1. Ижтимоий таъминот тизими -ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ва Пенсия жамғармаси томонидан ажратиладиган пул маблағлари воситалари кўринишидаги турли тўлов дастурларни ўз ичига олади.
2. Ижтимоий иш тизими – инсонларга шахсий ва ижтимоий қийинчиликларини бартараф этишда қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш, тузатиш, реалибитация орқали ёрдам беришга қаратилган касбий фаолият ҳисобланади. Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини таъминлаш учун ягона мувофиқлаштирувчи орган фаолияти керак бўлиб, у ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий ишни самарали амалга ошириш учун туман тизимидан бошлаб, барча давлат тузилмалари ҳамда нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бориши лозим. Ушбу орган турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини ишлаб чиқиш, турли ташкилотлар томонидан уларнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий таъминот дастурининг амалга оширилиши ва бошқарилишини мониторинг қилиш учун масъул бўлиши лозим.
Аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим самараси аввало халқнинг маънавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш жараёнлари, унинг онгу
тафаккурининг юксалиши, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига, тақдирига дахлдор бўлганини чуқур ҳис қилиши ва шундан ху-
лоса чиқариши билан белгиланади. Биз амалга оширилаётган ислоҳотларимизда ана шундай натижаларга эришиш учун барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйдик. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ана шу жараёнларнинг моҳиятида ислоҳот— ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак, деган мақсад мужассам эканини ва унинг ама-лий ифодасини барча соҳаларда кўриш, кузатиш қийин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида “ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига”42 ишга жойлашишларида айрим кафолатлар берилиши таъкидланган. Демак, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари бўлган ёлғиз ота ёки она, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож яъни аҳолининг эҳтиёжманд қатлами тоифасига киради. Айниқса ёлғиз ўзи фарзанд тарбиялаётган аёллар юртимизда талайгина. Уларни иш билан бандлиги муаммоси ҳам давлат сиёсати даражасида аҳамият берилмоқда. Энг асосийси ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг ижтимоий муаммолари қанчалик эрта аниқланса ва уларга тез, манзилли ёрдам кўрсатилса, уларнинг ғайриижтимоий ҳулқнинг жиноятчилик, фохишабозлик, боладан воз кечишлик каби муаммоларига дуч келиши олдини олинган бўлади.
Ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳасининг мақсади аҳолининг ижтимоий заиф қатлами турмуш даражасини яхшилаш, уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат. Қонун лойиҳасида аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра товарлар (хизматлар)ни харид қилишда ёки меҳнат бозорида иш топишда қийинчиликка дучор бўлаётган ёхуд ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар ижтимоий заиф қатлам ҳисобланади.43 Ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу қатламга қуйидагилар киради:
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон болалар;
— етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
— ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, мохов ва касб касаллиги)га чалинган шахслар;
— қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;
— ўқишни тугатгандан кейин 3 йилдан ошмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари;
— «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;
— жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;
— ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
— муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |