Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


Иш билан бандликнинг иккинчи тамойили



Download 3,22 Mb.
bet13/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Иш билан бандликнинг иккинчи тамойили – фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини рўёбга чиқариш учун давлатнинг шарт-шароитлар яратиб бериши кераклиги билан боғлиқ. Иш билан бандлик сиёсатига уни қатъий тартибга солишдан воз кечиш, ижтимоий соҳада меҳнат қилишнинг мажбурий эмаслиги, ижтимоий фойдали меҳнат қилишнинг ҳар қандай соҳасини танлаш эркинлиги ва ихтиёрийлиги орқали инсон манфаатлари ва эҳтиёжларининг намоён бўлишига ёрдам бериш асос қилиб олинган.
Давлатнинг иш билан бандликка кўмаклашиш тамойили асосида меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериши ижтимоий ишлаб чиқаришнинг иқтисодий жиҳатдан эркин иштирокчилари иқтисодий хатти-ҳаракатига бевосита усуллар билан тузатиш киритишдан иборатдир. Бунда давлатнинг иш билан бандликка кўмаклашиш учун таъсир кўрсатиш чоралари рағбатлантирувчи тадбирларининг устуворлигига асосланади. Бу ўринда аҳоли учун хусусий тадбиркорлик ва фаолияти билан бемалол шуғулланиш, ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда эркинликларини бузадиган воситалар бўлмаслиги керак.
Ишсиз аҳолининг иш билан бандлигида кўмаклашиш тамойили бир қанча жиҳатларга эга. Иш билан бандликка таъсир кўрсатишнинг ўзини очиб бериш асосида уни (бандликни) исталган йўналишда шакл­лантириш жараёнини бевосита тўғри йўлга солиш ётади. Иш билан бандликка кўмаклашиш тамойили ижтимоий меҳнат муносабатлари субъектларининг тараққиёт йўналишларини ишлаб чиқиш ва уни тартибга солишда фаол ва манфаатдорлик билан иштирок этишларидан ҳам иборатдир. Бу субъект­лар ёлланма ходимлар, иш берувчилар бўлиб, улар касаба уюш­ма­лари, ассоциациялар ва иттифоқларга бирлашганлар.
Бу кучларнинг иш билан бандликни ривожлантиришда яқиндан ўзаро ёрдам беришлари иш билан бандликнинг ҳолатига фаол таъсир кўрсатиб, унинг сифат жиҳатларининг ҳар томонлама яхшиланишига ёрдам беради. Бундай жиҳатларга иш билан банд аҳолининг маълумот ва касб-малака таркиби, унинг тармоқ ва демографик тўзилиши, юқори ижтимоий-иқтисодий ҳаракатчанлик, рақобатдошлик ва шу кабилар киради.
Меҳнат – инсоннинг ўзига хос хусусиятларига эга фаолия­ти бўлиб, ҳаракатларнинг англатганлиги, куч-қувват сарфланиши, натижадорлик, ижтимоий фойдалилик ва ҳоказолар шулар жумласига киради. Меҳнат вақт хусусиятига эга, у бўлинади ва дам олиш билан алмашиниб туради.
Меҳнат ишчи кучини ишлаб чиқишда ишлатиш жараёнидир. Иш билан бандлик инсоннинг меҳнат қилиш муносабати ва меҳнат соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ ҳолда кечадиган ижтимоий ривожланишнинг муҳим томонларидан биридир. Меҳнатдан фарқли ўлароқ, иш билан банд­ликни кишиларнинг аниқ иш жойидаги амалий фаолиятига тенглаштириб бўлмайди. Иш билан бандлик меҳнатга лаёқатли киши­­ларнинг иш билан қандай таъминланганлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, кишини иш билан банд ҳисоблаш учун у бирон-бир жамоанинг аъзоси бўлиши ёки ўз ишини яратиши керак. Иқтисодчилар иш билан бандликнинг турли шаклларини ажратадилар, уларнинг айрим белгиларига қараб гуруҳларга бўлиниши 1.1-чизмада келтирилган. Ушбу чизмада келтирилган иш билан банд­лик шакллари Ўзбекистонда ҳозирги вақтда мавжуд бўлган иш билан бандлик муносабатлари моделини ташкил этади. Бу моделда иш билан бандликнинг янги шакллари, иш билан бандлик чегараларининг кенгайиши ҳам, иш билан бандлик у ёки бу шаклларининг ҳозирги реалликларга тўғри келадиган мазмун билан тўлдирилиши ҳам акс эттирилган.


Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish