам кўрсатишда кўмаклашишлари мумкин. Шунинг учун биринчи ёрдам кўрсатишда, жабрланувчини кўтаришда, транспрот воситасига жойлаштиришда уларнинг ёрдамидан фойдаланинг. Бироқ атрофингизда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича бирор бир малакага эга бўлмаган кишилар ҳам бўлиши мумкинлигини эътибордан четда қолдирманг. Малакасиз кишилар ёки фавқулодда вазият шароитида саросимага тушиб қолувчилар ёрдам кўрсатаман деб нотўғри ҳаракат қилиб қўйишлари натижада жабрланувчига қўшимча шикаст етказишлари, масалан, қовурғаси, умуртқаси ёки бошқа бирор бир жойи синган жабрланувчини ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмасдан, мулоҳаза қилиб кўрмасдан даст кўтариб олиши ва жароҳатини яна ҳам оғирлаштириши мумкин. Сиз улардан атрофни ёрдами тегмайдиган бекорчи-қизиқувчилардан тозалашда фойдаланинг. Агар атрофингизда ҳеч ким бўлмаса баланд овозда ёрдам чақириб кўринг. Атрофингиздагилар сизга ва жабрланувчиларга ёрдам бериш ўрнига қўшимча шикаст етказиб қўйишлари мумкинлигини унутманг.
Жабрланувчининг ёнига келгач қуйидаги тартиб қоидага амал қилинг:
1. Жабрланувчини тинчлантиришга ҳаракат қилинг.
2. Ўзингизни жабрланувчига таништиринг.
3. Ёрдам бера олишингизга уни ишонтиринг.
4. Унга нима қилишингизни тушунтиринг.
Бу тадбирларни амалга ошириш жабрланувчининг руҳини кўтаради. Сизга нисбатан ишонч пайдо қилади. Баъзи ҳолларда жабрланувчи сизнинг ёрдам беришингизни хоҳламаслиги мумкин, масалан, жинси бошқа жабрланувчи. Бундай ҳолларда унинг розилигини олишга ҳаракат қилинг. Ёдингизда тутинг ёрдам кўрсатиш жараёнида ҳар доим унинг рўпарасида бўлинг. Хотиржам ишонч билан сўзланг.



Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish