Тадқиқотнинг ўрганилганлик даражаси. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини муҳофазалашнинг ҳуқуқий асослари мамлакатимизда бир қанча маҳаллий ва ҳалқаро ҳамжамиятлар тамонидан эътироф этилган ҳужжатлар орқали расмийлаштириб қўйилган2. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида аҳоли иш билан бандлиги сиёсатининг амалий чора-тадбирлари билан бир қаторда унинг назарий жиҳатларини асослаш муҳим аҳамиятга эга. Деярли барча ижтимоий-иқтисодий назариялар маълум даражада меҳнат ва аҳолининг иш билан бандлиги масаласига дахлдордир. Социологик тадқиқотларда аҳолининг иш билан бандлиги ижтимоий воқелик сифатида қаралади; иш билан бандликни тартибга солиш ижтимоий бошқарув нуқтаи назаридан ўрганилади; меҳнат бозорини тартибга солишнинг ижтимоий механизмлари ва уни шакллантиришнинг ижтимоий жиҳатлари кўриб чиқилади, шунингдек, иш билан бандликда муайян мақомга ега бўлган ходимларнинг позицияси-ходимлар ва ўз-ўзини иш билан банд қилиш; меҳнат бозоридаги ишчиларнинг айрим тоифалари (ишчилар, ходимлар); иш билан бандлик соҳасидаги мослашиш жараёнлари; иш билан бандликнинг муайян шакллари ва уларнинг институционализацияси (қўшимча, яширин, норасмий, ортиқча бандлик ва бошқалар.); иқтисодиётнинг айрим тармоқларида бандлик (давлат, хусусий); аҳолининг айрим ижтимоий-демографик гуруҳларининг бандлиги; аҳолини иш билан таъминлаш масалалари; бандлик стратегияси; бандлик соҳасида ижтимоий шерикликни ташкил этиш, бандлик инқирозида маиший яшаш стратегияси ва бошқалар.
С. Ашвин3, Галенко В.А.4, Калугина З.И., Мартынова И.Н.5, Козлов А.Г.6, Силласте Г.Г. 7 каби олимлар ишсизлик билан боғлиқ жуда кўп социологик тадқиқотлар олиб борганлар. Жумладан, ишсизлар бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг иш билан бандлик соҳасидаги мослашиш йўллари, ҳаётий стратегиялар, тендер хатти-ҳаракатлари ва бошқаларни илмий тадқиқ қилганлар.
Замонавий хорижий тадқиқотчилардан J. Allen. J. Atkinson, М. Granovetter, S. Dex, R. Jenckins, A. Sorensen, G.Standing, M. Lonkila, S. Rosen, S. Wood, L. McDowell, Hill, Sinfield, Gallie, Therborn меҳнат бозори, меҳнат бозорининг ўзига хосликлари, меҳнат бозорининг мослашувчанлиги ва мослашувчан бандлик, меҳнат бозорининг сегментацияси ва уни белгиловчи омиллар, меҳнат ёлланишининг ижтимоий механизмлари, иш билан бандлик ва ишсизлик шакллари, бандлик муносабатларида "иқтисодий шахс", иш ўринларини тўлдиришнинг ижтимоий механизмлари, ишсизлар ҳолати, бандлик муаммосининг асосий жиҳатларини ўрганганлар.
Институционал-социологик мактаби вакиллари Т.Веблен, Д.Данлоп, Д.Гэлбрейт, Л.Ульманлар8 - бандлик муаммолари институционал реформалар ёрдамида ҳал қилиниши мумкин деб ҳисоблаган. Буни меҳнат бозорида вужудга келадиган тафовутлар ижтимоий, касб-ҳунар, саноат, жинс, ёш, этник ва ишчи кучи тузилишидаги бошқа фарқларнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланишини тахлил қилганлар.
Дарслик ва ўқув қўлланмаларда аҳоли бандлиги бўйича неоклассиклар, кейнсчилар, монетаризм, институционал-социологик ва бошқа мактаб вакилларининг қарашлари баён этилган9.
П.Д. Павленок10, ижтимоий иш назарияси ва технологиясининг асосий қоидаларини ишлаб чиқиб, ишсиз фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда ижтимоий муҳандисликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганган.
В.В. Радаев, О.В. Ромашов, Тощенко Ж.Т11 ва бошқалар меҳнат социологияси ёки иқтисодий социология доирасида бандлик ва меҳнат бозори муаммоларини ўрганганлар
Муаллифлар жамоаси (Е.В. Андронова, Е.В. Куканова, И.А. Ласкина, Т.Н. Попова)12 корреляция масалаларини кўриб чиқиш билан шуғулланганлар.
Девид Борнштейн13 ва Н.С.Сидоров14лар ижтимоий тадбиркорликни социал ўзгаришларга таъсири ва ижтимоий тадбиркорликнинг ижтимоий соҳадаги назарияси ва амалиётини тахлил қилганлар.
Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлаш муаммоси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва Президент Шавкат Мирзиёев асарларида15, чуқур тахлил қилинган ва вазифалар кўлами кўрсатиб берилган.
Шунингдек, илмий тадқиқотлардан Д. Исаева, С.Х.Таджиева, М.Х.Ганиева, Н.М.Латипова, М.Х.Карамян, Л.Э.Ким, А.В.Шубина ва бошқалар16нинг изланишлари ҳамда бир қанча дастурлар17да ўз ифодасини топган.
Б.Й.Ходиев, Ш.Ш.Шодмоновлар18 ишчи кучи, аҳоли бандлиги, ишсизлик муаммоларини, А.В.Ваҳабов19, Ш.Х.Хажибакиев 20лар аҳолини ижтимоий химоя қилишнинг халқаро ва миллий тажрибаларини, иқтисодиётни модернизациялашда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари, аҳолининг ижтимоий таъминотида ижтимоий ишнинг ўзига хос ҳусусиятларини тахлил қилганлар. Аммо, уларнинг кўпчилигида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бандлиги масалалари билан ишлашда минтақа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий иш ҳодимининг вазифаларига оид масалалар етарлича ёритилган деб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |