4-мавзу. ЖАРОҲАТЛАНИШ САБАБЛАРИ ВА ХАВФСИЗ ИШЛАШ ЙЎЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ЎРГАНИШ.
Режа
1. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар.
2. Жароҳатланиш сабабларини ўрганиш.
3. Махсус текшириладиган жароҳатланишлар.
4. Н-I. шаклдаги далолатнома.
Таянч сўз ва иборалар: жароҳатланиш, махсус текшириладиган жароҳатланишлар, Н-1 шаклидаги далолатнома, акт.
Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар
Ишлаб чиқаришда: хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилиши, техник носоз асбоб-ускунадан фойдаланиш, алкагол ёки норкотиклар таъсирида ва бошқа сабаблар билан жароҳатланиш, заҳарланиш, кўйиш, чўкиш, электр токи ва яшин уриши, ўта иссиқ ва совуқ ҳарорат таъсири, портлаш, фалокат, иморат ва иншоатларнинг конструкцияларини бузилиши, судралиб юрувчилар, ҳайвонлар, ҳашоратлар томонидан шикастланишлар ва табиий офатлар (ер қимирлаши, сув тошқини, ўпирилишлар, тўфонлар) натижасида саломатликнинг бошқа хил зарарланишлари содир бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса рўй берганда (ходим меҳнат қобилиятини камида бир кунга йўқотса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ишга ўтказилса) H-I шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади6.
Жароҳатланиш сабабларини ўрганиш
Касаба уюшма қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ходисани ўрганади. Иш берувчи текшириш тугагандан сўнг 3 кундан кечиктирмай жабрланувчига H-I шаклидаги далолатномани бериши керак.
Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ходиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дархол бўлим раҳбарига хабар бериши керак. Жабланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўсатилиши керак. Текшириш комиссияси иш бошлашга қадар иш жойидаги вазият ва жиҳозлар ҳолатини, ходиса юз берган дақиқада қандай бўлса шундайлигича сақлаб қолиниши керак.
Бир кундан кам бўлмаган иш куни йўқотилган бахтсиз ходиса 3 кун давомида текширилиб махсус форма (Н-I) бўйича 4 нусхада акт тузилади. Актда бахтсиз ходиса учраган киши ҳақидаги ахборотдан ташқари аниқланган бахтсиз ходисанинг сабабалари, бундай ходисалар такрорланмаслиги учун қандай тартиб-чоралар кўрсатилиши кераклиги ҳақидаги маълумотлар берилди.
Актни бош муҳандис тасдиқлайди. Актнинг бир нусха цех бошлиғига юборилади, иккинчи нусхаси касаба уюшмаси қўмитасига, учинчи нусхаси тармоқ касаба уюшмаси марказий қўмитасига техник назоратчисига, тўртинчи нусхаси корхона меҳнатни мухофаза қилиш бўлишига назорат ўрнатиш учун берилади.
H-I шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ходисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарга қайд қилинади. H-I шаклидаги далолатнома 45-йил давомида сақланиши ва корхона қайта ташкил этилса ҳуқуқий ворисга далолатнома бошқа қимматли коғозларни топшириш тартибида берилади.
Агар корхона тугатилса далолатма корхонадан юқори турувчи хўжалик органига берилади. Хўжалик органи бўлмаганда пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |