Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


Аҳолининг иш билан бандлик концепцияси



Download 3,22 Mb.
bet12/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Аҳолининг иш билан бандлик концепцияси жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муайян босқичидаги иш билан таъминланишнинг хусусиятини очиб берадиган қарашлар, тасаввурлар тизимидир.
Бундай назарий тушунчалар марказига уни ривожлантиришнинг ижтимоий бозор типидаги давлат учун хос бўлган объектив жараёнларини ҳисобга олувчи иш билан таъминланишнинг шакл­­ланиши қўйилади. Бу ўз навбатида муайян давр мобайнидаги қўйилган мақсадларга эришишнинг реал имкониятлари билан чекланмайди.
Иш билан бандлик ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир босқичига хос турли кўриниш ва шаклларда намоён бўладиган ўзига хос ҳодисадир. Ибтидоий жамоа тузуми жамият аъзоларининг иш билан тўлиқ бандлигига асосланган эди. Унинг боиси ишлаб чиқарувчи кучларнинг паст даражада ривожланганлигида эди. Қулдорлик ва феодал формациялар асосан қуллар ва крепостнойларнинг иш билан мажбурий бандлигига асосланган бўлиб, қулдорлар ва крепостнойлар ишламасдан ҳаёт кечирар эдилар. Доирасида инсон ҳуқуқий жиҳатдан эркин бўлган ва ёлланма ходим сифатида намоён бўладиган бозор иқтисодиётига эга бўлган капиталистик тузумда иш билан банд бўлмаган аҳоли мавжуд бўлиши муқаррардир. Бундай иш билан банд бўлмаслик табиий ва ноилож ишсизлик шаклида бўлади. Социализм шароитида тўлиқ («ялпи») иш билан банд­лик эълон қилинган бўлиб, бу эса кишиларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашишга мажбурлиги билан мустаҳкамланган эди.
Ҳозирги вақтда иш билан банд аҳолига барча ёлланиб ишлаётган ходимлар, ўқувчилар, ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда ўзини ўзи мустақил равишда иш билан таъминлайдиган фуқаролар ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар киритилган.
Аҳолининг иш билан бандлари: а) пул билан тўланадиган ёки натура ҳолидаги ҳақ эвазига ёлланиб, шунингдек ўз фаолияти эвазига қанча муддат ҳақ ёки даромад олишидан қатъи назар, фойда ёки оилавий даромад олиш учун ёлланмасдан ҳафтасига камида 2 соат иш бажарганлар; б) касаллиги ёки жароҳатланганлиги туфайли, беморларга қараб турувчилар; йиллик меҳнат таътили ёки дам олиш кунларида, ўз иш жойидан ташқарида таълим олганлар; маъмурият ташаббуси билан таъминоти сақлаб қолинган ёки сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар билан вақтинча ишда бўлмаганлар; в) оилавий ёки хусусий кичик корхонада ҳақ олмасдан иш бажарган шахслардан ташкил топади. Иш билан банд бўлган аҳолига икки гуруҳ фуқаролар киради:
1. Кўнгилли равишда иш билан банд бўлмаган, эр-хотиндан бирининг, ота-онаси ва бошқаларнинг маблағлари ҳисобига яшайдиган фуқаролар.
2. Ноиложликдан иш билан банд бўлмаган ходимлар киради. Улар, ўз навбатида: а) мустақил равишда иш қидираётганлар; б) иш билан банд этишга кўмаклашувчи Марказлар ёрдамида иш қидираётган ва расмий мақомга эга бўлган ҳолда ишсизлик юзасидан нафақа оладиган ишсиз фуқароларни ўз ичига олади.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун 1992 йил 13 январда қабул қилинган бўлиб, унга баъзи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қонунда аҳолининг иш билан бандлигининг асосий принциплари ифодалаб берилган, бу тамо­йиллар иш билан бандлик муносабатларига бозор иқтисодиёти хусусиятидан келиб чиқади ва у бир неча тамойиллар билан ифодаланади. Биринчи тамойил фуқароларнинг унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларидан фойдаланишдан иборат фавқулодда ҳуқуқидир. Меҳнат қилишга мажбур этишга (қандай шаклда бўлмасин) йўл қўйилмайди. Фақат қонунда алоҳида белгиланган ҳоллар бундан мус­таснодир.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаё­тида умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш учун муайян қадам қўйилган бўлиб, бу қадриятлар орасида энг муҳими меҳнатнинг ихтиёрийлигидир. Эндиликда ижтимоий меҳнатда иштирок этиш керак ёки керак эмаслигини танлашдан иборат устувор ҳуқуқ инсоннинг ўзига тегишлидир.
Мамлакат миллий иқтисодиётда аҳолини меҳнат билан таъминлаш эндиликда амалда ижтимоий фойдали фаолиятнинг бирдан-бир соҳаси ҳисобланмайди. Меҳнатнинг умумийлиги ҳуқуқий бурч сифатида мустаҳкамланган вақтда у ана шундай эди. Меҳнат соҳаси ижтимоий фойдали иш билан бандликнинг ўқиш, уй-рўзғор ишлари, болаларни тарбиялаш ва ҳоказолар каби тенг ҳуқуқли ва ҳамма учун қулай соҳаларидан бирига айланмоқда. Иш билан бандликка ихтиёрийлик беришнинг сабаби битта – у ҳам бўлса, тирикчилик воситаларининг ғайриқонуний манбаи.
Фавқулодда ҳуқуқ тамойили инсоннинг меҳнатга бўлган қобилиятидан фойдаланишдан иборат ўзига маъқул бўлган жойда ўзи хоҳлаган вақт мобайнида ишлаш ҳуқуқини назарда тутади. Ҳар ким ўзи учун қулай вақт ва иш билан бандлик усулини мустақил танлаши мумкин. Жинси, ёши, миллати ва бошқа белгиларидан қатъи назар, ҳаммага доимий, қисман, вақтинча, аҳён-аҳёнда бўладиган иш билан бандлик, ўриндошлик билан ишлаш иш вақтини ташкил этишнинг мослашувчан графикларига хосдир. Касб танлашдаги ҳуқуқнинг чекланмаганлиги ва иқтисодиёт соҳаларидан бирида меҳнат қилиш ҳуқуқи ҳам муҳим ҳисобланади. Бунга якка тартибда, хусусий корхона ва тадбиркорлик ҳамда касаначилик йўли билан меҳнат қилиш ҳам кириши мумкин.
Фавқулодда танлаш ҳуқуқи ҳақида гапирилганда бу ҳуқуқни жамиятда ҳар кимнинг у ёки бу иш билан бандлик тури ёки касб­га бўлган эҳтиёжини қондириш мажбурияти билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Жамият барчага қобилиятларини рўёбга чиқариш учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб бериши керак. Масалан, агар бирор киши хусусий тадбиркор бўлмоқчи экан, жамият унинг учун ҳуқуқий шарт-шароитлар бериши лозим, лекин бу киши корхона эгаси ва тадбиркор бўлиш-бўлмаслиги унинг шахсий фазилатларига боғлиқ.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish