Фармацевтика тизимини бошкаришда бошкарув асослари ва тамойиллари


Фармацевтик ташкилот ва муассасаларида бошқарув қарорларини қабул қилиш ва унга таъсир этадиган омиллар



Download 128,59 Kb.
bet10/14
Sana04.03.2022
Hajmi128,59 Kb.
#482197
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-2,4 mavzu

Фармацевтик ташкилот ва муассасаларида бошқарув қарорларини қабул қилиш ва унга таъсир этадиган омиллар


Бошқарувда қарор қабул қилиш шахсий ҳаётдагига нисбатан кўпроқ тизимлаштирилган жараёндир. Менежер бутун ташкилот ва бошқа ишчилар учун ҳаракат йўналишини танлайди.
Муҳим ташкилий қарорларни қабул қилиш жавобгарлиги – оғир маънавий юк. У айниқса юқори бошқарув поғоналарида намоён бўлади. Шунинг учун раҳбар ўйламасдан қарор чиқариши мумкин эмас. Коммуникация жараёни каби қарор қабул қилиш ҳам бошқарувнинг ҳамма томонларида акс этади. Қарор қабул қилиш – бошқарувчи ҳар кунлик ишининг бир қисми. Бу соҳада омилкорлик менежерни бошқалардан ажратиб туради, энг муҳими самарали ишлайдиган ходимни самарасиз ишлайдигандан фарқ қилади. Қарор қабул қилиш соҳасида менежер раҳбарнинг тўрт ролини бажаради – тадбиркорлик, ишдаги камчиликларни тузатувчи мутахассис, ресурсларни тақсимловчи ва келишувга эришиш бўйича мутахассис.
Ташкилий қарор – бу раҳбар эгаллаб турган лавозими бўйича вазифаларни бажариш учун қилиниши керак бўлган танлов. Ташкилий қарор мақсади ташкилот олдида турган вазифаларни бажаришни таъминлаш. Шунинг учун энг самарали ташкилий қарор, охирги мақсадга эришишга энг кўп ҳисса қўшадиган ва хақиқатда амалга ошириладиган танлов ҳисобланади.
Ташкилий қарор дастурлаштирилган ва дастурлаштирилмаган бўлади.
Дастурлаштирилган қарор – бу математик тенгламаларни ечишдаги каби, қадамлар ва ҳаракатларнинг маълум кетма-кетлигида амалга ошириш натижаси. Дастурлаштиришни самарали ташкилий қарорларни қабул қилишда муҳим ёрдамчи восита деб ҳисоблаш мумкин. Қарор қандай бўлиши кераклигини аниқлаб, раҳбарият хатолик эҳтимоллигини камайтиради ва вақт қисқартирилади. Агар тузилган қарор қабул қилиш услубиёти нотўғри бўлса, қарор самарасиз бўлади.
Дастурлаштирилмаган қарорлар – маълум даражада янги, структуралаштирилмаган ёки номаълум омиллар билан боғлиқ бўлган ҳолатларда керак бўлади. Олдиндан керакли қадамлар кетма-кетлигини тузиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, раҳбар қарор қабул қилиш процедурасини ишлаб чиқиши керак. Дастурлаштирилмаган қарорларга қуйидаги мисолларни киритиш мумкин: ташкилот мақсадлари қандай бўлиши керак, маҳсулотни қандай яхшилаш керак, бошқарув структурасини қандай такомиллаштириш зарур, ходимлар мотивациясини қандай кучайтириш керак ва ҳ.к. Раҳбар бир қанча танлов вариантларига эга. Шуни таъкидлаш керакки, қабул қилинган қарор натижалари айрим соҳалар учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун қарорлар ташкилотни тизим сифатида кўриб, ҳамма қисмлари учун жавоб берадиган ҳолда қабул қилиши керак (мисол, ишчиларни қисқартирмаслик). Раҳбар охирги натижани кўзлаб, камчилиги бўлса ҳам шундай альтернатив қарор қабул қилиш керакки, натижада мақсадга кўпроқ эришилсин.
Қарор қабул қилиш жараёнини ўрганишда икки талабни ҳисобга олиш керак. Биринчиси, қарор қабул қилиш нисбатан осон, лекин яхши қарор қилиш қийин. Иккинчиси, қарор қабул қилиш – бу психологик жараён.
Интуитив қарор – фақат унинг тўғрилигини ҳис этиш асосида қилинган танлов. Бундай қарор қабул қилувчи тушунишни ҳам ҳохламай қарор қабул қилади. Биз атайдиган олтинчи туйгу бу уша интуитв қарордир. Юқори поғона бошқарувчилари кўпинча интуитив қарорга асосланишади. Лекин мантиксиз тўғри танлов қийин.
Фикр-мулоҳазага асосланган қарор – бу билим ва тўплаган тажриба билан боғлиқ бўлган танлов. Бундай қарорлар интуитивдай кўрилади, чунки уларнинг мантики аниқ эмас. Одам ўхшаш ҳолатларда нима содир бўлгани тўғрисидаги билимини хозирги ҳолатга қўллайди. Акл-заковатга асосланиб, у ўтган сафар муваффақият келтирган альтернативани танлайди. Фикр-мулохаза ташкилий қарор асоси сифатида керак, чунки кўп ҳолатлар такрорланиши мумкин ва яна муваффақият келтириши мумкин.
Бундай қарор бошқарувчи томонидан қабул килиниши сабабли тез ва арзонга тушади. Лекин хақиқатда аклли фикр кам учрайди. Фикр-мулохазани янги ҳолатларда тажрибанинг йўқлиги сабабли қўллаш қийин.
Фикр-мулоҳаза ҳамма вақт тажрибага асосланганлиги сабабли ва хаддан ташқари таяниш раҳбар учун олдиндан таниш бўлган қарорни чалкаштиради. Бунинг натижасида раҳбар самарали янги танловни кўздан кочириши мумкин. Янада муҳими раҳбар англаган холда янги соҳаларни ўрганишдан ўзини олиб қочиши мумкин.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига таъсир этувчи омиллар.
Қарор қабул қилиш пайтида бир қатор омилларни ҳисобга олиш керак бўлади.
Раҳбарнинг шахсий баҳолашлари. Ҳар қандай одам ўз қадриятлар тизимига эга ва бу тизим унинг ҳаракатларини аниқлаб беради ҳамда қабул қилинаётган қарорга таъсир кўрсатади (муҳимлик, сифат ва ҳ.к.).
Қарор қабул қилиш муҳити. Қарор қабул қилиш пайтида таваккалчилик ҳисобга олинади.
Вақт ва ўзгарувчан муҳит. Вақт ўтиши билан вазиятлар ҳам ўзгариб туради, демакки, қарорни ҳаётга амал қилиб қабул қилиш керак, токи ахборот ва камчиликлар аниқ экан.
Ахборотларнинг чекланганлиги. Ахборот оқилона қарор қабул қилиш учун керакдир. Баъзи пайтда яхши ахборот жуда қиммат бўлади ёки уни олиб бўлмайди. Шунинг учун раҳбар қўшимча ахборотдан фойда келиш- келмаслигини ҳал қилиши керак. Агар ахборотни маъқул бўлган баҳода олиш қийин бўлса ва бундай имконият тез орада пайдо бўлса, унда қарор қабул қилишни кейинга қолдириш керак бўлади.
Ҳатти-ҳаракатларнинг чекланганлиги. Шахслараро ва ташкилот ичидаги коммуникацияларни қийинлаштирадиган кўпгина омиллар қарор қабул қилишга таъсир кўрсатади. Масалан, раҳбарлар кўп ҳолларда муаммоларнинг мавжудлигини ҳамда жиддийлигини, чекланмаларни ва альтернативаларни турлича қабул қилишади. Бу нарса қарор қабул қилиш жараёнида келишмовчиликка ва низоларга олиб келади. Раҳбарнинг ходим билан бўладиган ахборот алмашинуви усулидан ходимларнинг хатти-ҳаракати боғлиқ бўлади.
Қарорларнинг ўзаро боғлиқлиги. Ташкилотда барча қарорлар ўзаро боғлиқдир. Битта муҳим қарор унчалик муҳим бўлмаган қарорларни талаб қилади. Масалан, янги жиҳозни сотиб олиш нафақат ишлаб чиқариш бўлимига таъсир этади, балки якуний ҳолда сотиш ва маркетинг бўлимларига ҳам таъсир этади.
Ташкилот ички кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш. Ташқи муҳитни таҳлил қилиш ўз вақтида хавф ва имкониятларни аниқлаш имконини беради ҳамда кутилмаган ҳолатларда ҳолатий режаларни тузишни талаб этади. ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонларини тахлил қилиш, корхонанинг имкониятларидан фойдаланишда қандай ички кучга эга эканлигини ва хавфларни бартараф эта олмайдиган кучсиз томонларини аниқлаш учун зарур зарур ички муаммоларни аниқлашнинг асосий услубларидан бири бошқарув тадкикотлари ҳисобланади.
Бошқарув тадқиқоти – бу ташкилотнинг функционал зоналарини услубий баҳолаш бўлиб, ташкилотнинг стратегик кучли ва кучсиз томонларини юзага чиқаришга мўлжалланган.
Ушбу тадқиқотга 5 та функция киритилади:

  • маркетинг;

  • молия;

  • ишлаб чиқариш;

  • инсон ресурслари;

  • корхона маданияти ва сиймоси.

Маркетинг. Бу ерда қуйидаги соҳалар ўрганилади: бозор ҳиссаси ва рақобатбардошлиги, маҳсулот ассортиментининг турли-туманлиги ва сифати, бозорнинг демографик статистикаси, бозор тадқиқотлари ва ишланмалари, мижозларга хизмат кўрсатиш, самарали сотиш, товарни реклама қилиш ва фойда.
Молия (бухгалтерлик ҳисоби). Молиявий ҳолатни таҳлил қилиш ташкилотга фойда келтириши ва стратегик режалаштириш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат кўрсатиши мумкин. Молиявий ҳолатнинг чуқур таҳлили ташкилотдаги ички потенциал кучсиз томонларини ва рақобатчиларга нисбатан ташкилот аҳволини юзага чиқариши мумкин.
Ишлаб чиқариш. Фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналарини таҳлил қилишда қуйидаги саволларга жавоб бериш керак:

  1. Рақобатчиларга нисбатан биз дори воситаси нархини камайтира оламизми?

  2. Қайси ресурсларни олишга имкониятимиз бор?

  3. Қувват ва жиҳозларимиз ҳозирги замон талабига жавоб берадими?

  4. Биз ишлаб чиқарган дори воситаси талабнинг мавсумийлигига эгами, агар эга бўлса, қандай қилиб бу вазиятни оптималлаштириш мумкин?

  5. Рақобатчиларимиз хизмат кўрсатмайдиган бозорларда биз хизмат кўрсата оламизми?

  6. Сифатни назорат қилиш тизимимиз қай даражада самарали?

  7. Лойихалаштирилган ва режалаштирилган ишлаб чиқариш жараёни қай даражада самарали?

Инсон ресурслари. Агар ташкилот малакали ходимлар ва аниқ мақсад сари интиладиган раҳбарларга эга бўлса, унда ташкилот ҳар қандай альтернатив стратегиялар сари боришга қодир бўлади.
Фармацевтик корхона маданияти ва сиймоси. Фармацевтик корхона ҳолатининг ноанъанавий омиллари корхонанинг узоқ муддатли истиқболида муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун муҳим аҳамиятга эга. Уларга маданият ва сиймо (имидж) киради. Кохонадаги муҳит ва ундаги ижтимоий муҳит корпорация маданияти дейилади. Маданият корхонадаги урф-одатларни, муносабатларни ва аҳлоқни ҳарактерлайди. Фармацевтик корхона имиджи (обрўси, нуфузи) бу корхона томонидан ходимлар, мижозлар ва жамоатчилик фикри орқали яратиладиган таассуротларидир.



Download 128,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish