Фавқулодда вазиятларда бириичи ёрдам кўрсатиш қоидалари


Учинчи қоида: тез ёрдам ёки қўшимча ёрдам чақириш



Download 100 Kb.
bet5/10
Sana30.03.2022
Hajmi100 Kb.
#518205
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ

Учинчи қоида: тез ёрдам ёки қўшимча ёрдам чақириш.
Жабрланувчининг ҳаётига хавф солувчи омиллар бартараф этилганига ишончингиз комил бўлса, билингки бу жабрланувчи маълум муддат яшайди ва бизнинг кейинги мақсадимиз жабрланувчига иложи борича малакали ёрдам кўрсатиш бўлади. Шунинг учун бизнинг кейинги вазифамиз зудлик тез ёрдамни, агар бунинг имкони бўлмаса ўзимиздан малакалироқ бирор кишини, бунинг ҳам имкони бўлмаса бизга ёрдам бера оладиган бирор кишини ёрдамга чақириш бўлади.


Тўртинчи қоида: Жабрланувчини иккиламчи кўздан кечириш ва ёрдам кўрсатишни давом эттириш.
Жабрланувчининг ҳаёти учун хавф туғдирувчи ҳеч нарса йўқлигига амин бўлганингиздан сўнг, тез ёрдам ёки бошқа бирор қўшимча ёрдам чақирганингиздан сўнг уни иккиламчи кўздан кечиришни бошланг. Иккиламчи кўздан кечиришдан мақсад биринчи ёрдам кўрсатишни тақозо этадиган бошқа ҳар хил муаммоларни ҳам аниқланиши мумкин. Агар бу муаммолар зудлик билан бартараф этилмаса улар жабрланувчининг оғирлашишига сабаб бўладиган бошқа жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Иккиламчи кўздан кечириш давомида узлуксиз равишда жабрланувчининг умумий аҳволини кузатиб бориш лозим бўлади. Чунки ҳар дақиқада унинг аҳволи оғирлашиб нафас олиши ёки юрак уриши тўхтаб қолиши мумкин.
2- Ўқув саволи. Ҳаёт учун муҳим органлар фаолиятини таъминлаш 30 дақиқа
Сизнинг харакатингиз:
Нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш.
Гапириш ёки бақириш қобилиятига эга бўлган ҳар бир одам хушини йўқотмаган ва унинг нафас йўллари очиқ бўлади. Агар шикастланган одам бехуш бўлса унинг нафас йўлларининг ўтказувчанлигига ишонч хосил қилиш зарур.
Нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш учун:
унинг бошини орқага эгинг ва энгагидан кўтаринг.
Агар сиз шикастланган одамнинг умуртқа поғонаси жароҳатланган деб таҳмин қилсангиз, у ҳолда бошни орқа томонга энгаштирмасдан пастки жағини олдинга силжитиш усулини қўлланг.
Нафас ўтказувчанлигининг ҳамда нафас олишнинг бузилиши
Инсон учун энг хавфли ҳолат бу нафаснинг тўхташи ҳисобланади. Шунинг учун ходиса жойида асосий эътиборни жабрланганларнинг нафас олиш-олмасликларига қаратиш.
Жабрланувчи зўрға нафас олаётган бўлса яъни нафас олиш бутунлай тўхтамаган бўлса қуйидаги тартибда ҳаракат қилинг:
1. Жабрланувчининг қулай ҳолатини таъминланг (ярим ўтирган ҳолат);
2. Жабрланувчига етарли миқдорда ҳаво келиб туришини таъминланг (атрофдаги одамларни четга суринг. Кўкрагини сиқиб турган кийимларни бўшатинг);
3. Ҳаво етишмаслик даражасини “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бера оладиган саволлар ёрдамида аниқланг;
4. Ҳаво етишмаслик сабабига қарши курашинг (касаллик сабабли бўлса тегишли дори беринг, заҳарланиш сабабли бўлса заҳарга қарши курашинг);
5. Жабрланувчини тинчлантиришга ҳаракат қилинг (ҳаяжон ҳаво етишмовчилигини кучайтиради);
6. Жабрланувчи учун мақбул ҳароратни таъминланг
Агар жабрланган умуман нафас ололмаса биринчи ёрдамни нафас йўлларига ўтиб кетиши ва тиқилиб қолиши мумкин булган ёт жисмлардан тозалашдан бошланади. Жабрланувчининг бошини бир оз ёнига эгиб, оғзини очамиз ва 2 бармоғимизни бирон бир мато (бинт, дока, румолча) билан ураб сув, қон, қайд қолдиқлари, лой, тош ва бошқа жисмлардан тозалаб ташланади. Нафас йўлари тозалангандан сўнг жабрланувчи нафас олиши ўзи тикланмаса, дархол сунъий нафас бериш усулини қўллаш керак. Сунъий нафас бериш “Оғиздан оғизга” ва “оғиздан бурунга” усулида амалга оширилади.
Агар беҳуш ётган жабрланувчининг нафас ола олмаслигига тилнинг томоққа осилиб тушиши сабаб бўлса, у ҳолда сиз бошни орқага эгиб иякни кўтариш билан нафас йўлининг очилишини таъминлашингиз мумкин.
Нафас йўлини шу тарзда очиб жабрланувчининг бурун тешикларини 2 бармоғингиз билан сиқинг, чуқур нафас олиб катта очилган оғзингиз билан унинг оғзини зич қилиб бекитиб, ўпкасига икки марта ҳаво пуфланг. Агар ҳаво ўпкага равон ўтса, жабрланувчининг нафас йўллари очиқ ҳисобланади.
Бунда ҳаво ўпкага тўлиқ ўтмаса, яъни кўкрак қафаси кўтарилмаса оғиз бўшлиғидан чуқурроқда ҳаво ўтишига тўсқинлик қилаётган қандайдир тўсиқ бор деб гумон қилинади.
Агарда жабрланувчининг боши орқа тарафга етарли даражада эгилмаган бўлса унинг нафас йўллари тўлиқ очилмайди. Натижада пуфлаш орқали жабрланувчига юборилган ҳавонинг бир қисми унинг ошқозонига ўтиб кетиши мумкин. Ҳавонинг ошқозонга ўтиб кетиши хавфли ҳисобланади, чунки у қусишга олиб келади. Қусиқ эса ўпкага ўтиб кетиши мумкин - аспирация. Бундай ҳолат сунъий нафас бериш қийинлашади ва унинг оқибати ҳам яхши бўлмайди.
Ҳаракатни тўхтатманг. Киши қанчалик кўп вақт кислородсиз бўлган бўлса, мускуллар шунчалик бўшашади, нафас йўлларининг очилиши енгиллашади.
Нафас олиш ва томир уришини тез ёрдам келгунча кузатинг.
Нафас йўлларининг очиқлигини таъминланг, жабрланувчи нафас олаётганлигига амин бўлинг ва томир уришини текширишда давом этинг.

Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish