Фармацевтика тизимини бошкаришда бошкарув асослари ва тамойиллари



Download 128,59 Kb.
bet5/14
Sana04.03.2022
Hajmi128,59 Kb.
#482197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-2,4 mavzu

Бошқаришнинг асосий вазфалари. Бошқариш бозор хўжалик тизимининг ривожланиш қонунлари билан тартибга солинади ва ўзгарадиган бозор шароитларига фармацевтик муассаса ва корхонанинг ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятининг мослашишига қаратилган. Бошқаришга жараён сифатида ёндашиш уни бир тизим деб ҳисоблаш кераклигини билдиради. Унда корхона мақсадларига эришишга қаратилган иш, бир маротабалик ҳаракат эмас, балки бошқариш функцияларини шакллантирадиган ўзаро боғлиқ узлуксиз иш ҳаракатлар серияси каби қаралади. Булар – режалаштириш, ташкил қилиш, мотивация, раҳбарлик, мувофиқлаштириш, назорат, коммуникация, тадқиқот, баҳолаш, қарор қабул қилиш, ходимларни танлаш, вакиллик, келишувлар олиб бориш, шартномалар тузиш. Буларнинг ҳаммасини корхона раҳбари тўлиқ бажара билиши керак.
Бошқарув функциялари кўп сонли бўлишига қарамай, уларни асосий бир нечта гуруҳга тўплаш мумкин. Улар режалаштириш, ташкил этиш, мотивация, назорат ва мувофиқлаштириш.
Режалаштириш – бу истиқболни ижодий белгилаш бўлиб, унда фаолият мақсадлари, уни амалга ошириш учун зарур бўлган воситалар аниқланиб, маълум шароитларда энг самарали ҳисобланган услублар ишлаб чиқилади. Режалаштириш барча хўжалик структуралари стратегиясида ўз аксини топади
Ташкил этиш – бу техник, иқтисодий, ижтимоий ва шу каби бошқариш тизимларини ташкил этишни билдиради. Унинг вазифаси, аввало, энг мақбул ташкилий тузилма қуриш, моддий, меҳнат, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, бошқариш тизимлари орасидаги муносабатларни уюштиришдир.
Мотивация фармацевт ходимларни кенг демократия асосида фаоллаштириш, уларни кўзланган мақсадларга эришиш учун самарали меҳнат қилишга ундаш ва жалб қилиш мақсадларига эга. Бунинг учун фармацевт ходимларни турли хил моддий ва маънавий рағбатлантиришлар жорий этилади, ижодий потенциални намоён этиш ва ишловчиларнинг савиясини ривожлантириш учун шароитлар яратилади.
Назорат қилиш – вазифаси иш натижаларини миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолаш ва ҳисобга олишдир. Унинг асосий дастаклари – кузатиш, фармацевтик муассаса ва корхоналарда ҳамма соҳаларни текшириш, ҳисоб ва таҳлил. Назорат тескари алоқа элементи сифатида намоён бўлади.
Мувофиқлаштириш (тартибга солиш) – ҳаракатларнинг узлуксизлигини таъминловчи бошқарувнинг муҳим функцияси. Мувофиқлаштиришнинг мақсади
– ташкилотнинг ҳамма поғоналари ўртасида оптимал алоқаларни (коммуникация) ўрнатиш воситасида ҳамма бўлимларнинг мувофиқ ишлашини таъминлаш. Бунда интервью, ҳисоботлар, мажлислар, компьютер алоқалари, радио ва телевидение воситалари кенг миқёсда фойдаланилади. Турли алоқа шакллари ёрдамида бўлинмалар ўртасида ҳамкорлик таъминланади.



Download 128,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish