Қўл ёки оёққа боғлам қўганингизда боғлам қаттиқ ёки бўш қўйилганлигини аниқлаш учун бармоқларни очиқ қолиринг!
Агар қўл ёки оёқ бармоқлари совий бошласа, увиша бошласа ёки уларнинг ранги ўзгарса, боғламни бироз бўшаштиринг.
Шок ҳолатига қарши чоралар кўринг: жабрланувчининг оёғини кўтаринг ва уни иссиқда сақланг.
ДИҚҚАТ! Агар бош шикастланганлигига шубҳа бўлса, оёқни кўтарманг.
Жабрланувчига сув ичриш ва зудлик билан тиббиёт муассасасига элтиб қўйиш зарур.
Ундаги ҳаёт нишоналарини кузатиб туринг.
Ёдингизда бўлсин, эластик бинтлардан нотўғри фойдаланилса, қўл-оёқларга қон келишини тўхтатиб қўйиши мумкин!
Йирик артериядан қон кетишида жароҳатланган жойдан юқорироқда бармоқ билан артерияни босиб, жароҳатланган қисмга қон келишини дарҳол тўхтатиш лозим. Бироқ бу чора вақтинчадир. Артерия бомиб турувчи боғлама тайёрлангунча ва қўйилгунча бармоқ билан босиб турилади.
Жгут (боғлам) қўйиш
Жгут (боғлам) дан сўнгги чора сифатида фойдаланинг. Боғламдан фойдаланишнинг энг яхши мисоли кўл ёки оёқ бутунлай узилганда ишлатишдир. Қўйилган боғлам кўл-оёққа қон оқишни тўла тўхтатади ва боғламни узоқ вақт қолдирилса, у ҳолда тўқима ҳалоқ бўлиши мумкин. Агар қўл остида боғлам ( жгут) бўлмаса, унинг ўрнига рўмол, дастрўмол, бўйинбгоғдан фойдаланиш мумкин. Бунда асосий қоидаларга амал қилиш лозим:
- Боғлам жароҳатланган соҳадан тахминан 5 см юқори қўйилиши керак.
- Тери ва нервларга шикаст етказмаслик учун, боғлам остига дока қатлами қўйилади.
- Боғламни бир марта боғланг, унинг устига бирор узун буюмни жойлаштиринг, уни яна бир марта боғлаб маҳкамланг ва қон тўхтамагунча бураб айлантиринг.Буюмни икки марта тугиб боғлаб, кайиринг.
- Албатта боғлам қўйилган аниқ вақтни кўрсатиб, ёзиб қўйинг.
- Боғламни ҳеч ҳам бўшатманг, боғламни кўрпа ёки кийим билан ёпманг.
- Шокка қарши чораларни кўринг.
- Жароҳатланганни тинчлантиринг.
- Унинг ҳаёт белгиларини кузатиб боринг.
- Жароҳатланганни зудлик билан тиббий муассасага элтиб қўйинг.
- Муолажалар тугаши заҳотиёқ қўлларингизни ювинг.
- Қон кетиши тўхтатилган бўлса ҳам жабрланувчи малакали ёрдам олиши учун шифокорга мурожаат қилиши керак.
ШОК ҲОЛАТИ
Барча шикастланган одамлар, кўп ёки кам қон йўқотганларидан қатъий назар, шок ҳолатига иушиб қолишлари мумкин. Тезкорлик билан шокнинг ривожланишига қарши чора-тадбирлар кўриш лозим.
Касаллик белгилари ва аломатлари
Ранглар, совуқ ва нам тери,
Ҳолсизлик,
Нотинчлик,
Оғиз қуриши, чанқоқлик,
Кучсиз тезлашган пульс,
Нафас олишнинг тезлашиши,
Эс-ҳушнинг ноаниқлиги,
Беҳуш ҳолат.
Биринчи ёрдам
Шикастланган одамни иситишга ҳаракат қилинг.
Шикастланган одамни чалқанча ётқизиб, оёқларини тана сатҳига нисбатан 30 см юқорига кўтаринг (агар бош, бўйин ёки умуртқа поғонасида жароҳатлар бўлмаса).
Шикастланган одамни тинчлантиринг, шокнинг ривожланишига олиб келувчи бошқа жароҳат ёки касалликлар бўлса, ёрдам беринг.
Шикастланган одамга суюқлик ичирманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |