Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлашнинг назарий методологик жиҳатлари



Download 3,22 Mb.
bet14/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

1.2. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини аниқлашнинг назарий методологик жиҳатлари.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими қисқа муддатли чора-тадбирларга эмас, балки инсонларни тақдир тақозоси билан тушиб қолган қийин вазиятдан олиб чиқиш ва тинч-осуда ҳаётга қайтариш учун йўналтирилган бўлиши лозим. Аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳуқуқлари анча кенгайтирилиши ҳамда масъулити оширилиши лозим. Улар минтақаларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда аҳолинип ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақлидир. Маҳаллий органларнинг асосий вазифаси - аҳолига ўз фаровонликларини юксалтириш мақсадида меҳнат қилиш учун кенг имкониятлар яратиб беришдан иборат.
Ижтимоий сиёсат, уни амалга ошириш механизмлари кишиларнинг меҳнатдаги фаоллигини ва тадбиркорлигини ўстириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилиши даркор. Шу ўринда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлаш, уларга муносиб имконият ва шароитлар яратиш, жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш масаласи долзарб саналади.
Аҳолининг «эҳтиёжманд қатлам»ига кимлар киради? Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунида “аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар”38 деб таърифланган. Демак жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламларини эҳтиёжманд қатлам тоифасига киритишимиз мумкин бўлади.
“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар, шу жумладан: ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар; I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар; ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар; етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидир”39 деб таъриф берилган. Демак, меҳнатга лаёқатлилик нуқтаи назаридан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар ҳам эҳтиёжманд қатлам тоифасига киради. Қонунчилигимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг ша­роит­ларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар қатори ногиронларни ишга жойлаштиришда ҳам турли имтиёзлар кўзда тутилган. Хусусан, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги­ қонуннинг 7-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 68-мод­дасида давлат ногиронлар, шунингдек, ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёл­ғиз оналарни ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатлар билан таъминлаши белгилаб қўйилган. Ногиронларга иш­га жойлашишида кўмак бериш «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасида ҳам назарда тутилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомда ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиши белгиланган. Ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг камида 3 фоизи банд қилиб қўйилади.
Иш ўринларини банд қилиб қўйиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга­ оширилади. 2014 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан республика бўйича 15,9 мингта иш ўрни ногирон одамлар учун банд қилиб қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида 2,2 мингдан ортиқ ногирон жойлардаги меҳнат органларининг йўлланмалари билан ишга жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунида “банд бўлмаган аҳоли” тушунчаси ҳам келтирилган. “Банд бўлмаган аҳоли (банд бўлмаган шахслар) — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган шахслар”40 деб таърифланган. Кўриниб турибдики, банд бўлмаган, даромади бўлмаган, эҳтиёжларини қондиришда муаммолари мавжуд бўлган шахслар яъни ишсизлар ҳам эҳтиёжманд аҳоли тоифасига киради. “Ишсизлик – мамлакатдаги мавжуд ишчи кучи бир қисмининг фойдаланилмай қолишини намоён этувчи ижтимоий-иқтисодий ходиса. Меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни ҳоҳлаган ишчи кучининг иш билан таъминланмаган қисми шсизлар дейилади”41. Ишсизлик оилаларда жуда кўплаб бошқа ижтимоий муаммоларни юзага келишига сабаб бўлувчи ҳодиса ҳисобланади. Жумладан, оиладаги тазйиқ ва зўравонлик, миграция, эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви, ажралишлар, фарзанд тарбиясининг издан чиқиши, алкоголизм, гиёҳвандлик ва бошқа ижтимоий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун мамлакатдаги аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Бундан ташқари меҳрибон уйларининг тарбияланувчилари, шу жумладан ота-онаси меҳнат миграциясидан йиллаб уйига келмайдиган инсонларнинг фарзанди бўлган «ижтимоий етимлар», ўзининг тузалмас касаллиги билан яккама-якка қолган ногиронлиги бор инсонлар, адашиб қонунни бузган ўсмирлар, уйда қаровчиси йўқ кексалар, ижтимоий реалибитациясиз қолган собиқ маҳбуслар, онкологик ва бошқа оғир дардга чалинганлар, оғир ҳаётий вазиятга тушган оилалар ва оилавий зўравонлик қурбонлари бўлган аёллар, боқувчисини йўқотган аёллар кабиларни ҳам аҳолининг эҳтиёжманд қатлами тоифасига киритишимиз мумкин.
Кўриниб турибдики, кимлардир вақтинчалик ёрдамга, кимлардир эса узоқ муддатли кўмакка муҳтож. Шунинг учун муаммоларни мақсадли ҳал қилишга имкон берадиган тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши шарт. Жаҳон тажрибаси асосида фикр билдириш мумкинки, ижтимоий ҳимоя икки устун – ижтимоий таъминот ва ижтимоий фаолият асосида юзага келади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish