Фармацевтик ташкилот ва муассасалар бошқарувининг ташкилий
тузилмалари
Фармацевтик ташкилот ва муассасаларни ташкил этишнинг умумий қоидалари. Ҳар қайси ташкилотни, катталигидан қатъий назар тизим кўринишида тасаввур қилиш мумкин., бунда хом ашё етказилиб берилади ва тайёр маҳсулот ёки ташкилотнинг фаолият натижаси чиқади.
қоида. Ташкилот қанча яхши ташкил этилган бўлса, шунча у яхши натижага эришади.
Ҳар қайси ташкилотни ташкил этиш асосида меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослашиш, шартномаар ва келишувар тизими ётади.
қоида. Ҳар қайси ташкилотнинг ташкил этиш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси ётади. Демак, маҳсулот ишлаб чиқариш биринчи ўринда, ташкилотни бошқариш структураси кейинги ўринда туради.
қоида. Ташкилотни маҳсулот ва истеъмолчига қараб структурасини ташкил этиш ижобий натижанинг ошишига кўмаклашади.
Бутун ташкилотдаги ишлар ходимлар томонидан бажарилади. Самарали ташкил этилган ташкилотларда ҳар қайси ходим ўзига юклатилган иш ва қайси иш учун у жавобгар эканлигини аниқ билиши керак. Аниқ иш учун жавобгарликнинг бўлмаслиги ёки бир иш учун бир неча ходимнинг масъуллиги ташкилотда тушунмовчиликни ва низони келтириб чиқаради.
қоида. Ташкилотдаги ҳар қайси бўлим ва ҳар бир ходим фақат ўзи жавобгар бўлган ишга эга бўлиши керак.
Энг асосийси, якуний натижа ҳамма учун фойдали бўлсин ва бошқалар томонидан сотиб олинсин. Агар ташкилот натижалари ташкилотдан ташқарида сотилса унда унинг баҳоси бозор қонунлари асосида аниқланади.
қоида. Ҳар қайси бажарилган ишга аниқ натижа мос келиши керак ва фақат угина бўлимнинг ёки муайян ходимнинг ташкилотдаги фойдалилигини аниқлаб беради.
қоида. Ижобий натижа, бир томондан, ташкилотни ташкил этиш самарадорлиги билан аниқланса, иккинчи томондан унда ишлаётган ишловчилар малакаси ва мотивацияси билан ифодаланади.
Бундан ташқари, умумий ҳолда самарали ташкилотларнинг 2 турини ажратиш мумкин:
Молиявий мустақиллик ва ваколатни тарқатишга асосланган ташкилот.
Қаттиқ бўйсунувчилик иерархияга эга маъмурий тизимга асосланган ташкилот.
Ташкилотни ташкил этиш принципини танлаш ташқи муҳит барқарорлиги ва ишлаб чиқариш жараёнининг ҳарактеридан боғлиқ, бундан ташқари замонавий менежмент ривожланишининг тенденциясини ҳам инобатга олиш керак.
Бошқарув ташкилий структураси. Бошқарув ташкилий структурасини тузишда асосий 3 гуруҳдаги омиллар таъсир этади:
ташқи муҳит таъсири;
бошқарув меҳнатининг ихтисослашуви;
марказлашган ва номарказлашган бошқарувнинг нисбати.
Структурани тузишга таъсир этувчи яна бир умумий омил марказлашган ва номарказлашган бошқарувнинг даражаси ҳисобланади, бу эса ишлаб чиқаришнинг тавсифи ва турига боғлиқ. Юқорида келтирилган қоидалар ва омиллар таъсирини инобатга олган ҳолда бошқарувнинг ташкилий структураларини лойиҳалаш мумкин. Уларнинг асосий турлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: чизиқли-функционал, чизиқли-штабли, чизиқли маҳсулотли, матрицали, лойихали, холдингли структуралар.
Чизиқли-функционал принцип асосида қурилган структура. Бу турдаги структура кенг тарқалган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан раҳбарликнинг бирдамлиги (чизиқли алоқа) ва чизиқли бўлимларга нисбатан функционал бўлимларнинг уларнинг омилкорликлари (функционал алоқа) билан ихтисослашуви билан ҳарактерланади. Бу ерда яккабошчилик принципи амал қилади ва бир пайтнинг ўзида бошқарув вазифалари функционал тақсимланади, бу эса вазифанинг самарали ва сифатли бажарилишига кўмаклашади.
Чизиқли-функционал структура катта бўлмаган ва ўрта ташкилотларга қўлланилади. Катта ташкилотларга ҳам қўл келади, фақатгина ташкилот барқарор ишлаб чиқариш тавсифга эга бўлиши керак.
Чизиқли-функционал структуранинг камчиликлари: - функционал хизмат миқдорининг тез ўсиши ва бошқарувнинг қийинлашуви, горизонтал алоқаларнинг ёмон назорат қилинишининг ўсиши, мақсадларнинг ўз моҳиятини йўқотиши, функционал хизматларга бошқариш функциясини бериш натижасида, бир-бирига қарама-қарши фармойишларнинг вужудга келиши ва яккаҳокимлик тамойилининг бузилиши, келишувлар ва йиғилишлар миқдорини ўсиши, янгиликларга мослашишнинг қийинлашуви ҳамда юқори даражадаги раҳбариятдан тезкор муаммоларни ҳал қилишда катта миқдордаги ишни талаб қилади.
Ишлаб чиқариш хизматлари
Ишлаб чиқариш хизматлари
расм. Чизиқли-функционал бошқарув структураси.
Амалиётда чизиқли-штабли структура ҳам мавжуд, бу функционал даражаларда штабли органлар ихтисослашувини ва чизиқли бўлимларда функционал алоқанинг йўқлигини аниқлайди.
Штабларнинг функциялари экспертиза қилишга ва бевосита раҳбар учун бошқарув қарорларини тайёрлашга олиб борилади.
Штабли ваколат Штабли ваколат
Ишлаб чиқариш хизматари Ишлаб чиқариш хизматлари
расм. Чизиқли штабли бошқарув структураси.
Чизиқли структура бошқарувда ихтисосликнинг йўқлиги билан ҳарактерланади ва амалиётда соф ҳолда кам қўлланилади.
Маҳсулотли структура. Ташкилот миқёсининг ошиши билан чизиқли- функционал структурада кўпгина камчиликлар вужудга келади ва энг асосийси меҳнат натижаси ва фойданинг бир қисмини тасарруф этиш ҳуқуқи орасидаги алоқа йўқолади. Бу эса ходимларни самарали мотивлаштиришга тўсқинлик қилади.
Бундаги муаммоларни бартараф этиш учун маҳсулотли принципга асосланган ташкилий структурани тузиш керак.
Маҳсулотли структуранинг асосий устунликлари: ташқи муҳитга тез мослашиш, маҳсулот ҳарид қиладиган истеъмолчилар эҳтиёжини юқори даражада қондириш, ходимларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш билан мослиги ва юқори даражадаги мотивация.
Камчиликлари: марказлашган функционал хизматлар ҳисобидан ходимлар сони ошади, умумий мақсадларга эришиш қийинлашади.
Алоҳида маҳсулот бўлимларига қўлланиладиган турли хилдаги молиявий мустақиллик кўринишлари мавжуд. Бу: банкдаги корхона ҳисоб рақами доирасида субсчётнинг ажратилиши; банкдаги маҳсус корреспонденция счётининг ажратилиши; мустақил юридик шахс сифатида ҳисоб рақамининг ажратилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |