Фармацевтика тизимини бошкаришда бошкарув асослари ва тамойиллари



Download 128,59 Kb.
bet13/14
Sana04.03.2022
Hajmi128,59 Kb.
#482197
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-2,4 mavzu

Раҳбарлик услуби – бошқарувда бўйсунувчиларга нисбатан мақсадларга эришишда таъсир ўтказиш учун раҳбарнинг ҳатти-ҳаракати ва ўзини тутиш одатларидир. Анъанавий туркумлашда услуб автократик ва либерал бўлиши мумкин ёки ишга қаратилган услуб ва ходимга қаратилган услуб деб қаралади. Бошқарув амалиётида раҳбарлик услубининг 3 тури кўрсатилади:

  1. Жавобгарликни ўзатиш орқали раҳбарлик

  2. Демократик услуб

  3. Авторитар услуб

Услубларнинг ҳар бири ўзининг ҳусусиятларига эга ва уларнинг самарали қўлланилиши аниқ шароитларга боғлиқ. Услубни танлашда уларнинг афзалликлари ва камчиликларини тўғри кўрсатиш зарур.


Демократик раҳбарлик услуби. Устунликлари: жамоада яхши рухий муҳит ва ходимларнинг фикрларини яхши қабул қилиш.
Камчиликлари: қаттиққўл раҳбарликка нисбатан самарадорлиги кам, ҳар доим ҳам кўпчиликнинг қарори, бир раҳбарнинг қароридан яхши эмас, жавобгарликнинг ўрнатилиши бир тарафлама эмас, тизим ходимларининг шахсиятига нисбатан юқори талаблар қўяди.
Демократик раҳбарнинг ходимлар ҳақида тасаввурлари автократик раҳбар тасаввурларидан фарқ қилади. Мак Грегор буни «Y» назарияси деб атаган:

  1. Меҳнат – табиий жараёндир. Агар шароит қониқарли бўлса, ходимлар нафақат маъсулиятни ўз бўйинларига оладилар, балки ўзлари у томон интиладилар.

  2. Агар ходимлар ташкилот мақсадларига қаратилган бўлсалар, улар ўзларини бошқариб, ўзларини назорат қиладилар.

  3. Мақсадларга эришиш учун йўналтириш рағбатлантириш функцияси ҳисобланади.

  4. Муаммони ижобий хал қилиш қобилияти тез-тез учрайди, бироқ ўртача ходимнинг интулектуал потенциали қисман ишлатилади.

Демократик услуб юритилаётган ташкилотда ваколатларнинг юқори даражада номарказлаштирилиши билан изоҳланади.
Авторитар раҳбарлик услуби. Устунликлари: раҳбарлик жиддий ташкил этилган, жавобгарлик бир тарафлама ўрнатилган, бу услубда кучли раҳбар шахслар ўзларини намоён этишлари мумкин.
Камчиликлари: тизим рационал эмас, раҳбарда ишлар ҳаддан ортиқ малакали ходимлар ҳам қарорлар қабул қилишда ўз билимларини қўллайдилар.
Автократик лидер бошқарувда авторитар бўлади. Дуглас Мак Грегор автократик раҳбарнинг ходимларга нисбатан муносабатини «Х» назарияси деб атади:

  1. Ходимлар ишлашни ёқтирмайдилар, имкони бўлди дегунча ишдан қочишга ҳаракат қиладилар.

  2. Ходимларда ҳалоллик йўқ, улар маъсулиятдан қочишга ҳаракат қилиб, устларидан бошқаришларини истайдилар.

  3. Ходимлар кўпроқ ҳимояланганликни исташади.

  4. Ходимларни ишлатиш учун мажбурлаш, назорат ва жазолаш билан қўрқитиш зарур.

Автократ ўзининг ходимларига қарор қабул қилиш эркинлигини бермайди. Раҳбарлик услубларини таснифлаш учун автократик ва демократик хусусиятларини таққослаш керак. «Х» ва «Y» назарияларига асосан юқори ва паст унумдорлиги бўлган гуруҳларнинг раҳбарлари ишга қаратилганлиги («Х»
назарияси) ва одамга қаратилганлиги («У» назарияси) бўйича таснифланган.
Лайкерт лидерлик услубининг тўртта асосий тизимини таклиф этган: эксплуататор-авторитар, адолатли-авторитар, консультатив-демократик ва иштирокка асосланган.
Лидерлик раҳбарлик услуби – мақсадларга эришишда индивидумлар ва одамлар гуруҳига ишлаш ҳиссини уйғотиш учун таъсир қилиш қобилиятидир. Лидерлик назарияси лидерликнинг қайси ҳарактеристикалари кўпроқ самарали ва нима учун шундайлигини айтиб беришга ҳаракат қилади. Бихевиорист олимлар самарали лидерликнинг асосий омилларини аниқлашда 3 та ёндашувни қўллайдилар: шахсий фазилатлар нуқтаи-назаридан ёндашув; ҳатти-ҳаракат ёндашуви ва вазиятли ёндошув.
Шахсий фазилатлар нуқтаи-назаридан ёндошув. Лидернинг шахсий назариясига шунингдек, буюк инсонлар назариясига асосан, энг яхши раҳбарлар ҳамма учун умумий бўлган шахсий фазилатларнинг тўпламига эга бўлади. Агар ушбу фазилатларни эълон қилиш имконияти бўлганда, одамлар уларни ўзларида тарбия қилишни ўрганиб, самарали раҳбарлар бўлишни ўрганишган бўлар эдилар. Ўрганилган хусусиятларнинг баъзилари қуйидагилар: интеллект (заковат) ва билим даражаси, таассурот қолдирадиган ташқи кўриниш, халоллик, соғлом фикр, ижтимоий ва иқтисодий маълумот, ташаббускорлик ва ўта юқори ишонувчанлик даражаси.
Хатти-ҳаракат ёндошуви. Ҳатти-ҳаракат ёндошувига кўра, самарадорлик раҳбарнинг шахсий фазилатлари билан эмас, балки ўзига бўйсунган ходимлар билан ўзини тутиш орқали белгиланади.
Бошқариш ва тадбиркорликдаги муваффақият. Ғарб мутахассислари баҳолашича, корхонанинг 90 % муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги бошқариш самарадорлигига боғлиқдир.
Тадбиркорликда 3 та шахслар гуруҳи асосий ўрин эгаллайди:

  1. Корхонанинг эгаси бўлган мулкдор;

  2. Ишларнинг самарали олиб борилишига жавоб берувчи мулкдор томонидан ёлланган менежер ёки менежерлар гуруҳи.

  3. Ишлаб чиқариш функцияларини бажарувчи менежер томонидан ёлланган персонал.

Бу гуруҳлар ўртасида аниқ чегараланиш йўқ. Менежер бошқарувчи ва корхона эгаси ҳам бўлиши мумкин.


Download 128,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish