Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


Хулқ-атворни ўзгартиришга ёрдам бериш



Download 3,22 Mb.
bet23/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

Хулқ-атворни ўзгартиришга ёрдам бериш. Баъзан амалий ижтимоий иш мижозга янги ва мақбулроқ хулқ-атвор кўринишларини ҳосил қилиш зарурати билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий иш ходими мижозга самаралироқ шахслараро хулқ-атворни ўргатишда ролларни моделлаштириш, қадриятларни аниқлаштириш ёки хулқ-атворни ўзгартиришнинг турли техникалари каби фаолият турларидан фойдаланиши мумкин. Ижтимоий иш ходими кенгроқ доирадаги тузилмалар билан иш олиб бориб, масалан, ижтимоий иш агентлиги директорлар кенгашига у ёки бу ижтимоий муаммонинг мижозларга кўрсатган таъсири ҳақида маълум қилиши ёки мазкур агентликдаги мижозларни ҳимоя қилиш гуруҳи ўзининг иш стратегиясини қайта кўриб чиқиб, аввалги унчалик самарали бўлмаган стратегияни ўзгартиришига ёрдам бериши мумкин.
Дастлабки огоҳлантириш. Соуби (1977) ўқитувчилик ролининг мақсади мижознинг ҳаётида такрорланиб турадиган ёки жиддий муаммолар пайдо бўлишини огоҳлантиришдан иборат эканлигини эслатади. У ижтимоий иш ходимлари муаммонинг олдини олишдан кўра кўпроқ «синган бўлакчаларни йиғиб, ёпиштиришга» ўрганиб, шунга одатланганликларини, аммо сўнгги вақтларда улар ўз фаолиятларига дастлабки огоҳлантиришни тобора кўпроқ киритаётганлигини кўрсатиб берган. Бундай фаолиятнинг намуналари сифатида никоҳ олдидан маслаҳат бериш, ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш бўйича гуруҳий машғулотлар ўтказиш кабиларни эътироф этиш мумкин.
3. Мижозларга ўзларининг установкалари ва ҳис-туйғуларини тушунишлари орқали, муаммоли ижтимоий вазиятларда ўз хулқ-атворларини бошқариш ёки шахс сифатида ўсиш учун ўзлари хоҳлаган фаолият жиҳатларини ўрганиш орқали уларга ўз ижтимоий фаолиятларини ўзгартиришларига ёрдам бериш мақсадида ижтимоий иш ҳодимлари Маслаҳатчи / Тиббиёт ходими ролини бажаради. “Мижозларнинг хулқ-атвори ва шахслараро муносабатларига оид аломатларга эга бўлган вазиятли муаммоларни енгиллаштириш ёки ҳал этиш учун шунга ўхшаш вазиятли муаммоларга эга бўлган алоҳида мижозлар, гуруҳлар ёки оилаларнинг ривожланишига ёрдам бериб, мижознинг шахслараро ва / ёки ички руҳий фаолиятига мунтазам равишда таъсир кўрсатишга йўналтирилган мижоз, гуруҳ ёки оила билан тўғридан-тўғри ва бевосита иш олиб боришдир»65. Ушбу ролни бажариш учун ижтимоий иш ходими инсон хулқ-атвори тўғрисидаги асосий билимларга эга бўлиши, атроф-муҳитнинг инсонларга кўрсатадиган таъсирини тушуниши, мижозларнинг эҳтиёжларини баҳолашга ва муайян стрессли вазиятларда одамларга ёрдам берадиган зарурий чора-тадбирларни танлашга қодир бўлиши, тегишли техникаларни қўллай олиши, мижозни бутун ўзгаришлар жараёни бўйлаб йўналтира олиши лозим. Бу асосда қуйидаги фнкцияларни бажаради:

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish