Барча синиқларда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:
1. Синган жойни ҳамда унга энг яқин бўлган (тепа ва пастдаги) камида иккита бўғиннинг ҳаракатсизлигини таъминлаш;
А) сон суяги синган бўлса камида учта бўғиннинг ҳаракатсизлигини таъминлаш;
Б) умуртқа поғонаси синган бўлса бутун умумртқа поғонасининг ҳаракатсизлигини таъминлаш.
2. Синган жойга совуқ нарса қўйиш;
3. Синган жойни бир оз кўтариб қўйиш (шиш ва қон кетишларнинг олдини олиш учун).
Очиқ синиқларда биринчи навбат қон тўхтатилиб кейин аъзонинг ҳаракатсизлиги таъминланади
III. ЯКУНИЙ ҚИСМ – 5 дақиқа.
Мавзуни мустақил равишда янада мустахкамлаш учун қуйидаги манбалардан фойдаланиш мумкин:
1. Келтирилган адабиётлар.
2. Интернет материаллари
Машғулот раҳбари
доцент А.Боймирзаев
Do'stlaringiz bilan baham: |