Фармацевтика тизимини бошкаришда бошкарув асослари ва тамойиллари


Фармацевтик ташкилот ва муассасалар ички ҳамда ташқи муҳити



Download 128,59 Kb.
bet8/14
Sana04.03.2022
Hajmi128,59 Kb.
#482197
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
1-2,4 mavzu

Фармацевтик ташкилот ва муассасалар ички ҳамда ташқи муҳити


Ишчи муҳит – бу бошқариш жараёни ёрдамида ташкилотнинг эҳтиёжларига мослашган ҳамма ички ўзгарувчиларнинг тўплами. Муҳитнинг икки аспекти: гуруҳ ва бошқариш сардорлиги ишловчи хатти-ҳаракати ҳарактерига катта таъсир кўрсатади.
Фармацевтик ташкилот ва муассаса ички муҳитини ички ўзгарувчилар аниқлайди. Ички ўзгарувчилар – бу ташкилот ва муассасалар ичида бўладиган вазиятли омиллар ҳамда бошқариш қарорлари натижаларидир. Одатда ички ўзгарувчи – бу раҳбарият ўз фаолиятида эришиши керак бўлган бир ҳолат ёки тадбирдир.
Фармацевтик ташкилот ва муассасанинг асосий ўзгарувчилари бу мақсадлар, структура, вазифа, технология ва ходимлар.

Барча ички ўзгарувчилар ўзаро боғлиқ бўлади (1-расм.).
1-расм. Ички ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Бу омиллар бошқариш амалиётида бир-биридан ажратилган холда алоҳида кўрилмайди. Бир ички ўзгарувчининг ўзгариши бошқаларига ҳам таъсир кўрсатади. Бошқа ўзгарувчиларнинг ўзгаришлари эса тўлқинсимон равишда қайтиб, аввалги ўзгаришлардан ҳам юқори даражада таъсир кўрсатиши мумкин.
Мақсадлар. Фармацевтик ташкилот ва муассасалар мақсадларга эришишда ходимларни биргаликда ишни бажаришга имкон берадиган восита сифатида қараш мумкин. Мақсад – бу гуруҳ бирга ишлаб, эришишга интиладиган аниқ охирги ҳолат ёки кўзда тутилган натижа ҳисобланади.
Фармацевтик ташкилот ва муассасаларда мақсадлар турлича бўлиши мумкин, айниқса бу турли турдаги ташкилотларга таалуқли. Бизнес билан шуғулланадиган ташкилотлар ўз фаолиятини, асосан, ҳаражатлар ва олинадиган фойда чегараларида маълум товарларни яратишга қаратишади. Бу вазифа уларнинг рентабелликни ва унумдорликни ошириш мақсадларида акс этади.
Тузилма. Расмий ташкилотлар бир қанча бошқарув поғоналари ва бўлинмаларидан иборат. Бошқарувнинг функционал соҳаси термини бутун ташкилот учун бўлинма бажарадиган ишга тааллуқлидир, масалан, маркетинг, молия ва ҳ.к.
Ташкилот тузилмаси бошқарув поғоналари ва функционал соҳаларнинг мантиқан тузилган шакли бўлиб, унда ташкилот мақсадларига самарали эришиш таъминланади.
Ташкилот тузилмасига тааллуқли бўлган икки асосий концепция мавжуддир: ихтисосли меҳнат тақсимоти ҳамда назорат соҳаси.
Ихтисосли меҳнат тақсимоти – маълум ишни мутахассисга бириктириш, яъни бутун ташкилот нуқтаи-назаридан ишни ҳаммадан яхши бажаришга қодир ходимларга бириктириш. Бошқариш меҳнатини маркетинг, молия ва ишлаб чиқариш бўйича мутахассисларга тақсимлаш бунга мисол бўлади.
Барча ташкилотларда мутахассислик бўйича горизонтал меҳнат тақсимоти мавжуд (2-расм). Агар ташкилот етарли даражада йирик бўлса мутахассисларни одатда функционал соҳалар чегарасида гуруҳларга бўлишади. Функционал соҳаларни танлаш ташкилотнинг асосий структурасини аниқлаб беради ва унинг муваффақиятли фаолиятини таъминлайди. Юқоридан пастга, то ташкилотнинг энг қуйи босқичигача, одамлар ўртасида меҳнатни тақсимлаш услубларининг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги, кўп холларда, рақобатчиларига нисбатан ташкилот қанчалик унумли эканлигини аниқлаб беради. Вертикал меҳнат тақсимоти ҳам бу борада катта аҳамиятга эга.
Вертикал меҳнат тақсимоти, яъни мувофиқлаштириш бўйича ишни бевосита топшириқларни бажаришдан ажратилиши муваффақиятли жамоавий фаолият учун зарурдир (2-расм). Ташкилотда меҳнатни вертикал тақсимлаш бошқарув поғоналари иерархиясини кўрсатади. Бундай иерархиянинг асосий тавсифи расмий равишда ҳар бир поғонада шахсларнинг кимгадир бўйсунишидир. Бошқаришнинг юқори поғонасида турган шахс турли функционал соҳалардаги бир нечта ўрта поғона раҳбарларини бошқаради. Ўрта поғона раҳбарлари эса ўз навбатида бир нечта чизиқли раҳбарлар фаолиятини бошқариши мумкин. Иерархия бутун ташкилотни, то бошқарилмайдиган персонал даражасигача қамраб олади.

А корхона Б корхона





2-расм. Ташкилотнинг кўп поғонали ва текис структуралари.
Бир раҳбарга бўйсунган ходимлар сони назорат соҳасини кўрсатади. Назорат соҳаси – бу ташкилий структуранинг муҳим қисмидир. Агар бир раҳбарга кўп одамлар бўйсунадиган бўлса, текис бошқариш структурасини берадиган кенг назорат соҳаси тўғрисида гапиришимиз мумкин. Агар назорат соҳаси тор бўлса, яъни ҳар бир раҳбарга кам одам бўйсунса, унда кўп поғонали структура дейиш мумкин.
Иш горизонтал ва вертикал равишда аниқ бўлинганда мувофиқлаштириш жуда зарур бўлиб қолади. Агар раҳбарият расмий мувофиқлаштириш механизмини тузмаса, одамлар биргаликда меҳнат қила олмайди ва осонликча ташкилот манфаатлари қолиб, ўз манфаатлари устида иш олиб боришлари мумкин.
Вазифа – бу аввалдан белгиланган услубда ва муҳлатда бажарилиши керак бўлган иш ёки ишнинг бир қисми. Техник нуқтаи назардан, вазифа ходимга эмас, балки унинг лавозимига қаратилади. Раҳбариятнинг тузилма тўғрисидаги қарори асосида ҳар бир лавозим ташкилот мақсадларига эришишда зарур ҳисса қўшадиган бир қанча вазифаларни қамрайди (3- расм). Агар вазифа ўз вақтида ва белгиланган услубда бажарилса, ташкилот муваффақиятли фаолият кўрсатади.





3-расм. Лавозимлар, тузилма ва мақсадларнинг ўзаро боғлиқлиги.

Ташкилот вазифалари анъанавий тарзда уч категорияга бўлинади: ходимлар билан, буюмлар (машина, хом ашё) билан ҳамда ахборот билан ишлаш.


Технология – бу бирламчи материални (ҳох ходимлар, ахборот, моддий буюмлар бўлсин) мувофиқ маҳсулот ёки хизматга айлантириш жараён кетма- кетлиги. Технология ва вазифа ўзаро боғлиқ. Вазифани бажариш маълум технологияни қўллашни талаб этади (4- расм).



4-расм. Технологиялар, вазифалар, тузилма ва мақсадларнинг ўзаро
боғлиқлиги.

Download 128,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish